Жума, 19.04.2024, 10:12
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 9 » Исроил Ливандан ракета ҳужумига тутилди
00:55
Исроил Ливандан ракета ҳужумига тутилди

Исроил Ливандан ракета ҳужумига тутилди

 

Ливандан Исроил шимолига қарата отилган ракеталар Ғазо бўлгасидаги ҳарбий амалиётлар кўламининг кенгайишига оид хавотирларга сабаб бўлмоқда.

 

Ракета ҳужумлари Исроил ўтган тунда Ғазо бўлгасидаги жангари "Ҳамас" гуруҳи фойдаланган биноларга қарши олтмишта ҳаво ҳужуми уюштириши ортидан кузатилган.

 

Ливандан отилган ракеталарга масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Мухбирларга кўра, бу жорий можаронинг энг таҳликали қисмидир.

 

Би-би-сининг Яқин Шарқ бўйича муҳарририга кўра, Ливандан уюштирилган ракета ҳужумлари кенг кўламли урушга оид хавотирларга сабаб бўлган.

 

Ким гумон остида?

 

Исроил шимолига қарата отилган ракеталар "Ҳизбуллоҳ" ёки Ливанда фаолият олиб борувчи бирорта қуролли Фаластин жангари гуруҳининг ишими-йўқлиги маълум эмас.

 

Мухбирларнинг айтишларича, агар бу "Ҳизбуллоҳ"нинг иши бўлса, Исроилнинг бунга қарши қақшатқич равишда жавоб бериши эҳтимоли ўта ҳақиқатга яқин.

 

Чунки "Ҳизбуллоҳ"дан фарқли тарзда Ливандаги фаластинликлар Исроил билан уруш олиб боришга қодир эмаслар.

 

Ўз навбатида Ғазо бўлгасида оташкесимга эришишга қаратилган дипломатик саъй-ҳаракатлар ҳам давом этмоқда. Бугун исроиллик юқори мартабали мулозимнинг Миср ва Франция томонидан ишлаб чиқилган янги оташкесим битимига оид тафсилотларни ўрганиш учун Қоҳирага сафар қилиши кутилаётир.

 

Мисрлик дипломатнинг билдиришича, бунга параллел равишда музокаралар олиб бориш учун "Ҳамас"га қарашли ҳайъат ҳам Қоҳирага ташриф буюради.

 

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос эса, жума куни Мисрга етиб боради.

 

Ҳужум эрта тонгда кузатилган

 

Ливан жанубидан отилган "Катюша" русумидаги камида учта ракета пайшанба куни тонгда Исроил шимолига келиб тушган. Айрим хабарларга кўра, бешта ракета отилган.

 

Ракеталардан бири шимолий Ҳайфа шаҳрининг Наҳария ҳудудига келиб тушган. Исроиллик мулозимларга кўра, камида икки киши енгил жароҳатланган ва бир қанча киши руҳий ларзага тушган.

 

Ливандан Исроил нишонга олинган янги ракета ҳужумлари уюштирилганига оид хабарлар ҳам келмоқда. Бироқ тафсилотлар маълум эмас.

 

Маҳаллий мулозимга кўра, мактаблар ёпилган ва кишиларга уйда ўтиришлари айтилган.

 

Исроил шимоли бундан аввал 2006 йилда Ливан билан кечган қисқа уруш даврида "Ҳизбуллоҳ" томонидан ҳужумга тутилганди.

 

2007 йилда эса, Фаластин жангари гуруҳи Ливандан туриб Исроилни нишонга олганди.
Просмотров: 818 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей