Жума, 26.04.2024, 02:33
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 16 » Ироқлик журналист Жорж Бушни “кўппак” дея ҳақоратлаган.
21:35
Ироқлик журналист Жорж Бушни “кўппак” дея ҳақоратлаган.
Ироқлик журналист Жорж Бушни “кўппак” дея ҳақоратлаган.

Ироқлик журналист Жорж Бушга қарата ўз пойафзалларини отган ва уни “кўппак” дея ҳақоратлаган.

Бу оқ уй эгасининг Шарққа охирги сафаридир.

Жорж Буш Кобул яқинидаги АҚШнинг Багром ҳарбий базасида америкалик ҳарбийлар ўнгида чиқиш қилган.

У Афғонистонда саккиз йил муқаддам бошлатилган ҳарбий амалиётдан буён мамлакат ҳаёти тубдан ўзгарганини айтган.

"Афғонистонда олиб бораётган ишларимиз муваффақият билан якунланади деб ишонаман. Чунки, биз ҳақ йўлдамиз", - дея баёнот берган Америка раҳбари.

Буш Афғонистонга қўшимча ҳарбий кучларни йўллаш заруратини тушунишини ва янги президент Барак Обаманинг мамлакатда ҳарбийлар сонини кўпайтириш режаларига қўшилишини айтган.

Президент Буш шунингдек Покистоннинг Афғонистонга яқин чегараларида жамлоқлар қурган исёнчиларга қарши курашда Покистон билан яқиндан ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгра у Кобулдаги президент саройида Афғонистон президенти Ҳомид Карзай билан музокаралар олиб борган.

Буш Афғонистонга Ироқдан келган. У Бағдодда Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий билан 2011 йилга бориб Ироқдан Америка қўшинларини олиб чиқишга замин тайёрлашни назарда тутувчи битимни имзолаган.

Нури ал-Маликий билан музокарадан сўнг ўтказилган матбуот анжумани чоғида ироқлик журналистлардан бири Жорж Бушга қарата ўз пойафзалларини отган ва уни “кўппак” дея ҳақоратлаган.

У томон учиб келаётган пойафзалларга чап беришга улгурган Жорж Буш кейинчалик: “Бу ҳодиса ҳақида фақат бир нарсани айта оламан: пойафзал размери 44-чи экан”, дея ҳазиллашган.

Просмотров: 746 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей