Шанба, 20.04.2024, 07:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 12 » "Озодлик" (RFE/RL ) радиосининг Ўзбек хизмати фаолияти юзасидан
01:00
"Озодлик" (RFE/RL ) радиосининг Ўзбек хизмати фаолияти юзасидан

Ўзбекистон демократик кучларининг ўзбек тилида эшиттиришлар берадиган
"Озодлик" (RFE/RL ) радиосининг Ўзбек хизмати фаолияти юзасидан

Б А Ё Н О Т И

Нусхалари׃

Америка Қўшма Штатлари Конгрессига;
Америка Қўшма Штатлари Конгресси молиялаштирувчи Халқаро эшиттиришлар
бошқармаси(
BBG)га;
RFE/RL
( "Озодлик") радиоси директорига

Биз - Ўзбекистонда ва хорижда фаолият юритишга мажбур бўлган
демократик ташкилот вакиллари қуйидагиларни баён этамиз:

Ўзбекистондаги диктатура тузуми остида сўз эркинлиги ва
ошкораликнинг йўқлиги, демократик ташкилотларнинг фаолиятига тўсқинлик
қилиниши туфайли ўз қарашларларимизни ифода этиш, демократияни тарғиб
қилиш йўлида хорижий ОАВ ига бўлган эҳтиёж кундан - кун ортиб
бормоқда. АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган "Озодлик"
радиосининг ўзбек хизмати ана шу мақсад йўлида холис хизмат қилиши
керак бўлган саноқли минбарлардан биридир.

Аммо "Озодлик" радиоси Ўзбек хизматининг айрим ходимлари олиб
бораётган нохолис, маҳаллийчиликка йўғрилган фаолияти бизни ташвишга
солмокда. Ўзбекистон ичида ва чет элда мухолифат вакилларининг олиб
бораётган фаолиятлари камдан-кам ёритилиши, ёритилганда ҳам уни
нотўғри талқин қилиб эфирга узатилиши, ҳуқуқ ҳимоячилари олиб
бораётган тадбирларни жамоатчиликка етказишда сусткашликка йўл
қўйилиши, улар тайёрлаган материалларнинг аксарият кўпчилиги ҳақида
хабар берилмаслиги, олинган интервьюларни бузиб эфирга узатилиши
натижасида Ўзбекистондаги радио тингловчилар онгида демократик кучлар
ҳақида мутлақо нотўғри хулоса уйғотмоқда.

Ўтган 2008 йилги эфир материалларини таҳлил қиладиган бўлсак, гўё
Ўзбекистонда "Эрк" партияси (амалда бу партия учга бўлинган ва радио
фақат унинг бир қаноти ҳақида гапиради, холос) дан бошқа партия йўқ
деган хулосага келиш мумкин бўлади. Радио мухбирлари Бобожоновлар
тайёрлаган лавҳаларда мухолифат номи остида деярли фақат уларнинг яқин
қариндоши Муҳаммад Солиҳ лидерлик киладиган "Эрк" партияси гуруҳи ёки
уларга хайрихох бўлганларга минбар берилади.

Шунингдек, радио фаолиятида ўзбек демократик мухолифатида ягона лидер
Муҳаммад Солих ва ягона мухолиф куч "Эрк" деган ташвиқот яққол сезилиб
туради.



АҚШда рўйхатдан ўтган Демократик Ўзбекистон Конгресси фаолияти ҳақида
бирон материал радио тингловчилар эътиборига ҳавола қилиш у ёқда турсин,
унинг раҳбари ва фаолларига бирон маротаба сўз берилмаган.
 
Худди шу нарсани "Бирлик" партияси мисолида ҳам кўриш мумкин.
21. 000 аъзолари билан рўйхатдан ўтиш учун ҳужжатларини Адлия
вазирлигига топширган Бирлик халқ ҳ
аракати партияси номи йил давомида
камдан-кам тилга олинганлиги билан бирга, ушбу партия фаолиятига
боғлиқ хабарлар ёритилмаган.

Шунингдек "Озод деҳқонлар" "Аграрлар" партиялари, "Бирдамлик", "Серқуёш Ўзбекистоним",
"Уйғон Ўзбекистон" демократик ёшлар ҳаракати, "Демократик ташаббуслар маркази",
"Виждон тутқунларига озодлик" ҳаракати каби демократик рухдаги ташкилотлар
хакидаги материални радио архивидан ҳам, эфиридан ҳам излаб топиш мушкул.
Аммо радио архивидан "Эрк" партияси ва унинг раиси Муҳаммад Солих ҳақида
материалларни истаганингизча топишингиз мумкин.
 
Кейинги пайтларда ушбу радио минбари "Эрк" лидери ўзбек мухолифати ва
диний оқимлар бирлигида инқилобга тайёрланаётгани билан Ўзбекистон
шароитида қ
он тўкилишга олиб келувчи даъватларини эълон қилиниши,
бунга жавобан эса на бирон бир демократик мухолифат ташкилоти нада
диндорлар томонидан муносабат билдирилишига йўл берилмаслиги биз
демократларни ҳ
ам ана шундай фитналар ичида эканимизни тарғиб қилишлик
деб биламиз.

Зотан "Озодлик" радиосининг ўзбек шуъбаси "карнайчисига айланган "Эрк"
партияси раҳбарининг Ўзбекистон шароитида ўз фикрига эга бўлганларга
нисбатан янги тазйиқларни авж олишига сабаб бўладиган чақириқлари
биронта демократик ташкилот вакиллари томонидан қ
ўллаб қувватланмаган.

Aка-ука Бобожоновлар радионинг у ёки бу шахснинг мавқеини аниқлаш
борасида олиб бораётган сўров услублари Ўзбекистонда фаолият қилаётган
ҳукуматпараст "Ижтимоий фикр" сўровномаси услубларидан деярли фарқ қилмайди.
 
Мавжуд сўровлар фарқи шундаки Ўзбекистонда ҳукумат вакиллари фикри инобатга олинса,
"Озодлик"да эса фақат "Эрк" гуруҳи вакиллари фикри билангина ҳ
исоблашилади ва
"Эрк" раҳбари ягона ва кучли етакчи сифатида эътироф этилади.

Ўзбекистонликларнинг катта ҳ
урмат ва ишончига сазовор бўлган "Озодлик"
радиосининг бугунги фаолияти ушбу радионинг мухбирлари
׃ ака-ука
Бобожоновларнинг аноним ном остида юритаётган интернетдаги
"
ponauz.info" шахсий сайтида эълон қилинаётган мақолалари билан айнан
мутаносибдир. Уларнинг ўзлари ўз вақтида бизни бу сайт билан таништирган.

Ушбу сайтдаги асосий мақолалар "Эрк" партияси ва Муҳаммад Солиҳни
улуғлаш билан бирга "Эрк" ва унинг раҳбарига танқидий фикр билдирган,
уни қўллаб-қувватламаган ҳар қандай кишини ўзбек мухолифати орасида
бузғунчилик кайфиятини яратаётган чекист Икром Ёқубов номи остида
бадном қилиш, уларни МХХ билан ҳамкорликда айблаш, уларга қарши
кампания олиб боришни ва айнан шу нарсалар Бобожоновлар томонидан
радио эфирга берилишига унинг раҳбарияти ўз эътиборини қаратмаслиги
янада шубҳалидир.


2003-2005 йиллари радио бирмунча холисроқ эди, мамлакат ичидаги жамики
мухолифат вакиллари ва шу жумладан ҳ
уқуқ ҳимоячиларига минбар бўлган
эди. Аммо 2006 йилда радиодаги кадрлар ўзгариши муносабати билан
Бобожоновлар таъсир кучига эга бўлгач, эшиттиришлар фақат ва фақат
маълум бир гуруҳ позициясини ёритишга, бу гуруҳ асосий эътиборга лойиқ
деган тасаввур пайдо қ
илишга ўтиб олди.

Радио раҳбарияти кўп ҳ
олларда айнан ўзбек хизматидаги ходимларнинг
фикрига ва маълум масалалар юзасидан нуқтаи назарига таянади, зеро
ходимлар ўз эшиттириш диапазонидаги вазиятни яхшироқ билади деб
ҳ
исоблайди. Аммо бу сиёсат Бобожоновларнинг шахсий истаклари йўлида
суистеъмол қ
илинаётганини англамаяпти.

Мамлакат ичидаги кўп ҳ
олатлар бўйича нотўғри ва бирёқлама маълумотлар
кетмоқда. Эслатиш керакки, Бобожоновлар Ўзбекистондан чиқиб кетганига
салкам 10-12 йил бўлди ва бу оралиқда мамлакатнинг ўзида ҳ
ам талай
сиёсий фаоллик, айрим янги мухолиф гуруҳлар ва ҳ
уқуқ ҳимоячилари
пайдо бўлди. Янги таҳлилчилар ва кузатувчилар шаклланди. Қ
олаверса,
одамлар онгидаги қ
арашлар ва муносабатлар ўзгарди, Бобожоновлар эса
ўша эски қ
арашларни ҳали ҳам мавжуд дея тақдим этмоқдаки, бу ҳолат
мухолифатнинг янги куч ва потенциалини қ
асддан йўққа чиқаришга олиб
келади.

Охирги пайтларда АҚШ ҳ
укумати худди ЕИ қатори Ўзбекистон раҳбарияти
билан мулоқотни тиклаб, айнан ана шу мулоқот ёрдамида демократик
ислоҳотлар ва хусусан инсон ҳ
уқуқларига оид вазиятни ўзгартиришга
эришиш йўлини танлади. Минг машаққат билан тикланаётган алоқалар
эвазига бир нечта ҳ
уқуқ ҳимоячилари озод қилинди ва яна бир
қ
анчасининг масаласи муҳокамада. Муҳокамалар орасида худи ЕИ қатори
АҚШ расмийлари оммавий ахборот воситаларининг Ўзбекистонга қ
айтиши
масаласини ҳ
ам кўрмоқда. Аммо радионинг айрим чиқишлари айнан ана шу
имкониятни йўққа чиқаришга қ
аратилган.

Масалан, Ўзбекистон ҳ
укумати зинҳор аллақандай инқилобларни даъват
қ
илувчи ва ҳукумат назарида инқилобий хавф туғдириши мумкин бўлган
кимсаларга доимий минбар бўлувчи ОАВнинг қ
айтишига рози бўлмайди.
Бобожоновлар буни жуда яхши билишади ва назаримизда бундан устамонлик
билан фойдаланмоқда. Йўқ нарсани бор деб бериш орқали улар радионинг
мамлакатга қ
айтиши масаласини йўққа чикқармоқда.

Ўзбекистонда ҳ
ар куни ўнлаб ҳуқуқ ҳимоячилари, мухолифат вакиллари ва
оддий фуқаролар "Озодлик"нинг Тошкентдаги собиқ офисига, унинг собиқ
ходимларига мурожаат қ
илиб, минбар сўрашади. Бунга радиода кетаётган
аксар хабарларнинг асл ҳ
олатни бирмунча нотўғри ёритаётгани ва маълум
воқеанинг асл иштирокчилари эмас, уни эшитганлардан бу ҳ
ақда маълумот
берилаётгани сабаб бўлмоқда.

Дарҳақиқат, бугун радио электрон ОАВларда чиқаётган маълумотларга
таяниб эшиттириш тайёрламоқда. Сабаби Бобожоновлар вазиятни бевосита
кузатаётган аксар маҳаллий журналистларни ёқтирмайди, уларни ўзига
душман билади, бу эса радионинг ҳ
аққонийлик принципига кескин таъсир
қ
илади.

Ўзбекистондаги вазиятни билмаслик деярли ҳ
ар кунги дастурларда
сезилади ва бу жиддий хатоларга олиб келмоқда. Хатолари ошкор бўлгач
эса бундан кўз юмилади ва ҳ
атто кечирим ҳам сўрашмайди. Масалан,
Ўзбекистон Ахборотлаштириш ва коммуникация агентлиги раҳбари
А.Ариповни шоир ва Ёзувчилар уюшмаси раҳбари А. Орипов билан
адаштириб, "бу раҳбар биратўла шунча соҳани бошқаради", деб уни танқид
қ
илишганди. Бу хато учун зинҳор эшитувчилардан узр сўралмади. Бундай
мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу яна бир бор, ходимлар
Ўзбекистондаги соҳалар, ҳ
олатлар, сиёсий элита ва умуман бошқарув
тизими бўйича маълумотга эга эмасликларини кўрсатади. Мамлакатдаги
вилоят ва туманларнинг географик ўрнини адаштириш, улар ҳ
ақида нотўғри
статистика берилиши эса Радио хизматчилари учун одатий ҳ
олга айланиб
қ
олган.

Қ
ариийб 20 йилдан бери зўравонлик қурбони бўлиб келаётган ўзбек
халқи бундан буён бошқа миллатлар каби эркин - эмин яшашга ҳ
ақлидир.
Ўзбек халқининг фаровон ҳ
аёти йўлида курашаётган биз демократик ташкилот
вакиллари Бобожоновларнинг "Озодлик" радиосининг ўзбек
шўъбасидаги бугунги фаолиятини кескин қ
оралаш билан бирга уларнинг
радиодаги фаолиятларига чек қ
ўйилмагунча, ўзбек эшиттиришларида
цензура тугатилиб, сўз эркинлиги, демократияга кенг ўрин берилмагунча
"Озодлик" радиосига бойкот эълон қ
иламиз.

Баёнотни қўллаб қувватловчилар рўйхати:

Demokratik O'zbekiston Kongressi bu bayonotni to'la qo'llaydi.
"Ozodlik" radisini demokratik minbarga aylantirishda buning ozgina
bo'lsada foydasi tegsa bundan mamnunmiz.
Yangi yilda ishlaringizga omadlar tilaymiz.

Hurmat bilan Jahongir Mamatov, AQSHda 18-11-2005 da ro'yxatdan o'tgan
Demokratik O'zbekiston Kongressining raisi
Best regards, Jahangir Mamatov, The Chairman of The Congress of
Democratic Uzbekistan (registred in US on 11-18-2005, non-profit)
www.uzbekcongress.org


Birdamlik harakati bu tashabbusni qullaydi.
 
Hurmat bilan,
Bahodir Choriyev,
 
Birdamlik Movement,
1813 Peach st,
Sant Peters, MO 63376, USA


Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти бу баёнотни қўллайди
Жамият раиси Мухиддин Курбанов

International Society of Human Rights Defenders  www.defenders.ucoz.com
Förbundet av Internationella Människorättsaktivister www.manniskoratts.clan.su
Hemgårdsvägen 15 C, 712 34 Hällefors, Sweden.
 Tel:   0046737634977; Email: himoyachi@yahoo.com


Просмотров: 1868 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.7/3
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей