Чоршанба, 24.04.2024, 23:03
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 16 » Толиб Ёқубов ББС саволларга жавоб беради
21:41
Толиб Ёқубов ББС саволларга жавоб беради

Мухолифат ва инсон ҳуқуқлари фаоли Толиб Ёқубов bbcuzbek.com ўқувчилари ҳамда тингловчиларимизнинг саволларига жавоб беради.

Толиб Ёқубов 1941 йилда Жиззах шаҳрида дунёга келган.

Физика-математика фанлари номзоди. Олти фарзанднинг отаси.

1964 йилдан 1992 йил охирига қадар Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Институтида ўқитувчилик қилган.

У 20 аср олтмишинчи йилларда дастлаб Москва ва кейинчалик Кишеневда илмий иш билан шуғулларкан Совет сиёсий диссидентларидан "инсон ҳуқуқлари" ва "демократия" борасида биринчи марта эшитганини айтади.

Толиб Ёқубов 1980-йиллар охирида "Бирлик" Халқ ҳаракатининг фаол аъзосига айланади.

У 1992 йилдан бошлаб инсон ҳуқуқлари билан "жиддий" шуғуллана бошлаганини айтади.

"Ўша пайтдан бошлаб норасмий "Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти" таркибида мамлакат фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қила бошладим", дейди Толиб Ёқубов.

У 1996 йилда "Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти" бош котиби ва 2001 йилда эса айни жамиятнинг раиси этиб сайланади.

Толиб Ёқубов жамиятни Ўзбекистонда рўйхатдан ўтказиш учун 16 йил давомида муваффақиятсиз уриниб келганини айтади. У Ўзбекистон ҳуқуқ тартиботи органларининг давомли босими остида фаолият юритишга мажбур бўлганини таъкидлайди.

Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини кузатиб борувчи баъзи халқаро ва маҳаллий ташкилотлар ҳисоб китобига кўра, мамлакатда 7 мингдан зиёд одам диний ва сиёсий қарашлари учун озодликдан маҳрум этилган.

Бироқ Толиб Ёқубовнинг ишонишича, Ўзбекистонда "диний ва сиёсий" маҳбуслар сони 30 мингдан ортиқдир.

Толиб Ёқубов 2006 йил июлида унга нисбатан "сохта" жиноий иш очилиши ортидан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлганини айтади.

У ҳозирда Франсада яшаб, фаолият кўрсатмоқда.

Би-би-си меҳмони саволларингизга ҳам интернет ва ҳам радио орқали жавоб беради.

Суҳбатнинг радио версиясини шанба кунги "Дараклар" дастурида тинглай оласиз.

Саволларини радио учун ўз овозлари билан беришни истаган тингловчиларимиздан ўзларининг телефон рақамларини ҳам ёзиб юборишни сўраймиз.

Просмотров: 838 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей