Пайшанба, 14.11.2024, 21:53
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 12 » "Буюртма ҳукм" кучда қолди
02:16
"Буюртма ҳукм" кучда қолди
"Буюртма ҳукм" кучда қолди

Ҳуқуқ ҳимоячиси Аъзам Турғунов инсон ҳуқуқлари халқаро кунидан бир кун ўтиб¸БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашида Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти муҳокама этилаëтган айни соатларда яна 10 йиллик қамоққа ҳукм этилди. 11.12.2008

Меҳрибон

Икки ҳафталик жараëн якунида Қорақалпоғистон Олий суди ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновга белгиланган 10 йиллик қамоқ жазосини ўзгаришсиз қолдирди.

Бу ҳақда ҳуқуқ фаолининг адвoкати Рустам Тўлаганов Озодликка маълум қилди. Адвокат Тўлаганов ўз ҳимоясидаги Турғуновга нисбатан айблов моддаси нотўғри қўлланилганини айтади.

- 165-моддани қўллаяпти. 165-моддада қўрқитиш¸ албатта¸ реал бўлиши керак. Бунинг на пичоғи, на тўппончаси бўлмаганига¸ ëзилган диктофонида бунақа қўрқитишлар йўқ бўлганлигига қарамасдан, булар 165-моддани қўллаяпти.

Пул Хўжабоевнинг қўлида турибди. Булар қанақа қилиб товламачиликда айбланади? Буларнинг қўлида пул бўлганда, мен: “Ҳа, айби бор”, деб айтган бўлардим. Олинган пулни қайтариб берганининг ўзи жиноят составини йўқ қилади.

Пулни қайтариб бергандан кейинги: “Нимага менга пул бераяпсан? Мен сендан пул сўрамадим-ку?” деган гапнинг ўзи Турғуновни оқлайди. Суд ҳукми биринчи босқичда ҳам¸ иккинчи босқичда ҳам ҳеч қанақа ўзгаришсиз қолдирилди, - дейди адвокат Рустам Тўлаганов.

Ҳуқуқ фаолининг жамоатчи-адвoкати Робия Ўтамуродова ҳам суд ҳукмини адолатсиз, деб ҳисоблайди.

- Суд одилона бўлмади. Фақат бир томонлама, жабрланувчига ëн босиш бўлди. Судланувчиларнинг келтираëтган асосли далиллари ҳакам томонидан ҳам¸ прокурор томонидан ҳам инобатга олинмади, - дейди Робия Ўтамуродова.

Жамоатчи-адвoкати Аъзам Турғуновга тергов пайтида қўлланилган қийноқ масаласи апелляция судида кўрилмаганини, бу ҳақда гапиришга ҳакам рухсат бермаганини маълум қилди.

Аъзам Турғуновнинг рафиқаси Мўътабар Турғунова эрининг иши бўйича маҳкама жараёнида илк бор қатнашаётган бўлса-да, турмуш ўртоғининг жиноятчи эмаслигига қатъий ишонишини таъкидлайди.

- Беш ойдан бери энди келдим. Аъзам ака ҳеч қайси айбловни бўйнига олмаяпти. Ҳакам ҳеч кимнинг гапини эътиборга олаëтгани йўқ. У “Ҳукм ўз кучида қолдирилди”, деб силлиққина қилиб ўқиб қўя қолди. Бунинг буюртма эканлиги кўриниб турибди, - дейди Мўътабар Турғунова.

Маҳкама жараёнини бевосита кузатган мухолифат фаоли Дилором Исҳоқова ҳам Аъзам Турғунов сохта жиноят қурбони бўлганлигини таъкидлайди.

- Мен Аъзам аканинг апелляция суди бир неча бор чўзилиб қолдирилганлигига озгина бўлса ҳам умид қилгандим.

Биринчи суд жараëнида жуда кўп очилмаган жиҳатлар қолиб кетган эди¸ Аъзам аканинг кўп талаблари қондирилмаган эди. Балки энди Худо инсоф бергандир, деб ўйлаган эдим.

Минг афсус. Ҳамма умидлар пучга чиқди. Бегуноҳ одам-ку у. Ижобий ўзгаришлар бирданига бўлмаган тақдирда ҳам, ҳеч бўлмаса, йилидан олиб ташлашар, деб ўйлагандим.

Бунинг устига, ўртада инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясига бағишланган амнистия чиқди. Буни қўллаш мумкин эди.

Бу нарсаларнинг ҳеч қайсиси қилинмадими¸ демак, бу ҳукуматдан ҳеч қандай умид йўқ. Билмадим, бизнинг давлатимиз қаëққа қараб кетаяпти? Битта халқни доимо қийнашнинг оқибати яхшилик билан тугамайди. Мен бизнинг жамиятимиз энди ўнгланмаслигидан ва яхши бўлмаслигидан қўрқаман, - дейди Дилором Исҳоқова.

Бир қатор ҳалқаро ташкилотлар ҳам Аъзам Турғуновнинг 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганидан хавотир билдирган эди.

Жумладан, АҚШ Давлат департаменти тергов давомида ҳуқуқ фаолига нисбатан қийноқлар қўлланилганидан жиддий ташвиш билдирганди.

Франциядаги Қийноқларга қарши курашувчи халқаро ташкилот ҳамда Инсон ҳуқуқлари халқаро федерацияси Аъзам Турғуновнинг узоқ муддатга қамалишини қоралайди.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти эса Аъзам Турғуновга нисбатан чиқарилган ҳукмни Ўзбекистондаги адолат учун фаолият олиб бораётганларга аччиқ огоҳлантириш дея таърифлаган.

Аъзам Турғунов жорий йилнинг 11 июл куни нукуслик бир фуқародан 20 миллион сўм пора талаб қилганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинган эди.

23 октябр куни Амударё туман суди Аъзам Турғуновга нисбатан ўн йиллик қамоқ жазоси белгилаш бўйича суд ҳукмини эълон қилди.

28 ноябр куни бошланган апелляция жараёни 11 декабрда якунланди ва Қорақалпоғистон Олий суди ҳуқуқ фаоли Аъзам Турғуновга нисбатан белгиланган дастлабки суд ҳукмини ўзгаришсиз қолдирди.

Эндиликда ҳуқуқ фаолининг адвокатлари Ўзбекистон Олий судига шикоят аризаси йўллаш ниятида.
Просмотров: 870 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей