Жума, 19.04.2024, 17:33
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 9 » Ўзбек муҳожирлари сони миллионларга етган
00:49
Ўзбек муҳожирлари сони миллионларга етган

Ўзбек муҳожирлари сони миллионларга етган

Ўзбек ҳукуматини узоқни кўролмаган иқтисодий сиёсат юритишда айблаган инсон ҳақлари фаолларига кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг сони миллионларга етган.

Мустақил Инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи олиб борган тадқиқот хулосасида айтилишича, мамлакатда яшаш ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши учун етарлича шароитлар яратилмагани боис, миллионлаб ишчи кучи хорижга чиқиб кетмоқда.

Тадқиқот муаллифларига кўра, ҳозирда беш миллион ўзбекистонлик хорижда меҳнат қилмоқда ва сўнгги ўн йил мобайнида улар уйларига юборган маблағлар 68 миллиард долларга етган. Улар бу каби хулосага ўтган 8 йил мобайнида олиб борган кузатувлари асосида келганликларини билдиришган.

  Тадқиқот муаллифларининг айтишларича, бу каби сиёсат оқибатида мамлакатда бозор иқтисодининг товар-пул муносабатлари буткул издан чиққан. Гиперинфляция қисқа вақт ичида аҳолининг авлодлароша йиғилган ҳамма жамғармаларини еб юборган, сўм асосида ишловчи тадбиркор, хусусий мулк эгалари, ташкилотларнинг айланма маблағлари баҳорда ёққан қордек эриб кетган.

  Уларга кўра, Ўзбекистонда ишлаб чиқарувчи кучлар, жумладан, мардикорларга нисбатан ишлаб чиқариш муносабатлари уларнинг инсоний қадриятларига мос равишда бўлмаган. Мардикорларга берилаётган арзимас маош эса, уларнинг оилаларини қашшоқлик ва ночорлик гирдобига етаклаган.

  Узоқ ва яқин хориж

  Ҳисоботда келтирилган рақамларга мувофиқ, ўзбекистонлик 5 миллион муҳожирдан 4 миллионга яқини Россия, Украина, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатларида меҳнат қилишади. Қолганлари эса, Корея, Малайзия, Австралия, Буюк Британия, Чехия, Олмония ва Америка каби бошқа хорижий мамлакатлар ҳиссасига тўғри келади.

  Тадқиқот муаллифларининг хулосаларига кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари асосан қурилиш, қишлоқ хўжалиги, тижорат, ижтимоий таъминот ва бошқа соҳаларда бандлар.

  Ҳисоботда айтилишича, ўз она Ватанини тарк этган беш миллион ишсиз мардикорлар армияси хорижда худди урушда бўлгани каби ё ҳаёт ва ё мамот деб, меҳнат қилишаётир.

  Тадқиқот муаллифларига кўра, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари шу йўл билан нафақат ўз, балкида ишлаб топган пулларини уйга юбориш билан мамлакат тўқнаш келиб турган муаммоларни ҳам ҳал этишади.

  Уларнинг айтишларича, мардикорлар томонидан юборилган 68 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағ ўзбек сўмини буткул таназзулга учрашдан сақлаб қолган.

 Ҳисобот муаллифларига кўра, ҳукумат ҳам меҳнат муҳожирларининг муаммоларини тушуниши ва уларни ҳукумат даражасида ҳал қилиши лозим.

Просмотров: 820 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей