Жума, 19.04.2024, 20:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 22 » Обама президентлиги "ошкоралик"дан бошланди
07:26
Обама президентлиги "ошкоралик"дан бошланди

Обама президентлиги "ошкоралик"дан бошланди

 АҚШ Президенти сифатида Барак Обама ўз ваколатининг дастлабки кунида бир неча қарорлар берган, унинг таъбирича, бу қарорлар ҳукуматдаги ошкоралик ва шаффофлик даври бошланганидан дарак беради.

 Бу қарорлар Оқ Уйдаги етакчи ходимларга тўланадиган маошларнинг қисқартирилиши ёки ўзгаришсиз қолдирилишини назарда тутади.

 Янги президент масъул ходимларнинг кимлардандир совға-саломларлар олишини тақиқлаган.

 "Оилалар ўзларининг белбоғларини қаттиқроқ боғламоқдалар, демак Вашингтон ҳам шундай қилиши керак", деб айтган Оқ Уй ходимларига Президент Обама.

 Энди федерал хизмат ходимларининг янги одоб-ахлоқ қоидаларига тагига имзо чекишлари талаб этилади.

 Бундан илгари АҚШ президенти сифатида Барак Обама Гуантанамодаги барча ҳарбий маҳкамаларни тўхтатиб туриш талаби билан чиқди.

 Президент Обама ҳарбий ҳакамларга мактуб йўллаган, унда террорчилик ҳужумлари, шу жумладан 2001 йил 11 сентябр ҳужумларига алоқадорлик гумони билан ушлаб турилган шахслар устидан маҳкамаларни 120 кунга тўхтатиш сўралган.

 21 январ куни ҳарбий ҳакамларнинг президент мурожаатини кўриб чиқишлари хабар қилинган.

 Ҳозир ҳарбий ҳакамлар қўлида Гуантанамо қамоқхонасида сақланаётган маҳбусларга тааллуқли 21 иш мавжуд, шу бугун 11 сентябр ҳужумларини уюштиришда гумон қилинган беш киши устидан маҳкама давом эттирилиши кўзда тутилган эди.

 Президент Барак Обама мактубида ҳарбий маҳкамаларни тўхтатиб туриш талаби ўз ваколатларини бажаришга киришган президент ва унинг маъмурияти учун ҳарбий комиссиялар ишини қайта кўриб чиқиш учун фурсат бериш эҳтиёжи билан изоҳланган.

 Барак Обама ўзининг сайловолди чиқишларида терроризмда гумон этилиб 250 маҳбус ушлаб турилган Гуантанамо қамоқхонасини ёпишга ваъда берган эди.

 У Вашингтондаги Капитолий тепалигида АҚШ президенти сифатида қасамёд қабул қилганидан бир неча соат ўтиб, баҳсли ҳарбий трибуналлар жараёнини тўхтатиш талаби билан чиқди.

 Гуантанамо ҳибсхонаси 2001 йил 11 сентябр ҳужумларидан кейин ташкил этилган, бу қамоқхона туфайли халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари АҚШни кўп бора инсон ҳуқуқларини поймол этишда айбладилар.

 Ҳарбий маҳкамалар жараёни ҳам кенг танқид қилинди, чунки бу жараёнларда Қўшма Штатлар ҳарбийлари ҳам қамоқхона назоратчиси, ҳам ҳакам ва ҳам ҳакамлар ҳайъати вазифасини ўтайди, дея ёзади Би-би-си мухбири Жонатан Белл.

 Айни пайтда Гуантанамо қамоқхонасини ёпиш мушкуллиги ҳам эътироф этилади.

 Боиси, агар ҳибсхона ёпиладиган бўлса, у ердаги маҳбусларни қаёққа юбориш масаласи ҳамон ҳал этилмаган.

 Гуантанамонинг кўплаб маҳбусларига улар фуқароси бўлган мамлакатлар ҳукуматлари қидирув эълон қилганлар.

 Бу маҳбуслар ватанларига қайтариладиган бўлса, қийноққа тутилишлари мумкинлиги борасида хавотир билдирилади.

 Халқаро қонунчиликка биноан эса қийноққа солиниши мумкин бўлган мамлакатларга одамларни топшириш тақиқланади.

 21 январ - Президент Барак Обаманинг дастлабки иш куни.

АҚШ Олий бош қўмондони сифатида у етакчи миллий хавфсизлик мулозимлари билан учрашишни режалаган.

унингдек, жаноб Обама иқтисодий маслаҳатчилари билан мамлакатдаги иқтисодий вазиятни муҳокама этишни мўлжаллаган.

Просмотров: 790 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей