Дипломатия доирасидаги тавсиялар
Клинтон хонимнинг Обама маъмуриятида Давлат котиби лавозимини
эгаллагани¸ Вашингтоннинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари борасида
қатъийроқ сиëсат юрғизишига оид умидларга бир оз соя солмоқда.
11.12.2008
Алишер Сиддиқ
Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти муҳокама этилган Женева йиғинида
АҚШ қатнашмаган эса-да, Вашингтон бу борадаги хавотирларини бевосита
Тошкентнинг ўзида билдирди.
10 декабр куни АҚШ
элчисининг қароргоҳида ўтказилган БМТ Умумжаҳон инсон ҳуқуқлари
декларацияси қабул қилинганининг 60 йиллигига бағишланган тадбирда элчи
Ричард Норланд¸ ўз давлати Ўзбекистон ҳукуматини барча виждон
тутқинларини озод этишга чақиришда давом этажагини айтди.
-
Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг унинг қабул қилган биринчи
халқаро ҳужжати Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси бўлди – деди
сўзининг аввалида элчи Ричард Норланд ва дипломатларга хос тарзда йил
давомида инсон ҳуқуқлари соҳасида кўрсатилган ҳамкорлик учун Ўзбекистон
расмийларига миннатдорчилик билдирди.
АҚШ элчихонаси матбуот вакили Молли Стивенсон бу галги тадбирга давлат расмийларидан анча кўп одам келганини таъкидлайди.
-
Жуда кўпчилик одам келди. Тадбир инсон ҳуқуқлари фаоллари, журналистлар
ва бир қатор ҳукумат расмийлари иштирокида ўтказилди. Элчи Норланд
инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистонда амалга оширилган ишларни қайд
этди ҳамда АҚШ нинг бу борадаги айрим хавотирларини етказди¸ - дея
маълум қилди элчихона расмийси.
Ўз нутқида элчи Ричард Норланд
Ўзбекистонда одам савдосига қарши кўрилаётган чоралар, Халқаро қизил
хоч ташкилот вакилларига мамлакат қамоқхоналаридаги вазиятни кўриш
имконияти берилганини олқишлади ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги
ҳамкорлик давом этишига қаттиқ умид билдирди.
Мамлакатда давом
этаётган болалар эксплуатациясини тилга олар экан жаноб Норланд¸ бу
муаммони бир кечада ҳал этиш имконсиз эканини яхши англашини таъкидлай
туриб¸ ўзбек ҳукуматини қамоқда қолаëтган барча сиёсий маҳбусларни озод
қилишга чақирди.
Жаноб Норланднинг ушбу баёноти 27 октябр куни АҚШ давлат департаменти томонидан янграган чақириқлар ифодасидир.
АҚШ
Давлат департаменнинг кескин баёнот билан чиқишига 23 октябр куни
таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг, 10 октябр куни
эса мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновнинг уюштирилган айловлар
билан 10 йилга озодликдан маҳрум этилгани сабаб бўлган эди.
-
Ишончли манбалар дастлабки тергов давомида Аъзам Турғуновнинг қайноқ
сув билан қийноққа солингани ва унга жиддий шикаст етганини даъво
қилди. 10 октябр куни эса гиёҳванд моддаларни сотганликда айбланган
мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов ҳам 10 йиллик қамоқ жазосига
ҳукм қилинган эди. Иккала маҳкама жараёнидаги камчилик ва қийноқларга
оид хабарлардан бизнинг ҳафсаламиз қаттиқ пир бўлди¸ – дейилади АҚШ
давлат департаментининг вакили Мак Кормак баёнотида.
АҚШ элчиси
Ричард Норланд Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистондаги мустақил ҳуқуқ
ҳимоячиларини қўллаб-қувватлашда давом этажагини алоҳида таъкидлади.
"Бироқ¸
афтидан¸ яқин кунларда АҚШ нинг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя
қилиши мана шу тадбирлардан нарига ўтмайди"¸ - дейди элчи қароргоҳида
меҳмон бўлган таниқли инсон ҳуқуқлари фаоли Суръат Икромов.
-
Ҳозир кўпчилик АҚШнинг янги президенти ўз ваколатига киришгандан кейин
инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича кўзга кўринадиган қандайдир
ҳатти-ҳаракатлар бошланишини гапираяпти. Лекин ҳозир шунақа бир пайтки¸
АҚШнинг президенти обрўсиз кетаяпти¸ унга қанақадир бир эътибор йўқ.
Янги президент маълум¸ лекин у ҳали ишга тушмаган. Шунинг учун бўлса
керак¸ қатъий ҳаракатлар ҳозирча сезилмаяпти¸ - дейди Суръат Икромов.
Ўзбекистон
инсон ҳуқуқлари фаоллари Буш маъмуриятини аввалига 2001 йил сентябр
воқеаларидан сўнг Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятига қарамасдан
Каримов режими билан яқин алоқа ўрнатганликда, 2005 йил Андижон
воқеаларидан сўнг ёмонлашган алоқаларни эса яна Ўзбекистондаги инсон
ҳуқуқлари вазиятига кўз юмиб тиклашга ҳаракат қилаётганликда
айбламоқда.
Суръат Икромов АҚШ нинг янги президенти Обама
инсон ҳуқуқлари масаласини устун қўйиб¸ Ўзбекистон билан муносабат
ўрнатишни янги саҳифадан бошлашига умид қилади.
- Ишончим
комилки¸ менимча бу одам бу ишни олиб бора олади. Мен Обама
президентлик ваколатини олгандан кейин инсон ҳуқуқлари борасида ҳам
яхшилик бўлади деган умиддаман. Бизнинг Ўзбекистон ҳукуматига конкрет
қандайдир бир сиëсий йўллар билан деймизми¸ дипломатик йўллар билан
деймизми Ўзбекистонда бўлаëтган қийноқларни¸ репрессияларни
тўхтатишнинг¸ инсон ҳуқуқлари борасидаги вазиятни яхшилашнинг
ҳаракатини қилади деб ўйлайман¸ - дейди Суръат Икромов.
20 январ
куни Барак Обама президент лавозимини расман қабул қилиб олганидан
кейин АҚШ Давлат департаменти Ҳиллари Клинтон раҳбарлиги остида фаолият
юрита бошлайди.
Озодлик радиосининг сўровида иштирок
этганларнинг кўпчилиги Обама президентлиги даврида Ўзбекистон – АҚШ
муносабатлари ўзгаришсиз қолишини башорат қилган.
Бироқ аксар
таҳлилчиларга кўра, АҚШ нинг собиқ президенти Билл Клинтоннинг
рафиқаси сифатида 1997 йили уч кун давомида Ўзбекистонда шахсан
президент Ислом Каримовнинг олий меҳмони бўлган Ҳиллари Клинтон ушбу
башоратларни пучга чиқариши мумкин
|