Пайшанба, 28.03.2024, 13:49
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 22 » Расмий Тошкент яна эврилаётир
22:18
Расмий Тошкент яна эврилаётир

Расмий Тошкент яна эврилаётир

НАТО юкларини ва АҚШ ҳарбийларини Афғонистонга Ўзбекистон орқали олиб ўтиш масаласига урғу берилгани расмий Тошкент эврилувларининг асосий сабабидир, демоқдалар кузатувчилар.

21.12.2008
Алишер Сиддиқ

19 декабр куни АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлигининг вакили генерал Дэвид Петреус Тошкентда ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан учрашди.

 

Маълум бўлишича, АҚШ нинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий амалиётлари раҳбари Ўзбекистон билан ҳарбий алоқаларни ривожлантиришни таклиф этган.

 

Ўзбекистон орқали НАТО юкларини ва АҚШ ҳарбий контингентини Афғонистонга олиб ўтиш масаласи музокаралар диққат марказида бўлган. АҚШ келаси ёзга қадар Афғонистонга қўшимча 20-30 минг қўшин жўнатишни режалаштирмоқда.

 АҚШ армиясининг қўмондони Ўзбекистон билан янги кўприкни барпо этаётган бир пайтда, унинг Россиялик ҳамкасби Николай Макаров "Американинг минтақадаги мақсадларини ғаразли", деб атади.

 

Москвадаги ҳарбий академияда чиқиш қилган Россия қуролли кучлари Бош штабининг бошлиғи Макаров: “... АҚШ янги базаларини Қозоғистон ва Ўзбекистонда очишни режалаштирмоқда"¸ деб айтганди.  

 

АҚШ томони бугунга қадар бу масала кун тартибида бўлганини билдириб, бу иддаонинг ҳақиқатдан йироклигини таъкидлади. Бошқа томондан АҚШ давлат департаменти матбуот вакили Шон МакКормак Қирғизистондаги Манас авиабазасининг ёпилиши ҳақидаги эҳтимолларни ҳам рад қилди.

 

Бироқ Вашингтонлик таҳлилчи Абдуманноб Пўлатов АҚШ нинг янги маъмурияти лозим топса Ўзбекистон билан бу борада келиша олишига ишонч билдирди.

 

- Бир ой ўтгандан кейин янги маъмурият ҳокимиятга келади. Бу бутунлай бўлмаса-да¸ вазиятнинг бирмунча юмшашига йўл очади. Зотан¸ ўз вақтида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини совуқлашувига ҳисса қўшганлардан ҳеч ким қолмайди у ерда,- деди Абдуманноб Пўлатов.

 

Ортда қолган ҳафтада президент Каримов расмий Кремлга ўз эътирозларини намойиш эта бошлади. Ўтган ойда Россия етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятидан чиқиб кетган Ўзбекистон айни чорани Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига ва ҳатто МДҲ га нисбатан кўриши мумкинлигига ишора қилди. Ортда қолган ҳафтада президент Каримов иккала ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг Қозоғистондаги норасмий учрашувига бормади.

 

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг бош котиби Николай Бордюжа Ўзбекистоннинг мазкур тузилмадан чиқиш нияти борлигини инкор этди, бироқ  ўзининг нимага асосланиб шундай ҳулосага келганига ойдинлик киритмади.

 

Москвалик таниқли журнаст Санобар Шерматова  жорий эврилишларни Каримовнинг Москва сиёсатига нисбатан норозилиги ортиб боргани билан боғлиқ деб ҳисоблайди:

 

-Ўзбекистон томонининг эъторозлари ва хафалиги ортиб кетди. Бу Каримовнинг ташаббуслари қўллаб қувватланмагани ва  унинг ЕврАзЭС доирасида интеграция ҳақидаги нуқтаи назарига ҳеч ким аҳамият бермагани билан боғлиқ., - деди Санобар Шерматова.

 

“Глобал сиёсатдаги Россия” журналининг бош муҳарри Федор Лукьянов Ўзбекистон ташқи сиёсатида янги эврилишлар унинг КХШТ дан чиқиб кетиши ҳамда АҚШ билан алоқаларни кучайтиришини тақозо этишини айтади:

 

- Ўзбекистон КХШТ дан чиқиб кетиши мумкин, деган эҳтимолни мен мутлақо инкор қилмайман. АҚШ базасининг очилишига келсак, буни ҳам инкор қилиб бўлмайди. Бироқ бунинг эҳтимоллари камроқ..Менимча, Обама маъмурияти ўз геосиёсий сарф-ҳаражатларига эҳтиёкорлик билан ёндошади, – деди Лукьянов. 

 

Келаси йил январ ойида Россия президенти Медведевнинг Тошкентга сафар қилиши режалаштирилган. Шерматованинг фикрича, ташрифга қадар расмий Тошкентнинг Россияга нисбатан кескин сиёсат юритиши кутилмаётир. Москва ва Тошкент муносабатларининг кейинги ривожини эса кўп жиҳатдан ана шу Медведев – Каримов учрашуви белгилаб беради.

Просмотров: 826 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей