Пайшанба, 28.03.2024, 15:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 21 » Андижонликларни ўлдириш давом этмоқда
17:26
Андижонликларни ўлдириш давом этмоқда
Андижонликларни ўлдириш давом этмоқда. Қийноқлар остида…
Uznews 20.01.09  – Андижонда қийновлар остида 33-ёшли Хошимжон Қодиров ўлдирилди, у 2005 йилги Андижон воқеалари иштирокчиси эди. Уч йилдан ортиқ у қочқинликда яшади, кейин уни, 2008 йилнинг охирида ўз яқинларини яширинча кўриб келиш учун борганида ушлашди.

Андижон қирғинидан кейин дафн 13.05.2005 й.


Собиқ бизнесмен, уч фарзанднинг отаси Хошимжон Қодировнинг жасадини, 2008 йилнинг 23 ноябрида, унинг Андижон турмасига ташланганидан 20 кун ўтгач келтириб топширишди.

Қодиров оиласига яқин одамларнинг айтишича, милиция келтирган жасад бир қарашдаёқ, ёш йигитнинг қийноқлар остида ўлдирилганига шубҳа қолдирмасди. Уни ҳайвонларча қийноқларга солишганди…

Қодиров жасадини ювган одамлар, унинг аъзои бадани калтаклардан кўкариб, жароҳатлар билан қопланганини кўришган. Бундан ташқари, унинг баданида 70 дан зиёд куйиш жароҳатлари топилган, бу электрошок ёрдамида қилинган бўлиши мумкин. Қодировнинг қўллари ва оёқларидаги барча тирноқлар суғуриб олинган эди. Оғзида эса бирорта соғ тиши қолмаганди.

Қодировнинг жасадини олиб келган милиция ходимлари, унинг қариндошларига шов шув қилмай уни тезроқ дафн қилишни маслаҳат беришган. Агар овоза бўлса уларга Яна ҳам ёмон бўлишини айтиб қўрқитишган. Бошқа болалари учун қўрқув туфайли Қодировлар оиласи ўзбек ҳукуматидан: нима учун уларнинг ўғлини ўлдиришгани ҳақида сўрашга журъат этишолмайди.

Хошимжон Қодиров, Европада яшаётган айрим андижонлик қочқинларнинг айтишича, Андижондаги 2005 йилги қонли қирғинга қадар, новвойлик цехига рахбарлик қилган.

«У ажойиб новвой эди ва ишни шундай ташкил этган эдики, унинг кулча нонлари Анедижонда энг яхши нонларнинг бир эди. У талантли, меҳнаткаш ва ҳушчақчақ йигит эди», - дейди Хошимжон ҳақида унинг Европадаги юртдошлари.

2005 йили у ва бошқа кўпгина андижонлик бизнесменлар, диний экстремизм ва терроризмда уйдирма айбловлар билан адолатсиз судга берилган ўзларининг 23 нафар ҳамкасблари ҳимоясига қўзғалишди.

Бизнесменлар ҳимояси учун Андижондаги ҳукуматга ва кучишлатар тизимларга қаршилик кўрсатиш 2005 йил 13 май куни шаҳар қўзғолонига айланди, шу куниёқ бу қўзғолон президент Ислом Каримов томонидан қонга ботирилди.

Хошимжон Қодиров камида бир неча юз одамни ҳаётдан олиб кетган бу қонли қирғиндан қутилишга муваффақ бўлди. Қирғиндан кейин у, уни Ўзбекистонда муқаррар қамоқ, шафқатсиз ҳукм ва ҳатто ўлим кутишини билиб, қочишга қарор қилди.

Яширинча ҳаёт уч ярим йил, токи 2008 йилнинг 3 ноябр куни Андижондаги ота онасини яширинча кўриб келишга жазм қилган кунига қадар давом этди…

Хошимжон Қодировнинг ўлими, Андижондаги бошқа манбаларнинг маълум қилишича, 2005 йилнм Андижон қўзғолонида иштироки учун қамалганлар орасидаги сўнггиси,
бироқ бу биринчи шундай ҳолат эмас.

Фақатгина 2008 йилнинг учта куз ойида ҳибсдаги андижонликларнинг ўлими тўғрисида учта ҳолат, жумладан Қодировнинг ўлими қайд этилди.

2-сентябрда Андижонга 33-ёшли Мухаммадшокир Ортиқовнинг жасади келтирилди. Ўлимига қадар маҳкум Тошкентдаги «Сангород» қамоқ касалхонасида сақланган. У узоқ ва жиддий касал бўлганига қарамай, унинг ўлими оиласи учун чуқур қайғу билан қаршиланди.

Ортиқов Андижондаги май қўзғолонига қадар судланган 23-нафар бизнесменнинг бири эди. Қўзғолончиларнинг Андижон турмасига ҳужуми пайтида у бошқа маҳкумлар билан бирга озодликка чиқди, бироқ қирғиндан кейин тағин ҳибсга олинди.

Маҳкумликда кечирилган қийноқлар ёш барзанги йигитни ҳақиқий ногиронга айлантирди, ўз жазо ҳукмининг катта бир қисмини у «Сангород»да ўтай бошлади. Яқинларига кўра, ҳатто учрашувларга уни носилкада олиб келишарди.

Бироқ барибир у тирик эди. Ўлимигача уч ой олдин яқинлари билан сўнгги учрашувда у анча тетик, ҳатто хазиллашиб гаплашганди. Ортиқовнинг яқинлари Муҳаммадшокирнинг табиий ўлимига ишонишмайди, улар уни ўлдиришган дея ҳисоблашади.

«Мухаммадшокир мебель ишлаб чиқарарди, у Андижондаги тўхтаб қолган мебел фабрикасини ижарага олган ва уни сердаромад корхонага айлантирганди. Давлат бундай одамларни қандай қилиб душманга айлантириши, кейин эса ўлдириши мумкин?», - дейди алам билан марҳумнинг дўстлари.

36-ёшли Абдурахмон Қўчқоровни Андижонга 3-октябр куни келтиришди, бунга қисқа изоҳ бериб унинг шунчаки ўлгани ва уни тезроқ дафн қилишларини айтишган.

Қўчқоров 2006 йил Андижон қоқеаларида иштироки учун Тошкент вилоятининг Тавоқсой колониясида жазо муддатини ўтаган.

Унинг яқинлари сўзларига кўра, у билан Тавоқсойда сўнгги бор ўлимидан уч тўрт ой муқаддам кўришишга муваффақ бўлишган, унинг аҳволи яхши бўлган, ҳеч нарсадан шикоят қилмаган. Бироқ тез орада Қўчқоровлар оиласи, Абдурахмоннинг «Сангород»га ўтказилгани ҳақида хабар олишади.

У билан яқинлари учрашишга ҳам улгуришмайди. Тез орада Абдурахмон Қўчқоровнинг ўзи уйига қайтарилади… ўлик ҳолда.

2005 йилги қирғиндан буён жаъми қанча андижонлик ҳибсда,Европада қочқинликда ўлдирилгани ҳақида ҳеч ким аниқ айта олмайди, бироқ маълумотларга кўра Андижондаги жазони ўташ муассасаларидан мунтазам ўликлар қайтмоқда.

Бу ўлимларни андижонлик қочқинлар қотиллик дея аташади. Уларнинг сўзларига кўра, улар ёш, соғлом инсонларнинг ҳатто маҳкумликда бўлсин бу даражада тез жон таслим қила олишларига ишонишмайди.

Uznews.ne
Просмотров: 787 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей