Якшанба, 19.09.2021, 08:42
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 22 » Аксилислом 'Фитна' филми учун жавобгарлик
07:33
Аксилислом 'Фитна' филми учун жавобгарлик

Аксилислом 'Фитна' филми учун жавобгарлик

Ҳолландия маҳкамаси ўнг қанот сиёсатчи Гиирт Вилдерсни жавобгарликка тортиш ҳақида прокуратурага буйруқ берган.

 "Озодлик" партиясининг раҳбари Гиирт Вилдерсга адоватни уйғотиш ва мусулмонларни ҳақоратлаш айблари қўйилган.

 Уч ҳакам ўнг қанот сиёсатчининг нутқларини ўрганиб чиқиб, у сиёсатчига рухсат этилган меъёрдан ошиб кетган деган хулосага келганликларини билдиришган.

Бу ҳақда баёнот эълон қилинган.

 "Амстердам аппелляция маҳкамаси парламент аъзоси Гиирт Вилдерсни адоватга гижгижлаш учун ҳақоратлаш учун жавобгарликка тортишга прокуратурага буйруқ берди. Адоватга гижгижлаш учун ҳақоратлаш унинг турли оммавий ахборот воситаларидаги мусулмонлар ва уларнинг эътқиодлари борасидаги изоҳларига асосланган", дейилади баёнотда.

 "Шунингдек, маҳкама Вилдерс томонидан Ислом ва нацизмни бир-бирига қиёслаб мусулмон намозхонларни ҳақоратлагани учун жиноий жавобгарликка тортишни ҳам кўриб чиқмоқда", дея қўшимча қилинади маҳкама баёнотида.

 Маҳкаманинг ушбу қарори ўтган йили прокуратура чиқарган қарорни бекор қилади.

 Прокуратура жаноб Вилдерс ўзининг шарҳларини парламент биносидан ташқарида, Исломнинг Ҳолланд жамиятидаги ўрнига бағишланган бҳаслардаги иштирокида билдирган ва уларда жиноят содир этилмаган, дея қарор берган эди.

 Прокурорлар маҳкама қарорига қарши бормасликларини ва дарҳол жиноий иш қўзғашларини маълум қилганлар.

 Гиирт Вилдерсни жиноий жавобгарликка тортиш талаби билан чиққан таниқли ҳуқуқшунос Жерард Спонг маҳкама қарорини олқишлаган.

 "Бу нацизм ахлатхонасига улоқтириб юборилишларини истамайдиган барча Ислом тарафдорлари учун бахтли кун" деб айтган Жерард Спонг журналистларга.

 "Озодлик" партиясининг раҳбари Гиирт Вилдерс ўтган йили март ойида "Фитна" деб номланган филмини Буюк Британиядаги Liveleak.сom интернетга саҳифасига жойлаштирган эди.

 Филмда муаллиф Ислом динини зўравонликни тарғиб қиладиган дин, дея тасвирлаган, Қуръони Каримни Гитлер чоп этган китоб "Mein Kampf" га солиштирган.

 Орадан кўп вақт ўтмасдан Liveleak.сom филмни сайтидан олиб ташлашга мажбур бўлган эди.

 "Демократик тизимда адоватни қўзғатиш шунчалик жиддий қабул қилинадики, жамият манфаатидан келиб чиқиб, бу ишда чегарани аниқлаб олиш зарур бўлади", дея қарор қилган Амстердам маҳкамаси.

 2004 йилда кинорежиссёр Тео Ван Гог ўлимидан кейин полиция муҳофазасида сақланиб келинаётган Гиирт Вилдерс Амстердам маҳкамаси қарорини "ўзи ва сўз эркинлиги учун қора кун" деб атаган, дея хабар қилади ахборот агентликларидан бири.

 Нидерланиядан мухбирларнинг ёзишларича, "Озодлик" фирқаси парламент қуйи палатасида 9 ўринга эга.

 Бу ўринлар асосан сайловчиларнинг муҳожир мусулмонлардан қўрқиши ва улардан норозилиги эвазига қўлга киритилган, дея таъкидлашади мухбирлар

Просмотров: 767 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей