Сешанба, 23.04.2024, 20:10
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 18 » Қозоқ ёшлари Исроил ҳаракатларига қарши
11:20
Қозоқ ёшлари Исроил ҳаракатларига қарши

Қозоқ ёшлари Исроил ҳаракатларига қарши

Исроилнинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхонаси олдида йиғилган қозоқ ёшлари Исроил армиясининг Фаластин тинч аҳолисига нисбатан тутаётган сиёсатини қоралаб чиқдилар.

17.01.2009
Комила Собирова

16 январ куни Исроилнинг Олмаотада жойлашган консуллик бўлими олдида қозоғистонлик ёшларнинг Ғазо минтақасида содир бўлаётган воқеаларга қарши норозилик акцияси бўлиб ўтди.

Исроил расмийларига қарата ёзилган норозилик баёнотини “Обрў” ёшлар ташкилотининг вакили Азамат Жетписбоев ўқиб эшиттирди:

- Фаластиннинг тинч аҳолисига қаратилган ҳарбий ҳаракатларга ўз норозилигимизни билдирамиз. Исроилнинг бу ҳаракатлари нафақат Фаластин, балки бутун мусулмонларга қарши қаратилган ҳаракат ўлароқ қабул қиламиз.

Биз Исроилнинг бегуноҳ одамлар, ёш болалар ва аёллар, қарияларга қаратилган неофашистик ҳаракатларини қоралаймиз. Қозоғистон ёшлари ҳаракати Исроилни бундай қон тўкишларни тўхтатиб, Хамас билан келишувга боришини талаб қилади, - деди қозоқ ёшлари ҳаракати вакили.

Айни пайтда қозоғистонлик аксар кузатувчилар қозоқ ҳукуматининг, шунингдек, жамиятнинг ўзи халқаро масалаларга сусткашлик билан ёндошаётганини таъкидламоқдалар.

- Бизда на сиёсий партиялар, на зиёлилар, на матбуот халқаро майдонда бўлаётган воқеаларга ўз позициясини билдира олмайди.

Нафақат Исроил-Фаластин масаласида, балки халқаро майдонда содир бўлаётган муҳим воқеаларга нисбатан жамиятда фикр-мулоҳаза, муносабат билдириш ва қандайдир хулоса чиқариш жараёни амалга ошмай қўйган. Қозоғистонликлар ўз муаммоларига ўралашиб яшаяптилар, - дейди қозоғистонлик сиёсатчи Айдос Саримов.

Қозоғистон деморатик кучлари вакили Амиржан Қўсанов эса иқтидордаги расмийлар мамлакат аҳолисини ўз ички муаммолари, жумладан, иқтисодий соҳалардаги муаммолар билан банд қилиш орқали қозоғистонликларнинг фуқаролик позициясини сўндиришга қаратилган сиёсат олиб бораётганини таъкидлайди:

- Қозоғистон ҳукуматининг қабул қилган кўп йўналишли сиёсати айнан “индамадим-қутулдим” нақлига ўхшайди.

Қозоғистон Ғазода содир бўлаётган воқеаларда мусулмон элига қарши фикр билдириш орқали араб давлатлари билан, Исроил ҳукумати сиёсатига қарши чиқиш орқали АҚШ билан муносабатларини бузгиси келмайди.

Ҳозирги кунда расмий Остона Қозоғистоннинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотига раислиги арафасида мамлакат аҳолиси, хусусан, давлат амалдорларининг халқаро миқёсдаги ҳар қандай можарога нисбатан қаршилигини сўндиришга ҳаракат қилади, - дейди мухолифатчи.

Олмаота шаҳрида ёшлар ташкилотининг Исроил консуллиги олдида бўлиб ўтган норозилик акцияси полиция ходимларининг назорати остида тинч ўтди. Исроил дипломатик ваколатхонаси қозоғистонлик ёшлар ҳаракати ўтказган норозилик акциясига сукут сақлаш билан жавоб қилди
Просмотров: 824 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей