Пайшанба, 14.11.2024, 21:55
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 22 » Ўш: Мардикор аёллар кўпайди
22:15
Ўш: Мардикор аёллар кўпайди

Ўш: Мардикор аёллар кўпайди

Мардикорлар энг қора ва энг оғир ишларни бажариб, бунинг эвазига олган иш ҳақлари бир кунлик рўзғорга аранг етишини айтадилар.

21.12.2008
Шерзод Юсуф

Ўтган йил давомида Қирғизистон жанубидаги Ўш вилоятида 16 мингга яқин одам ишсиз сифатида рўйхатга олинган. Улардан 6739 нафари аёллар ва 8298 нафари ёшлардир.

Мамлакатдаги ишсизлик сабабли кўплаб қирғизистонликлар чет ўлкаларга иш излаб кетмоқдалар. Бундай имкониятга эга бўлмаган аёллар ва ёшлар мамлакатдаги мардикор бозорларига чиқишга мажбур бўлмоқдалар. Расмий маълумотларга кўра, сўнгги пайтларда Ўшдаги мардикор бозорларида аёллар ва ёшларнинг сони бир неча баробарга ортган.

- Ёшим элликда, мардикор бозорига чиққанимга бир ой бўлди. Бир ой ичида ғўзапоя суғурдим, ер ўйдим, кейин хурмо теришга ёллашди. Хурмозорда йиқилиб белим синди. Дардимни даволаган бўлдим, лекин тўла соғаймай туриб ғишт ташдим, шифер тушурдим, лой қилдим, тош йиғдим, шағал юкладим. Бу оғир ишларни 100-200 қирғиз сўми (39 қирғиз сўми 1 долларга тенг- муҳаррир)га бажардим. Лекин мен ишлаган пул кундалик рўзғорга аранг етади,- деди мардикорлик билан тирикчилик қилаётган Кимёхон опа.

Суҳбатдошимнинг айтишича, унинг турмуш ўртоғи бир неча йил авал қишлоқ хукуматидан ижарага ер олиб деҳқончилик қилган. Уч йил аввал эрининг кўзи кўрмай қолган ва деҳқончиликни тўхтатишга мажбур бўлган. Бугунги кунда қишлоқ хукумати ернинг ижар хақини Кимёхон опадан талаб қилаётган экан.

- Хўжайиним ҳукуматга ижара пулини тўламаган экан. Хўжайиним кўрмай қолганидан кейин унинг ўрнига мен жавоб беряпман. Мен қаерга бораман энди. Қишлоқ ҳукуматига чақирди “ижра ҳақини тўла”, деб. Бордим, ижара пулини тўлаш учун сотай десам уйимда бирорта арзирлик буюмим йўқлигини айтдим. Қўйим ёки молим бўлса олинглар, уйимга бориб текширинглар, эрим ўлса сўйгани калмуш ҳам йўқ дедим. Менга жуда қийин бўлди. Ернинг ижараси учун 6 минг қирғиз сўми (154 АҚШ доллари- муҳаррир) тўлашим керак экан. Иложим йўқлигидан мардикор бозорга чиқдим,- деди Кимёхон опа.

Мардикор бозорида тирикчилик қилаётган Сардор исмли йигит оилавий шароити қийинлиги сабабли мактабнинг 9 синфини аранг тамомлаганини ва отаси билан мардкор бозорида ишлаётганини айтди:

- Ёшим 16да, мактабнинг 9 синфини 2007 йили тамомладим. Оилавий шароитим оғирлиги сабаб мактабни ташладим. Мардикор бозорига чиққанимга икки ой бўлди. Нима иш бўлса бажаравераман. Топганим ўзимга етади, лекин бир кунда ишлаб топадиганим 300 сўм пулни оила рўзғорига етказиш қийин. Шунинг учун дадам ҳам мардикор бозорида ишлайди. Ўқиш ниятим йўқ, чунки бугунги замонни кўриб турибмиз, ўқишнинг ҳам кераги бўлмай қолди. Ҳамма нарса пул билан ҳал этиладиган бўлиб қолди. Бирон бир хунар эгалламоқчиман, - деди Сардор.

Шавкатбек эса учинчи гуруҳ ногирони бўлишига қарамай мардикор бозорида 5 йилдан буён тирикчилик қилар экан.

- Мен мардикор бозорига 5 йилдан бери чиқаман, ёшим 19да. Кунига 10-15 доллар топаман. Бу пул ўзимга етади. Хеч қаерда ўқимайман, ёшлигимда оғриб ногирон бўлиб қолганман. Оғир иш қилсам касалим қўзийди. Лекин шунга қарамай мардикорлик қилишга мажбурман. Акс ҳолда оч қолишим мумкин,- деди Шавкатбек.
Просмотров: 1068 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей