Жума, 19.04.2024, 12:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 17 » Юсуф Жума ҳибсга олинганига бир йил бўлди
22:09
Юсуф Жума ҳибсга олинганига бир йил бўлди

17 декабрь  Ўзбекнинг буюк шоир Юсуф Жума ҳибсга олинганига бир йил бўлди.

 

2007 йил 17 декабрь куни  буюк шоир Юсуф Жумаев ҳибсга олинган эди.  Юсуф Жумаев ҳеч ким айтолмаган ҳақ сўзни айтиб майдонга чиққани  учун зўравонларча икки ўғли   Бобур ва Машраблар билан биргаликда  ҳибсга  олинди.   Юсуф Жумаев 2007 йил 23 декабрь куни ўтказиладиган сайловларга Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг номзоди  конституцияни бузиб учинчи маротаба кўрсатилишига қарши чиқиб президент Каримовнинг истеъфосини талаб қилди, пикетлар ўтказди.  Сайлов кунини шоир қамоқда ўтказди, Шоирнинг ўғли Бобурнинг айтишига кўра 23 декабрь турмадаги шоир учун оғир кун  бўлган.  Турмадаги ҳар доим ҳақ сўзни айтган шоирга доимо ёлғон гапирган кимсага овоз беришга мажбур қилмоқчи бўлганлар, қийноқлар ўтказганлар.

Шоир  пикетга чиқишдан олдин тақдири нима билан тугашини, ҳибсга олиниши ёки бўлмаса ҳалок қилиниши мумкинлигини билган эди.  27 миллионлик аҳолиси бўлган давлатни зўравонлик билан босиб олишдан тап тортмаётган, Андижондай  катта бир шахар ахолисини қатлиом қилган шахсга   бир оилани  йўқотиб юбориш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмасди.   Юсуф Жумаевнинг ўғли Алишернинг айтишига қараганда буни билган шоир майдонга чиқишдан олдин барча  ўғилларига: "Биз имкони бўлмаган, аммо айтилиши керак бўлган талабни айтиб майдонга чиқаяпмиз, бунинг учун бизни отиб ҳам ташлаши, қамаб қийноққа солиши ҳам мумкин. Ўғилларим, бунга рози бўлмаганинггиздан мен хафа бўлмайман хоҳланг майдонга чиқинг, хоҳланг уйга қайтинг", деб айтади. Шоир ва ўғиллари ҳар қандай ҳолатга тайёр бўлиб майдонга чиқдилар ва шавқатсиз зўравонликка учрадилар. Улар ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб Конституция бузилишига қарши чиққан эдилар.  Конституцияни бузаётган, Ўзбекистон Жиноят кодексининг барча моддалари билан айблаб бемалол жиноят иши очса бўладиган зўравон тахтга ўлтириш учун қонун  талаб қилганларни зиндонга ташлатди.

Шоирга ҳақ сўзни айтиши учун хеч қандай хавф тўсқинлик қила олмасди. Андижон фожеаларидан кейин "Андижон туркумидан" шеърларини яратгач шоирни автоҳалокатга учратиб икки ўғли билан ўлдириб юборишга ҳаракат қилишганди. Нексиа машинаси икки думалаб Оллоҳнинг инояти билан ичидагилар тирик қолди.   Шоирга суиқасд  уюштириб унинг машинасига машина билан урган кимса Олот туман ИИБ ходими эди.  Бу жиноят учун хеч кимга хеч кандай чора кўрилмади, автоҳалокат ҳатто рўйхатга хам олинмади.

 Шу ўринда шоирнинг "Андижон туркумидан" рукнидаги шеъридан мисол келтиришни лозим топдик.

Оёк яланг оч эди

Андижон болалари

Нон урнига ук еди

Андижон болалари.

 

Маржон маржон шашкатор

Кузимнинг жолалари.

Юрагимдан тукилган

Андижон болалари.

 

Улар шодликка эмас

Конларга чумилдилар.

Улар толега эмас

Жарларга кумилдилар.

 

Бошоглардек урилди

Андижон болалари.

Турналардек кирилди

Андижон болалари.

 

Кук золимни йикмасанг

Сендадир нолалари.

Сени йикар касоскор

Андижон болалари.

 

Топталди юраклари

Хоинларнинг отидан.

Рухлари кетиб колди

Мирзо Бобур ортидан.

 

Оёкяланг оч эди

Андижон болалари

Нон урнига ук еди

Андижон болалари.

 

Шахид булиб кетдилар

Яралари калбимда.

Укдан пора дилларин

Поралари калбимда.

 

Яралари кузимда

Махшарда хам тинмас кон.

Уларни излаб йиглар

Киёматда Андижон.

 

Оёкяланг оч эди

Андижон болалари

Нон урнига ук еди

Андижон болалари.

27.05.05.

 

Ҳар доим ҳақ йўлидан чекинмаган шоир ижодида  Андижон фожеаси катта из қолдирди.

Шоир Юсуф Жумаев зулм зиндонида ҳам букулмади, ўз йўлидан қайтмади.  Шоирни Бухоро  шахридаги 3- сонли ҳибсхонада икки ўғли билан ёнма ён қўйиб аёвсиз қийноқларга солишди.  Шоирнинг зулм зиндонидан шартли равишда озодликка чиқарилган ўғли Бобур қийноқлар тўғрисида бизга қуйидагиларни айтиб берди:

n     Менинг қўл оёғимни боғлаб аёвсиз қийноққа солишарди, кўкрак қафасимга муштлаб уришар, бошимга ёғочдан ясалган қуволда билан уришарди. Ҳушимдан кетганимда эса оёғим остига резина таёқ билан сон саноқсиз маротаба уришарди. Оёқ остига дубинка билан уришда ҳушидан кетган одам ҳушига келарди. Оёқ остига уриб турилган одам ҳушидан ҳам кетмасди. Мен бу қийноқларга чидардим, аммо дадам ва укам Машрабни ҳам менинг кўз олдимда шундай қийноққа солишларига асло чидаб тура олмасдим.  Мени қийнашганида эса дадам ва укам Машраб кузатиб туришга мажбур эди, бу қийноқларнинг тепасида эса 3- сонли ҳибсхона рахбари Самада Шукуров, Тезкор гурух рахбари Отабек Собиров ва Ботирали Сафаровлар турарди. 

3-сонли ҳибсхона ходимларининг айтишига қараганда  Тезкор гурух рахбари Отабек Собировга  Ўзбекистон бўйича синмаган сиёсий  махбусларни 3-сонли ҳибсхонага (Отбозорга) келтириб синдиртирилиши натижасида Отабек Собиров  Президентнинг назарига тушган ва ҳозирда ҳам шахсан Каримовнинг кўрсатмаси билан сиёсий махбусларни синдириш (йўлидан қайтариш) ишлари билан шуғулланмоқда. Отбозор турмасида Отабек Собировни Бобойнинг ўғли  (Президентни бобой деб назарда тутишяпди) лақаби билан танишади.  Отабек Собировнинг ўзи ҳам шу сабабли бўлса керак доимо президентнинг номидан гапириб юраркан.

2008 йил 15 апрель куни шоир ва ўғли Бобурнинг Суди  Бухоро туман судида юқоридан ёзилган ценарий бўйича шармандаларча  ўтказилди.  Судда бирорта холис гувох ёки жабрланувчи йўқ эди.  Икки  нафар жабрланувчи хам милиция ходимлари, 18 нафар гувохлар хам милиция ходимлари.   Судда Юсуф Жумаевга сўз берилганда  У қуйидагиларни айтди:

-- Бу Суд ўзбек тарихида биринчи Суд эмас, охиргиси хам бўлмаса керак. Ўтган аср бошида бу қора курсида Чўлпон, Қодирий, Усмон Носирлар ўтирган бўлса 21 асрда бу судлар янада дахшатлироқ бўлди. Мен ўғлим билан битта қора курсида ўтирибман.  Ҳеч қачон ҳеч бир шоир адолатни айтгани ва ёзгани учун ўғли билан биргаликда қора курсида ўтирмаган.  Бу Суд шармандали суд бўлиб тарихда қолади. Бизнинг қора курсида ўтиришимизга сабаб бўлган ва буйруқ берганлар хам бир кун қора курсида ўтиради, қонун  олдида, тарихда ва албатта  Оллоҳ ҳузурида жавоб берадилар!

Шоирнинг айтганлари тез орада ўз исботини кўрсатди.  Шоирга Судда тухмат қилган жабрланувчи Майёр Алижон Назаровни Оллох жазолади.  Назаровлар  оиласидаги икита ёш йигитлар (14-15ёшли) ҳалок бўлди.    Афсус қасамхўр туҳматчининг ўзига эмас ўғилларига урди.  Алижон Назаровнинг отаси Ахмаджон Назаров буни шоирга қилинган тухмат   учун Оллохнинг бешавқат  жазоси деб билиб ўғлини оқ қилиб уйидин чиқариб ҳайдади.  Алижон Назаровнинг рафиқаси ажрашиши учун Қоракўл туман фуқаролик судига ариза билан мурожаат қилди.  Оға инилар Алижон Назаровдан воз кечдилар.

Дарёни инжитган дарёдан топар,

Сахрони инжитган сахродан топар.

Шоирни инжитган шоирдан эмас

Шоирни инжитган Худодан топар.

                                                                                          (Юсуф Жума)

 

Шармандаларча ўтказилган судда шоирни 5 йилга, ўғли Бобурни эса уч йилга озодликдан махрум қилишга хукм чиқарилди.   Озодликдан махрум қилинган шоир тушкунликка тушмаган эди. Биз буни шоирнинг Суд залида ёзилган шеъридан биламиз:

Ўғлимга жой бердилар зиндон деган қабрдан
Дея қонсан онажон, йиғламагин, фахрлан.

Фарқли ўлароқ кар, кўр бешумор хар хачирдан
Дедим золимга золим йиғламагин, фахрлан.

Ўғлим, қизим, жигарим юксакдир ман Помирдан
Бош кўтардим майдонда, йиғламагин, фахрлан.

Ўқдан сочилган юрак, бағр сочилган тиғдан
Ҳурлик учун тикдим жон, йиғламагин, фахрлан.

Йигирма етти миллион ичра эрк деб ҳайқирган
Битта менман -Юсуфман, йиғламагин, фахрлан!

15 Апрел, 2008 йил

Бу Суддан кейин шоир Ўзбекистоннинг саккизта турмасида қийноқларга солинди. Кейин эса дунёдаги энг даҳшатли турма деб ном чиқарган Қорақалпоғистоннинг Жаслиқ турмасига  олиб бориб ташланди. Бу ерда шоирни аёвсиз қийноққа солишди, Карантин хоналарда сақлашди.  Хозирда Жаслиқ   турмасида сақланаётган шоирнинг соғлиги ёмонлашган. Озодлик армонида яшаяпди.

 

Менга буюргандир на уммон, на кўк,

Қақраган юртимга теккандир қарғиш.

Озодлик армондир, озодлик буюк

Денгиз осмонида учаётган қуш.

 

Буюк шоир Юсуф Жумаевнинг зиндонда ётиши Сталин қотоғонлари даврининг букун Ўзбекистонда Каримов қотоғонлари номи билан такрорланаётганини исботлаб тураверади.  Шоирга  ОЛЛОҲдан озодлик сўраб,

Бухородан,

Дониёр Тошмухамедов.

17.02.2008й

Просмотров: 960 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей