Чоршанба, 24.04.2024, 13:36
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2009 » Январ » 04

Ғазода шиддатли тўқнашувлар бошланди

Исроилнинг Ғазога давом этаётган ҳужумлари оқибатида шу кунгача 450 нафар фаластинлик қурбон бўлди.

Просмотров: 774 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти Норвегия секцияси ташкил этилди

2009 йил 2 январ жума куни Норвегия пойтахти Осло шахрида Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти Норвегия секциясини ташкил этиш мақсадидиа конференция ўтказилди ва Халқаро Ҳуқуқ Ҳимоячилари Жамияти Норвегия секцияси ташкил этилди.


Просмотров: 915 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ғазо бўҳрони авж олмоқда

Ҳасанжон 03.01.2009         
Ғазодаги ҳужумлар қарийб ярим минг фаластинликнинг ёстиғини қуритди.

Исроил ҳарбийларининг Ғазо бўлгасига ҳужумлари иккинчи ҳафта давом этмоқда. БМТ расмийлари эса Ғазодаги гуманитар бўҳрон чуқурлашаётгани ҳақида огоҳлантирмоқда.

Исроил муҳим маҳсулотлар Ғазога кўпроқ олиб ўтилишига рухсат берганига қарамай, Ғазода ҳамма нарса етишмаяпти.
Ғазо Секторидаги БМТга қарашли ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар маълумотига кўра, саккиз кун олдин бошланган ҳарбий ҳаракатлар давомида ҳозирга қадар ўрта ҳисобда ҳар 20 дақиқада битта ҳаво зарбаси амалга оширилмоқда.
Просмотров: 763 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Ғазодаги ҳужум бир ҳафтадан буён тинмаяпти

03.01.2009
 Исроил армиясининг учқичлари ва тўплари Ғазо секторини етти кундан буён бомбардимон қилмоқда.

Ғазода ҳозирга қадар 430 дан ортиқ фаластинлик нобуд бўлди, икки мингдан ортиқ одам яраланди. Фаластинликлар Исроилга уюштирган ракета ҳужуми оқибатида тўрт исроиллик ўлди.
Просмотров: 834 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Афғонлар Исроилга қарши намойишлар уюштирди

03.01.2009
Исроилнинг Ғазо бўлгасини бомбардимон қилаётганига қарши Афғонистон пойтахти Кобулда янги норозилик юриши уюштирилди.

Юзлаб афғонистонлик қатнашган бу тадбирда “Исроил жиноятлар содир этяпти, Америка қўллаб-қувватлаяпти” деган шиорлар кўтариб чиқилди.
Просмотров: 761 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Москвада яна икки ўзбек чавақланди

02.01.2009
Москвада Ўзбекистоннинг яна икки фуқароси номаълум шахслар томонидан чавақлаб кетилди.

Дастлаб¸ пойтахтнинг Бурилевская кўчасида Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилди. Бу шахс танасида бир нечта пичоқ излари борлиги аникланди , - дея маълум қилди Интерфакс ахборот агентлигига Москва милициясидаги манба.
Просмотров: 804 | Дата: 04.01.2009 | Рейтинг: 0.0/0

Copyright MyCorp © 2024
Архив записей