Пайшанба, 18.04.2024, 17:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 21 » Дониёр Тошмуҳамедов: Шоир Юсуф Жумага ўтказилаётган зулм
21:00
Дониёр Тошмуҳамедов: Шоир Юсуф Жумага ўтказилаётган зулм

Дониёр Тошмуҳамедов:

Шоир Юсуф Жумага ўтказилаётган зулм жавобгари жиноятидан дунё кўз юмаётган Каримовдир.

 Мен бугун шоир Юсуф Жумаев ётган Жаслиқ турмасининг биринчи отряди маҳбусларига оммавий қийноқ ўтказилаётганини, ҳаттоки қийноқлар ўтказилаётган маҳбусларнинг кўпчилиги ҳаётдан кўз юмётгани ҳақдаги хабарни эшитиб нима қилишни билмай қолдим.  Наҳотки зулмнинг чегараси бўлмаса, наҳотки бир қотил Ўзбекистондай юртда ҳукмронлик қилиб халқнинг қонини зулукдай ичаверса.  Бутун бир мамлакатнинг қамоқхоналари қотил ҳукмдорни боқиб катта қилган халқни йўқотиб юбориш учун Ҳитлер канцлагерларига айланган.  Наҳотки бу  жаллод  Президент халққа ўтказилаётган ГЕНОЦИД учун  эртага жавоб беришини ўйламаса. Ўзим 70 дан ошдим яшасам яна 10 йил яшарман бу қилаётганларимнинг жавобини эркатой қизларим ва набераларим беради деб ўйламаса.

 Мен букун Каримовга шуни айтган бўлардим:

-- Жаноб Каримов! Сиз 20 йилдан  буён хукмронлик қилаётган бўлсангиз Саддам 25 йил ҳукмронлик қилган.  Саддам жавоб берди Сиз ҳам узоғи яна беш йил ичида албатта жавоб берасиз деган умиддаман.  Сизни эркалаб турган бу дунё ҳукмронлари эртага албатта фикридан қайтади.  Уларга Сиз эмас Ўзбекистон бойликлари кераклигини наҳотки, тушунмасанггиз.   Ҳали ҳам вақти ўзбек халқи кечиримли халқ, йўлинггизни ўзгартириб ҳақиқат йўлида юринг. Бу халқ хатоларинггизни унутиб Сизни  албатта кечиради.

  Бу ҳақда Каримовга кўп ёзилган,  бундай гапларга у эътибор ҳам бермайди.  Эътибор берганида  Ўзбекистон ва ўзбек халқи  бу куйга тушмасди. Каримовнинг ўзи ҳам нима қилишини билмай қолган жиноятчига айланмасди.

  Лекин бир нарса муқаррар 27 миллионлик халқ ичида юрагида албатта қасос олови  ёнаётган  йигитлар топилади. Каримовдан ўзбекнинг буюк ўғли ва шоири Юсуф Жумаев учун жавоб беришни талаб қилишлари муқаррар.

 20.12.08

Просмотров: 830 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей