Шоир Юсуф Жумаевга
тухмат қилган ўғилдан воз кечган ота (ёхуд, Оқпадар майор)
2007 йил 10 декабрь куни Мени Юсуф Жумаев урди
деб Юсуф Жумаевга тухмат қилиб унинг хозирда хибсда ётишига сабаб бўлган тухматчи, Ўзбекистон хукуматининг
ўйинчиларидан бири, Қоракўл туман ИИБ бошлиғи ўринбосари майёр Алижон Назаровдир. Алижон Назаровнинг отаси Ахмед бобо Назаров
Қоракўл туман халқи орасида юришга юзи қолмаганидан, хамма уни қўли билан
кўрсатиб сотқиннинг отаси сифатида кўрсатишларидан маънаван қийналганидан ўғлини
оқ қилишга қарор қилган. Халқ тўйларда,
маъракаларда, бозорларда отага нафрат билан қараб Юсуф Жумаевни сотганлар ва унга тухмат
қилганларни тарбиялаган оталарга лаънат айтишларига чидамаган. Ахмед бобо
Назаров сухбат қуриб турган
гурухларга қўшилса ўтирганларнинг туриб
кетишига эса асло тоқат ҳам қила олмаган.
Хозирда
Алижон Назаровнинг турмуш ўртоғи
ҳам хоин эрига бўлган нафратдан ажрашишга қарор қилган. Ҳозирда
Қоракўл туман фуқаролар Судида бу иш кўриб чиқилмоқда.
Ҳар доим ҳақиқатни айтган, халқи учун хар доим
курашган Юсуф Жумаевга тухмат қилган
Алижон Назаровни отаси Ахмад бобо
Назаров оқ қилиб уйдан чиқариб юборган. Ўз оила аъзолари олдига боришга юзи
қолмаган уйсиз Оқпадар майёр ҳозирда ИИБ биносидаги хонасида
тунаб қолмоқда.
Ўғиллари Халқни қираётган хукуматга хизмат
қилиб хоинлик қилаётган барча оталардан Алижон Назаровнинг отаси Ахмед бобо ва оила аъзоларидан ўрнак
олишларини кутиб қоламиз.
Бухоро. Дониёр Тошмухамедов.
11.12.2008
|