Жума, 29.03.2024, 06:47
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 22 » Оқибатимиз хайрли бўлсин!
02:47
Оқибатимиз хайрли бўлсин!

Оқибатимиз хайрли бўлсин!

Бу киши пайғамбаримиз масжидларида боши саждага етганда жон таслим қилибди

Маьлумки, инсонга қанча умр берилмасин, барибир ушбу дунёни ташлаб кетишга мажбур…

Инсонларнинг дунёдаги амаллари турлича бўлганидек, охирги хотималарида турлича бўлади... Биров ибодат устида жон берса, яна бировнинг иш устида жони узилади...

Баъзилар касаллик сабабидан, баъзилар эса бир фалокат туфайли бу ёлғон дунёдан кўз юмишиб, чин дунё томон, охират томон йўл олишади..

Пайғамбаримиз (с.а.в) "Кимнинг охирги сўзи ла илаха иллаллох бўлса жаннатга киради" дейдилар..

Албатта, барчамиз ҳам мусулмон сифатида дунёдаги охирги сўзимиз ўша муборак сўз бўлишини орзу қиламиз.. Лекин, "холва деган билан оғиз чучимас" деганларидек, қуруқ орзу унчалик фойда бермай қолиши мумкин экан..

Дунёда ўша улуғ калима тақозоси билан хаёт кечирганлар, Парвардигор буйруқларини ихлос билан (хўжакўрсинга эмас) адо етганларгина чиройли хотимага муяссар бўлар экан..

Мухтарамлар, хайё хуйт деб ўтиб кетадиган бир чимдим дунё хаётида иложи борича яхши амаллар қилайлик, токи бизнинг хам бу дунёдан кетишимиз чиройли хотима ила якун топсин, яхшилар сафидан ён олишга муваффақ бўлайлик.

Қуйида ана шундай чиройли хотима билан вафот этган кишининг суратини қўяяпман, бу киши пайғамбаримиз масжидларида боши саждага етганда жон таслим қилибди.

(Ponauz.Infoга келган мактублардан)
http://ponauz.info/news/2008-07-01-903
Просмотров: 850 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей