Пайшанба, 14.11.2024, 21:52
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 22 » Ўзбекистон президентининг ўғлини калтаклаб кетишди
03:16
Ўзбекистон президентининг ўғлини калтаклаб кетишди

Тошкентда номаълум кишилар Ўзбекистон президентининг ўғлини калтаклаб кетишди

Петр Каримов ва унинг марҳум онаси Наталья Кучмиларнинг фотосуратлари

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидаги (ИИББдаги) манбаларнинг шу йилнинг 12 декабр куни берган маълумотларига қараганда, икки ҳафта олдин пойтахтда номаълум кишилар Ўзбекистон президентининг ўғли Петр Каримовни калтаклаб кетишган.

Уларнинг айтишича, бу ходиса пойтахтнинг Миробод туманида жойлашган тунги клублардан бирида рўй берган. Воқеадан бир кун олдин Москвадан келган Петр Каримов тунги муассасага кирган. У ерда хушёр ҳолатда бўлган. Бироқ кейинчалик номаълум кишилар Петр Каримов билан можаро чиқариб, сўнгра уни калтаклаб кетишган.

“Петр Каримовни уч киши уришган ва воқеа жойидан тезда қочиб кетишган. Тунги клубда одатдагидек қоронғу бўлганлиги сабабли Петр Каримов ўша уч кишининг юз тузилишларини эслай олмайди. Бу нарса бизга уларнинг фотороботларини тузишда қийинчилик туғдирмоқда”, - деб, хабар беришди манбалар. Улардан бирининг сўзларига кўра, катаклаганлар аслида мамлакат президентининг ўғлини калтаклаётганларини билишмаган. “Акс ҳолда улар Петр Каримовни уриш тугул, у билан оддий низога ҳам боришмасди”, - деди Тошкент шаҳар ИИББ ходими.

Иккинчи зобитнинг айтишича, Петр Каримовнинг калтакланиши ва унга оғир жароҳатлар етказилиши юзасидан жиноий иш очилган. “Мана шу ишкал билан Миллий хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлиги шуғулланмоқда. “Вазиримиз Матлубовнинг ўзи ҳаммамизга тревога эълон қилди. Биз эса, ўз навбатида, Миробод ва Яккасарой туманлари ички ишлар бошқармалирини оёққа кўтардик», - деди Тошкент шаҳар ИИББсининг милиционерлари.

Бизнинг: “Бу ишга Яккасарой тумани ИИБсининг нима алоқаси бор? Аҳир, калтаклаш Миробод тумани ҳудудида рўй берган-ку?” – деган саволимизга милиционерлар: “Яккасаройлик ҳамкасбларимизни Петр Каримов Тошкент шаҳрининг ана шу туманида паспорт пропискасида турганлиги учунгина безовта қилишмоқда”, - деб жавоб беришди.

Петр Исломович Каримов – Ўзбекистон президенти Ислом Каримовнинг Наталья Петровна Кучми билан қурилган биринчи ва собиқ никоҳидан бўлган ўғли. Наталья Кучми шу йил оламдан ўтди ва Тошкентдаги Боткин қабристонида дафн қилинди. Аноним муаллиф Усмон Ҳақназаровнинг “Центразия.Ру” ва “Мусулмон Ўзбекистон” сайтларида эълон қилинган мақолаларида келтирилган маълумотларга қараганда, Петр Каримов 1966 йилда Тошкентда туғилган. Баъзи норасмий ахборотларга кўра, айни пайтда Ўзбекистон президентининг ўғли республика банкларидан бирининг Москва шаҳридаги ваколатхонасида ишлайди.

Изоҳ: Петр Каримов ва унинг марҳум онаси Наталья Кучмиларнинг фотосуратлари Усмон Ҳақназаровнинг “Центразия.Ру” ва “Мусулмон Ўзбекистон” сайтларида эълон қилинган мақолаларидан олинган.

http://ponauz.info/news/2008-12-16-1261

Просмотров: 1902 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей