Жума, 26.04.2024, 16:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 20 » Абдужалил Бойматов: Ўзбекистонда диктатура ўлимга махкум…
22:47
Абдужалил Бойматов: Ўзбекистонда диктатура ўлимга махкум…

Ўзбекистонда диктатура ўлимга махкум…

Ўзбекистонда хокимият(власть) ва мухолифат ўртасидаги мунособатлар Ўзбекистон жамиятининг келажагини,қолаверса сиёсий, иқтисодий,социал жиҳатлардан қандай жамият бўлишини белгилайди десак муболаға бўлмайди.Ўзбекистонда мухолифат Михаил Горбачевнинг ошкоралик сиёсати туфайли сиёсий саҳнага чиқиш имкониятига эга бўлди.Албатта Болтиқбўйи, Кавказ республикалари ва Россиядан сал кечикиброқ бўлсада Марказий Осиё республикалари орасида биринчилардан бўлиб мухолифат Ўзбекистонда ўзини намоён қилди.”Бирлик” Халқ Харакати (1988,ташаббус гурухи 11 ноябр, расман ташкил топиши 28 май, 1989),”Эрк”демократик партияси (1990),Озод дехқонлар партияси (1990) СССР парчалангунга қадар Ўзбекистон учун жуда актуал бўлган муаммоларни:Орол фожеаси, ўзбек тилига давлат мақоми бериш, Ўзбекистонга сиёсий, иқтисодий мустақиллик бериш каби муаммоларни дадил, катта жасорат билан кўтариб чиқди. Ўзбекистондаги қудратдаги коммунистик партия рахбарлари (Рафиқ Нишонов,1989 йилнинг 23 июнигача, Ислом Каримов,1989 йилнинг 23 июнидан кейин бошчилигида) аввалига бу ҳаракат ва партияларни тан олишга, улар кўтарган муаммоларни бажаришга хоҳлашмасдан, аксинча уларга нисбатан тайзиқларни кучайтирди, бу мухолифатни обрўсизлантиришга харакат қилди. Шуниси қувонарлики, Ўзбекистон халқи бу янги шаклланаётган ҳаракат ва партияларни, улар кўтарган муаммоларни қўллаб - қувватлади.Ўзбекистон хукумати ён беришга мажбур бўлди. Бирлик, Эрк рўйхатга олинди, мустақиллик декларацияси, ўзбек тилига давлат мақоми бериш тўғрисида қонун қабул қилинди, аҳолига ерларнинг 5 фоизчаси бўлиб берилди.Орол фожеасини батараф қилиш бўйича ижобий мунособат пайдо бўлди.Ўзбекистон халқида келажакка умид пайдо блди.

Совет Иттифоқи парчаланиб Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришганидан сўнг ҳокимият мухолифат ғояларини зўраки бўлсада амалга ошириб халқнинг ишончини қозонган бўлсада, мухолифатга нисбатан репрессияларни бошлаб юборди.Бу репрессиялар ҳанузгача давом этмоқда.Бу репрессиялар 1992 йилдан бу ёғига тузилган инсон хуқуқи ташкилотларига нисбатан хам шафқатсиз қўлланилмоқда.Мухолифат ғояларини хаётга татбиқ қилиш ва шу баробарида уларга нисбатан репрессиялар ўтказиш фақат қисқа муддатда хукуматга ўз халқини ва дунё жамоатчилигини алдаш имкониятини беради.Бу сиёсатнинг келажаги йўқлигига қуйидагилар мисол бўла олади:

Ислом Каримов режимининг қанчалик Ўзбекистон халқини иқтисодий ночор ахволга олиб келганига қуйидаги баьзи мамлакатларда ахоли жон бошига даромад (доллар бўйича, 2006 йил) яққол кўрсатади.
1.Люксембург -76.040,
7.АҚШ - 44.970,
47.Россия -5.780,
67.Қозоқистон- 3.780,
122.Суб -Сахара Африка мамлакатлари-842,
139.Ўзбекистон-610 .
(http://www.finfacts.ie/biz10/globalworldincomepercapita.htm)
Ўзбекистон хукумати республикани қашшоқликдан чиқариш учун биринчи навбатда мактаб ўқувчиларининг ва студентларнинг билимининг сифатини ошириш керак. Бунинг учун болалар меҳнати, мажбурий меҳнатдан воз кечиши керак. Иккинчидан порахўрлик ва коррупцияга қарши курашиш керак. Бу ишларни мухолифатнинг ва аҳолининг актив ижтимоий сиёсий қатнашувисиз амалга ошириб бўлмайди. Холбуки, диктатура аҳолининг ижтимоий сиёсий пассивлиги асосига қурилган. Бошқача айтганда диктатура порахўрлик ва коррупцияга қарши курашда ожиз. Болалар меҳнати, мажбурий мехнат ҳам порахўрлик, коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллардан ҳисоблангани учун диктатура бу муаммоларни ҳал қилишдан манфаатдор эмас.Шу сабабли диктатура бу муаммога барҳам беришга қодир эмас.Лекин Ўзбекистон халқи ҳам бошқа мамлакатлардагидай эркин, фаровон ҳаёт кечиришни хоҳлайди. Ислом Каримов режими бу халқнинг орзусини рўёбга чиқара олмайди.

Яна бир жиҳат қонун устиворлигини амалга ошириш учун Ўзбекистоннинг барча аҳолиси конституция ва қонунларни ҳурмат қилиши керак. Лекин биринчи навбатда ҳокимиятдагилар ҳурмат қилиши керак. Афсуски, Ўзбекистонда биринчи шахс Ислом Каримов конститутсияни хурмат қилмайди.Унга бўйсунувчи миллий хавфсизлик хизмати,милиция,суд ,прокуратура органлари хам конституция ва қонунларни ҳурмат қилмайди.Бундай шароитда хокимият томонидан фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликлари топталади.Ислом Каримовнинг мухолифат ғояларини хаётга татбиқ қилиб ва шунинг баробарида мухолифатга нисбатан репрессияларни тўхтовсиз олиб бориши бунга мисол бўлади.Бу репрессиялар натижасида мухолифат лидерлари хозир ғарб давлатларида фаолият олиб бормоқда,қашшоқликдан миллионлаб Ўзбекистонлик аёллар ва эркаклар Россия, Қозоқистон, Жанубий Кореа ва бошқа мамлакатларда меҳнат мухожирларидир.

Шу яқин 3-4 йиллар давомида хукумат репрессияларига қарамасман Ўзбекистон ҳуқуқбонлари, мухолифат аьзолари, халқаро хуқуқни химоя қилувчи ташкилотлар: Amnesty International, FIDH, Front Line, HRW ва бошқа ташкилотлар билан хамкорликда БМТ, Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа нуфузли дунё сиёсатида мухим рол ўйнайдиган давлатларнинг эьтиборини андижон воқеалари, қамоқдаги мухолифат аьзоларинининг аҳволи, болалар мехнати, мажбурий мехнат, қийноқлар каби Ўзбекистонда кенг кўламда рўй бераётган инсон хуқуқларининг бузилишларига қаратишга муваффақ бўлишди.Бу жараёнга “Бирдамлик” ҳаракати ва мухолифат партиялар Ўзбекистон аҳолисини жалб қилишса ижтимоий сиёсий ислохотлар ўтказилишига туртки бўларди.Ўзбекистон мухолифати АҚШ, Европа Иттифоқи, БМТ билан хамкорликда виждон маҳбусларини қамоқдан чиқариш, болалар ва мажбурий мехнат, қийноқлар, коррупция ва порахўрликка қарши кураш каби йўналишларда маълум муваффақиятларга эришиши мумкин..
Шу орқали Ўзбекистон аҳолисининг ҳам ижтимоий - сиёсий жараёнларда қатнашиши, ҳукуматнинг фуқаролар олдидаги мажбуриятини ҳис қилишига ва улар олдида ҳисобот беришга ўргатишда катта бир қадам қўйилган бўларди.Албатта, Ўзбекистон халқи мухолифатни борлигини унинг қилган ишлари орқали билади.

Абдужалил Бойматов,
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамияти секретариатининг аьзоси.

18- январ,2009 йил.

1) Орол, Ўзбек тили, мустақиллик, инсон хуқуқлари,демократия.
2) Халқаро инсон хуқуқлари ташкилотлари, ЕИ,АҚШ, Amnesty International, HRW, FIDH, БМТ
3) “Бирдамлик”, ЭРК,Бирлик,Озод дехқонлар партияси.
4) Виждон асирлари, болалар меҳнати, қийноқлар, мехнат мухожирлари, рўйхатга олдириш.
5) Қирғизистон, Мўғилистон,Украина,Грузия тажрибалари.
6) Демократик Ўзгаришлар виждон асирларини қамоқдан чиқаришдан бошланади.
7) Горбачев ошкоралик.
8) Хокимият тепасига келиш керак.
9) Келмасдан хам бир нарса қилиш мумкинми.
10) Қашшоқлик, коррупция,порахўрлик.
11) Диктатура, бир партиялилик коррупцияга қарши курашга ожиз.
12) Қонун устиворлиги (rule of law).
13) Африка

Просмотров: 1647 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей