Пайшанба, 28.03.2024, 12:19
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 6 » Жиззахнинг Пахтакор туманида норозилик намойиши
22:53
Жиззахнинг Пахтакор туманида норозилик намойиши
Жиззахнинг Пахтакор туманида элликка яқин аёл электр ва газ таъминотидаги узилишлардан норозилик билдириб, намойишга чиқишган.

Намойишчи аёлларга кўра, Пахтакорда сентябр ойидан бери электр ва газ узилишлари мунтазам тус олган ва уларнинг расмийларга норозилик билдириб ёзган мактублари иш бермаяпти.

Декабр ойи ўрталаридан бери Пахтакор туманида электр кунига фақат беш-етти соат ўрталарида берилаётгани хабар қилинади. Би-би-си норозилик намойишида иштирок этган аёллардан бири Саида Қурбон билан суҳбатлашган:


Саида Қурбон: Норозилик акциясига чиққан аёллар бошида 30га яқин бўлди-да, кейин кўпайиб 50 тагача етиб борди. Аёллар жуда ҳақли саволларни қўйдилар: "Болаларимнинг бошқалардан нимаси кам, дарс қилишлари керак, китоб ўқишлари керак, ҳатто уйдаги телевизорни томоша қилолмаса...қандай қилиб билим олади. Биз пахта чопсак, ягана қилсак, териб берсак пахтасини териб берсак, иссиққина уйда чой ичиб, бола-чақамиз билан гурунглашиб ўтиришга ҳаққимиз борку", деган гапларни айтишди.

Би-би-си: Норозилик акцияси ўтказган пайтингиз Сизларнинг олдиларингизга бирор расмий чиқдими?

Саида Қурбон: Қишлоқ фуқаролар йиғини раиси келди, котиб келди, ундан кейин "участковой" нозири келди, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, жиноят қидирув бўлими, вилоят терроризмга қарши кураш бўлимидан келди...

Би-би-си: Йиғилган расмийлар Сизларга нима дейишди?

Саида Қурбон: Туман ҳокимининг мовуни Бахтиёр Норжигитов норозилик акцияси ўтказаётган одамлар ёнига келиб, "бартараф этамиз бу нарсаларни", деди. Лекин, электр тармоқлари бўлими бошлиғи Жамол Ахмедов эса, бу муаммоларни бартараф этишга қурби етмаслигини, чунки бутун республика бўйича электр тармоқларини тежаш кетаётганини, мана шунинг ҳисобига ўчирилаётганини, туман электр тармоқлари бошлиғининг вилоят электр тармоқлари бошлиғига сўзи ўтмаслигини очиқдан-очиқ айтиб берди. Кейин одамлар яна норози бўлишни бошлаган эди, туман ҳокимининг мовуни Ножигитов ва қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Солиев одамларни тинчлантириб, "биз керакли пайтларда электр қувватини етказиб берамиз" деб ваъда беришди. "Бу муаммоларни ҳал этишнинг битта йўли сизларнинг қарздорликларингиз кўплиги, агар ҳар бир уй 10 минг сўмдан йиғиб берса, бу муаммоларни бартараф этамиз", дейишди.

Би-би-си: Сизлар нима дейсизлар, розимисиз бу шартга, қарз ҳақиқатдан борми?

Саида Қурбон: Қарздорлик бор-йўқлигидан қатъий назар, электр ўчаверганидан кейин ўшанга ҳам рози бўлди одамлар...10 минг сўмдан пул йиғиб бердик. Одамларнинг жонига теккандан кейин, бошқа чораси қолмаганидан кейин пул йиғишга ҳам рози бўлишди-да.

Би-би-си: Қарзлар қайтарилганидан кейин ўз ҳолига қайтдими электр таъминоти?

Саида Қурбон: Биз хўжалигимиз бўйича 5 миллионга яқин пул йиғиб бердик. 5 миллиондан кўпроқ ҳам ҳатто пул йиғиб бердик. Ўшандан кейин сал силжиш бўлди. 10-12 соатга кўтарилди электрнинг ёниб туриши. 17-кундан бошлаб яна ўша "эски ҳаммом, эски тос" бўлиб қолди. Яна ўшандай 4-5 соат, 6 соат "ток" бериб бошланди. Айниқса, 2-январ куни бор-йўғи беш соат электр қуввати берилди. Энг зарур пайтида, овқатланиш, телевизор кўриш, дам олиш пайтларида умуман "свет" бўлмади. одамлар ётишга тайёргарлик кўраверади свет ёнади.

Би-би-си: Нима учун электр таъминотида узилишлар яна қайта такрорланаяпти, агар қарзларингиз  қайтарилган бўлса?

Саида Қурбон: Мана шунинг сабабини билиш учун ҳам биз яна қайта туман ҳокимлигига мурожаат қилдик. Лекин, бу сафар туман ҳокими жавоб бермади. Жавоб бермаганилиги натижасида мана шу норозилик акцияси келиб чиқди.

Просмотров: 914 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей