Пайшанба, 14.11.2024, 22:02
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 21 » О Ч И Қ Х А Т
00:22
О Ч И Қ Х А Т

 

АҚШ президенти Жаноб Жорж Бушга,

БМТ бош котиби Пан Ги Мунга

БМТнинг Қийноқлар бўйича олий комисарлигига

Европа Итифоқи рахбарларига

Европа Итифоқи Марказий Осиё бўйича маъсули Пьер  Моррелга

Франция Президенти Николас Саркозига

Гармания Канцлери Ангела Меркелга

Буюк Британия  Бош вазирига

ЕХХТ рахбарларига

Халқаро   Human Rights Watch ташкилотига

Халқаро   Amnesty International ташкилотига

Freedom House ташкилотига

 

О Ч И Қ   Х А Т

 

Ҳурматли Дунё лидерлари!

 Декабрь ойида БМТнинг инсон ҳуқуқлари декларисияси 60 йиллиги муносабати билан  Ўзбекистон масаласи кўриб чиқилгандан кейин  Ўзбекистоннинг Жаслиқ (УЯ КИН 64/71)  турмасидаги биринчи отряд махбусларига аёвсиз қийноқлар ўтказилган.   Махбусларнинг уч нафари 25-27 ёш ўртасидаги йигитлар биринчи отряд ходимлари томондан зўрланган.   20 нафар  сиёсий махбусларнинг орқасига дубинка тиқишган.   Махбусларнинг оғизларини очиб қайноқ  сув қуйишган.  Аёвсиз қийноқларга чидай олмаган  икки нафар  махбус ҳаётдан кўз юмган.  Ҳозир ҳам Жаслиқда маҳбусларни Карцерларга ташлаб  аёвсиз қийноқ ўтказишаётган экан.

Менинг турмуш ўртоғим шоир  Юсуф Жумаев ҳам  Жаслиқ турмасида ўтказилган қийноқлардан ҳозир оғир ахволда, шу сабабдан 17 декабрь куни бориб  учрашув талаб қилган қизимга кўрсатишмаган.  Даданг карцерда (карцер—қамоқхонининг интизомий бўлинмаси, бу ерда махбусларни соғлигиидан айрилишига, аста секин ўлимга олиб келишга сабаб бўладиган хар хил моддалар билан захарланган хоначалар, ётадиган жойи темир ўриндиқ, бу темир ҳам кечқурун девордан очилади кундузи ёпиб қўйилади) 5 январда даданг карцердан чиқади, деб айтганлар.  Қизим Ферузанинг  дадаси учун Жаслиққа  олиб борган озиқ овқатлари ва дори дармонлари  турма маъмурлари томондан қабул қилиб олинмаган.

Ҳурматли Жаноблар!

Мен Сизлардан зудлик билан Ўзбекистон ҳукуматига босим ўтказиб БМТ қийноқлар бўлими Олий Комиссарлиги томондан Жаслиқ турмасини текширишларингизни, Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ташкилоти сингари ташкилотларни Жаслиқ турмасига юбориб  қийноқлар остида ўлим билан олишаётган маҳбусларга тиббий хизмат кўрсатилишини талаб қилишларинггизни,   Ўзбек халқини эксплатация қилиш учун  қурилган ва минглаб маҳбусларни ҳалокатга олиб борган Жаслиқ турмасини ёпишни Ўзбекистон ҳукуматидан талаб қилишларингизни,  Ўзбекистон  конституциясини ҳимоя қилгани учун бегуноҳ қамалган турмуш ўртоғим Юсуф Жумаевни озод қилишда ёрдам беришларингизни сўрайман.

 Акс ҳолда бундан кейин ҳам   қийноқлар остида ўлдириладиган ва  майиб мажрух қилинадиган ҳар бир маҳбус учун  Ўзбекистонга нисбатан сангсияларни бекор қилган Европа итифоқи сингари сизлар ҳам Ўзбекистон хукумати билан баробар жавобгар бўласизлар.  

 

Олтиева Гулнора, Ўзбекистоннинг Жаслиқ турмасида сақланаётган сиёсий маҳбус, буюк шоир ва ёзувчи, инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси, журналист  Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи.

20.12.08

Просмотров: 814 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей