Якшанба, 19.09.2021, 09:57
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 18 » « Кулок »ни топдим-у, кимнинг кулоги эканлигини билолмадим.
17:47
« Кулок »ни топдим-у, кимнинг кулоги эканлигини билолмадим.

« Кулок »ни топдим-у, кимнинг  кулоги эканлигини билолмадим.

 Мен кушнимни  1989 йилдан буён танийман. У  билан Навбахор хужалигида куп йиллар бирга  ишладик. 2000 - йил мен  фермерлик билан шугулландим    2004 йил хоким ва бошка рахбарларга буйсунмаганлигим учун фермерлик еримни  тортиб олишди. (Мен уз хаётим давомида бошимдан кечирганларимни ва фермерлигимни тортиб олиш давридаги вокеалар тугрисида  якин кунларда албатта ёзаман) Шундан сунг мен Хукук химоячилари сафига утдим. 2005 йиллар эди. Бир куни кишлогимиз участковой нозири Шамсиев Аъзам мени излаб келиб  кушнимнинг шахсий машиналарга солярка сотаётганлигини куриб колди. -Кушнингиз солярка сотаяптими? -деб мендан суради ва улар томонга юра бошлади. Мен Аъзамнинг йулини  тусдим. -Аъзам тухта, мен учун келдингми, бошкаларга тегма. Тирикчилигини килсин. Ишлатганига фермерлар пул урнига солярка беришади. Бола-чакаси бор, рузгори бор-дедим. Аъзам хам кулиб куйди ва хеч нарса курмагандек  мен билан бирга оркага кайтди. (Бу вокеани айни кунда хам участковой нозиримиз булиб ишглаётган  Аъзам хам яхши эсласа керак.) Вакт утиб хужалик таркаб кетгач       кушним  вактинчалик  Аъзамнинг урнига ишлаётган    участка нозирига  «посбон» булиб ишлади. Бу иши давомида хам ундан хеч ким рози булмаганди. Баъзилар « хатто угри хам уз кишлогига тегинмайди» бирок У...» деб гапирганларини  куп эшитганман-у бирок ишонмаганман. Бир куни келиб шу кушним -Сиз хужаликда колган иш хакингизни олдингизми?-деб суради.-Ха-дедим. -Менинг хам иш хаким колиб кетган. Олишимга ёрдам беринг-деди. Мен нима килиш кераклигини тушунтирдим, ариза ёзиб бердим  ва хокимиятга бирга бордик.  У хоким кабулига кириб кетдида 20 минутлардан сунг Пахтакор тумани ИИБ ходими билан бирга чикиб кетди. кушним 5 минутлар утар- утмас хокимиятга кайтиб келди. У Пахтакор туман  хокимининг олдига кирганида хоким Э.Солиевнинг   «Бундан Саиданинг хиди келаяпти. Олиб бориб даволанглар» деб ИИБ ходимларидан бирига топширик берганлигини,  ИИБ ходими  купол сузлар гапириб куркитганлигини айтди. Орадан бир неча кун утгач иш хакини олди. Шундан сунг мен билан бирга юрадиган булди. Кейинчалик эса факатгина ётиш пайтидагина уйига кетадиган одат чикарди.   Бахтиёр Хамраевникига  борганимда менга эргашиб борди. Бахтиёр аканинг аёллари Муяссар опа «Бу кулокка ухшайди. Саида эхтиёт булинг» деди. Мен ишонмадим. Бир кун Мамиржон Азимов бизникига келганида  кушним югуриб бизнинг олдимизга келди.  Биз гаплашиб турибмиз, кушним эса бизга жуда якин келиб турди. Мамиржон менга -Опа гаплашиб олайлик-деди ва биз юра бошладик. Кушним оркамиздан яна эргашди. Кейин Мамиржон — Ука илтимос мен Саида опа билан гаплашиб олишим керак. Агар иложи булса нарирокда туриб турсангиз.-деди. Кушним оркада колди. Биз гаплашиб олдик. Мамиржон кетаётиб  (кушнимни назарда тутиб) «Опа бу кулок. Эхтиёт булинг» деб кетди. Яна бир кун Наргиза исмли танишимникига шу кушним билан бирга бордим. Уйида онаси бор экан. Онаси куринишидан 65 ёшларга кирган кексарок аёл экан. Анча гурунглашиб утирдик.Чикаётганимда бу онахон  мени  четга олиб «Кизим, янаям узингиз биласизку бирга юрган одамингиз яхши одамга ухшамайди. Одамзоднинг юз-кузи кимлигини айтиб туради. Эхтиёт булинг» деди. Мен яна ишонмадим. Чунки дунёни хамма уз каричи билан улчайди деганларидек мен уз каричим билан улчаб  юравердим. Кейинчалик бошка кушниларим, болаларим хам  «бу  кулок»  дея бошлади. Шундан сунг  келиним  -Ая синаб куринг- дея маслахат берди. Келинимнинг гапи билан иккаламиз «Апперация» туздик. - Ая сиз хозир уйдан чикиб кетинг. Кулок келса (кушнимни назарда тутиб гапирди) мен унга аям Мамуржон, Бахтиёр ака, Зиядулла, Уктамлар билан йигилиши бор экан. Телефонда чакиришди. Жиззахга кетди-дейман. Агар  йулингиздан чикиб колса Сиз хам шу гапни айтинг. Агар йулингиздан чикмаса келганингиздан сунг кулок кушнимизга Жиззахдан йигилишдан келганингизни, икки кундан сунг Тошкентга боришларингизни айтиб, уйдан хабардор булиб туришингиз учун  телефонини антена чикадиган жойга куйиб куйишини айтинг. Агар «курикчиларингиз» уйга келмаса у холда у кулок эмас, агар келса унинг кулоклиги аник булади деди. Шундай килдик. Мен кечгача кариндошларникида юрдим. Кечга якин уйга кайтдим. Келиним кушни(кулок)  эрталаб келиб каерга кетганимни сураганини ва «апперация 1»даги ишлатилиши зарур  булган гаплар билан жавоб берганлигини айтиб аранг улгирди. Кушним кириб келди. -Куни билан куринмадингиз, каёкка боргандингиз? - деб суради. Мен йигилишда булганлигимни, икки кундан сунг Тошкентга боришимиз зарурлигини, унга телефон килиб уйдагиларни сураб туришим учун  телефонини антена бор жойга куйиб куйишини, бугун телефон килиб унга тушолмаганимни айтдим. Бир кун утди. Куни билан мен билан Пахтакорда бирга юрди. Кечки соат 16 ларда  бирга уйга кайтдик. Ажралганимизга 2 соат утар -утмас кушним (кулок) яна уйга кириб келди. Унга -Мен эрталаб соат 6 ларда Тошкентга кетишимни, телефонини антена бор жойга куйиб куйишини тайинладим. Келинимнинг айтишича уйимиздан мен ухлаб колганимдан сунг кетибди.   «Апперация-1» натижасини келиним иккаламиз кутдик. Эрталаб соат 6 ларда эшигимиз такиллади. Келиним чикиб каради. Хар галгидек  Пахтакор тумани ИИБ ходими Мафтун турган экан. -Саида опа кани?-деб суради у келинимдан. -Ухлаяпти,хали тургани йук- деб жавоб берди. -Качон туради? -деди.-Хали тонг ёришгани йукку. Тонг отса туради.- деб жавоб берди келиним. У кайтиб кетди. Келиним олдимга келиб Мафтун хавлида турган нексия русмли машинага утирганлигини, машина рулида яна бир ёш йигит борлигини айтди.-Энди кушнимизнинг кулоклигига ишондингизми ая ? -деди. Иккаламиз кулишиб тонг отгунга кадар яна битта «Апперация» ни туздик. «Аперация 2» Мени эрта ёки индин Мамуржон, Зиядулла, яна бир русми, немисми, инглизми, хуллас чет кишиси (мехмон) бирга келиб, Мамуржоннинг машинасида кечаси  соат 23 ларда уйдан олиб кетадиган булди. -Кани энди бу гапни кимдан эшитаркансиз? Кутамиз -деб  кулди келиним. Келишиб олдик. Кушним эрталаб яна келди. - Тошкентга кетмадингизми?-деб суради. Мен кечаси соат 23 ларда Бахтиёр ака телефонда СМС билан «Бекор» деб хабар берганлиги сабабли Тошкентга бориш бошка кунга колдирилди дедим. Аперациянинг натижасини текшириш максадида  Мамиржонга телефон килдим. У хам, Зиядулла хам  худди шу куни кузатувда экан. Орадан 2 кун утди. «Апперация-2»ни амалга ошириш вакти келди. Шу куни 2009 йил 8  январ куни эди.Эрталаб соат 7да уйдан чикдим. 2008 йилнинг охирларида Уралова Гавхар угли Икболжонни «Мактаб томонидан пахтага чикмаганлиги сабабли укишга куймаётганлигини айтиб ёрдам беришимни сураганди. Мактаб очилганга кадар  айланиб юрдим.  Мактабга кириб  директор билан сухбатлашдим.  Директор тугри тушинди Икболжонни укишга куядиган булди. Икболжон хурсанд булди, мен хам. Одамларга яхшилик килсанг уларнинг юзидаги  хурсандликни куриш менга узгача таъсир килади.  Узимда туйган бу хисни суз билан ифодалаб беролмайман. Балким бунинг учун суз бойлигим етишмас. Харкалай бу холатимни суз билан тасвирлаб беролмайман. Соат 9 лар атрофида   мактабдан уйга кайтдим. Уйимнинг эшиги олдида келиним ва  кушни кулок (энди бу сузни кавс ичига олмасдан ишлатаверсам булади деган фкирдаман) кутиб олди. -Келинимдан -Тунда олиб кетишгани учун хавотир олмадингларми?- деб сурадим. -Йук хаммаси танишку Мамир акани, Зиядулла акани таниймиз. Факат мехмонларингизни танимадик-деб жавоб берди. Кушним кизикиб колди-ку. Ким,канака мехмон келди? - деб суриштира кетди. -Бир мехмон келган экан.  Йигилайлик деб мени хам кеч булиб колган  булсаям соат 23,30 ларда келиб олиб кетишди. Хозир келаяпман. Машинада ташлаб кетишди. Тезрок чой ичишим керак. Бугун ишим куп -дедим-да уйга кириб кетдим. Кушним каёккадир кетди. Уйга киргач -Кулок кушнингиз соат 8 ларда келиб Сизни суради. «Апперация-2» даги булган вокеаларни айтдим. Кейин Кулок чикиб кетди-деди келиним. Шу куни Пахтакор шахрига бордим. Йулда   бундан икки кун олдин соат 6 ларда уйимизга борган  ИИБ ходими Мафтунни курдим. У -Саида опа тинчликми? Дунёмиз тинчми ? Мехмон кутмаяпсизларми? -Деб суради. «Апперация-2»нинг натижаси маълум булди. Уйга кайтдим. Яна шу кулок кушним кутиб олдию. Мен хеч нарса билмагандек Гавхарнинг углига ёрдам берганлигимни, мактабга укишга катнашаётганлигини айтдим. Рахмат дейдиган булди -дедим. Ха 100.000 сум билан битадиган ишини битириб бердингиз. Кушбок (Икболнинг отаси) келаман деб телефон килди. Бировларнинг иши учун жон куйдирасиз. Йул пули сарфлайсиз. 4-5 сум йул пулингизни олингда -деди. Шунда Кулокнинг максадини кисман англагандай булдим. 15 январ 2009 йил. Кредит олиш учун маслахатлашгани туманимизнинг Халк банкига бордим. Яна кимларнингдир муаммолари билан  ташкилотларга кириб чикдим. Кайтаётиб Соат 16 ларда мендан 30 метрлар узокликда Кулокни куриб колдим. У  ИИБ томонга караб кетарди. Мени курди-ю оркасига кайтди. Мени курмади деб уйлади шекилли. Мен хам кадамимни жадаллатдим. У бурилиш йулагига кириб кетди. Мен югурдим. Яна бурилиш йулига утиб кетди. Оралигимиз 20 метрлар колди. У оркасига бир каради. Мени курди. Мен уни исмини айтиб чакирдим. У оркасига карамасдан коча бошлади. Мен хам югурдим. Оралигимиз 9-10 метрлар колди. У яна бир тор бурилишга кириб йуколди. 50 ёшимда кулок билан сичкон-мушук уйнаш етти ухлаб тушимга кирмаганди. 200 метрлар югирдим шекилли, упкам огзимга тикилиб колди. Анча изладим. Тополмадим. Каергадир кириб йуколди. Уйга кайтдим. Юрагим сикилди. Бу вокеаларни хазм килишим жуда кийин кечди. Чунки, менинг фкримча Одам- бу Одам ахир. Унда хайвондан фаркли уларок, Оллох томонидан нафсни жиловловчи гурур, ор-номус, субит, лафз, одамгарчилик, мардлик, этикод, харомдан хазар каби бир канча хислатлар бериб куйилибди. Бу хислатларни узида саклаб  кололмаган одам -у одам эмас.  Соат 17 лар атрофида уйга кайтдим. Юраяпману уйлар исканжасидаман.

Энди менинг олдимда кандай бош кутариб юраркин? Юз киёфаси кандай буларкан?-деган уйлар билан олишардим. Рухан чарчадим. Чой ичишга холим йук. Ётибман. Шу вокеалардан сунг хам Кулок кеч соат 20 ларда уйга кириб келса буладими? Урнимдан туролмадим. Гавдам узимга буйсинмади. Келиним -Иккинчи бизнинг уйимизга кадам куйманг. Чикиб кетинг!» деди. Кулок чикиб кетди. Узбекларда «Одамзотнинг юзини ит емайди» деган гап бор эди. Ростлигига ишондим. Эрталаб соат 8 да Кулок яна келди. Мен ундан -Кеча нимага мендан кочдинг?- деб сурадим. Кулок -Оркангиздан 4 та одам юрган экан. Мен улар билан тепалашгани юргандим- деди. Мен -Йукол! -Деёлдим холос. Чунки унинг куракда турмайдиган сузларини эшитишни, чучмал киёфасини куриб кийналишни хохламадим. Оддий гапни гапиришга журати етмайдиган ожиз бу шурлик банданинг 4 кишига бир узи чикишига ким хам ишонади.  Уйимда булаётган хар бир узгаришни, хар бир вокеани киска килиб айтганда  нафас олишимгача ИИБ ходимлари сезарди, эшитарди. «Кулок ким экан-а, кушни? Падарига минг лаънат уша кулокнинг, устирганига хам лаънат. Кандай уялмай кулоклик килиб нон ейди? Виждони кийналмайдимикин? Бола -чакасига кандай едираркин? Болалари катта булганда уларнинг юзига кандай караркин?» каби саволларни бу Кулокка куп берардим. Мен каргайверардим у жимгина тураверарди. Мана шунаканги кулокларнинг айби билан бир канча хукук химоячилари камалиб чикди ва хозир хам камокларда. Канча беайб одамлар кийналишмокда. Хамманинг хам Худоси бор. Саклайди. Мени хам бир саклади. Кулокни эса худога солдим. Шукурки кулокни топдим Бирок кимнинг кулоги эканлигини  билолмадим (ХОКИМИЯТ никими ёки ИИБ никими?)                       

Саида Курбон.

Пахтакор тумани

17. 01. 09.

Просмотров: 1105 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей