Пайшанба, 25.04.2024, 05:10
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 20 » Бой давлатлар муҳожирларни чекламаслиги кераk
02:51
Бой давлатлар муҳожирларни чекламаслиги кераk

Бой давлатлар муҳожирларни чекламаслиги кераk

18 декабр Халқаро муҳожирлар куни - бутун жаҳон бўйлаб ўзларининг уйини ташлаб, янги мамлакатларга янги ҳаёт қидириб кетган миллионлаб инсонларга бағишланган кун.

 

"Муҳожирлар бажараётган иш ва уйларига юбораётган маблағ глобал иқтисодиётнинг муҳим қисми", дейди Халқаро Муҳожирлик Ташкилоти.

 

Ва муҳожирлар кунида жаҳон мамлакатлари раҳбарларига мурожаат қилган Халқаро Муҳожирлик Ташкилоти, юзага келган жорий иқтисодий пасайишдан ўзини муҳофаза қилиш, муҳожирларга қарши чоралар кўриш учун баҳона сифатида фойдаланмасликка чақирди.

 

"Муҳожирлар иқтисодий ўсиш ва қайта тикланишга улкан ижобий ҳисса қўшадилар. Шунинг учун ҳам бой давлатларнинг молиявий инқирознинг дастлабки аломатлари билан ўз эшикларини муҳожирлар учун ёпишлари тескари натижа берган бўлур эди", дейди Халқаро Муҳожирлик Ташкилоти.

 

"Юзаки қараганда ишсизлик кўпайиб бораётган пайтда миграцияни чеклаш оқил қарор бўлиб туюлиши мумкин, аслида эса рақамлар мос келмайди", дейди Муҳожирлик ташкилоти.

 

Муҳожирлар мунтазам равишда саноати ривожланган мамлакатларнинг фуқаролари истамайдиган ишларни олишади, дейилади ташкилот баёнотида, бой давлатларнинг аксари келгуси 50 йил мобайнида ишчи кучи етишмаслиги билан юзма-юз келадилар, сабаби - бу мамлакатларнинг аҳолиси кексайиб бормоқда.

 

Айни пайтда муҳожирлар уйларига юбораётган пуллар эса ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодиётлари учун ҳаётий аҳамиятга эга.

 

Дунё бўйлаб жами пул ўтказмаларининг миқдори хориждан мамлакатларга юборилаётган ривожлантириш мақсадидаги кўмаклар миқдоридан ошиб кетади.

 

Муҳожирликни чеклаш мигрантларнинг келишини тўхтатмайди, балки уларнинг тақдирини инсон савдоси билан шуғулланадиганлар ихтиёрига топшириши мумкин, дея огоҳлантиради Халқаро Муҳожирлик Ташкилоти.

Просмотров: 751 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей