Жума, 19.04.2024, 05:46
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 11 » Навбатдаги намоиш
17:08
Навбатдаги намоиш
Стокголмда навбатдаги норозилик намоиши (ПИКЕТ) ўтказилди
2008йил 10 декабр - инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 60 йиллиги кенг нишонланиши кутилаётган кунда Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро жамияти Швеция хукумати биноси олдида (Mynttorgplats)да ўзининг навбатдаги норозилик намоишини ўтказди. Намоишда кўтариб турилган плакатларда Ўзбекистонда қамоқда сақланаётган умуман   айбсиз сиёсий махбусларнинг озод қилиниши талаб қилиниб ёзилган шиорлада махбусларнинг номлари кўрсатилган, яни


УЯ 64-71 қамоқхонасида жазо ўтаётган Ўзбекистон халқ шоири Юсуф ЖУМАЕВ, . 


Халқаро инсон ҳуқуқлари жамияти Қорақалпоғистон бўлими раиси, журналист. 10 йилга озодликдан маҳрум этилган Солижон АБДУРАҲМОНОВ, .

 

 Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти Сирдарё вилоят бўлими раиси. УЯ 64-71 қамоқхонасида жазо ўтаётган Аъзам ФАРМОНОВ,

 

Инсон ҳуқуқлари жамияти раисиАъзам ТУРҒУНОВ, “Мазлум” (Суд жараёнлари кечмоқда).

 

 Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти, Сирдарё вилояти, Мирзаобод туман бўлими раиси. УЯ 64-71 қамоқхонасида жазо ўтаётган Алишер КАРОМАТОВ,

 

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ангрен шаҳар бўлими раиси. УЯ 64-21 қамоқхонасида жазо ўтаётган Абдурасул ХУДОЙНАЗАРОВ,

 

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти Самарқанд вилояти, Иштихон туман бўлими раиси. УЯ 64-49 қамоқхонасида жазо ўтаётган Норбой ХОЛЖИГИТОВ,

 

 Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли. Жазо муддатини ўтаётган Абдусаттор ИРЗАЕВ,

 

 Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли. Жазо муддатини ўтаётганНасим ИСОҚОВ,

 

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти фаоли. Жазо муддатини ўтаётган Ҳабибулла ОҚПЎЛАТОВ,

 

Ўзбекистон Олий Кенгашининг собиқ депутати. УЯ 64-47 қамоқхонасида жазо ўтаётган Мурод ЖЎРАЕВ,

 

 “Бирлик” партияси Наманган вилояти бўлими раиси. Жазо муддатини ўтаётган Муҳаммадали ҚОРАБОЕВ,

 

«Эрк» партияси Андижон вилояти бўлими раиси. УЯ 64-29 қамоқхонасида жазо ўтаётган Исроилжон ХОЛДОРОВ,

 

“Эрк” партияси фаоли, “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси. Жазо муддатини ўтаётган Муҳаммад БЕКЖОН,

 

“Эрк” партияси фаоли, “Эрк” партияси раиси Муҳаммад Солиҳнинг укаси. Жазо муддатини ўтаётган Рашид БЕКЖОН,

 

УЯ 64-48 қамоқхонасида жазо ўтаётган  мухолифатчиҲазрат АҲМЕДОВ,

 

УЯ 64-71 қамоқхонасида жазо ўтаётган ёзувчи Мамадали МАҲМУДОВ,

 

УЯ 64-48 қамоқхонасида жазо ўтаётган журналист Ғайрат МИХЛИБОЕВ,

 

 УЯ 64-47 қамоқхонасида жазо ўтаётган “Серқуёш Ўзбекистоним” коалицияси раҳбари.  Санжар УМАРОВ,

 

  . УЯ 64-48 қамоқхонасида жазо ўтаётган мухолифатчи Жамол ҚУТЛИЕВларни номлари ва Ўзбекистондаги инсон ҳуқулари холати яхшилансин дега ёзувларни қўришингиз мумкин.

Намоиш
Ҳалқаро Ҳуқуқ Химоячилари Жамияти раиси Мухиддин Курбанов, Ҳалқаро Ҳуқуқ Химоячилари Жамияти   Швеция секцияси бошлиғи Гўзал Серикбой қизи ва жамият аъзолари Жахон Носиров, Шавкат Арипов,  Кудрат Азимов, Шохиста Жўраева, Рамиз Сеидов,Юлдаш Халилов, Акмал Каримов, Зарафшан Дашдемирова , ЕРК партияси Европа бўлими координатори ўринбосари Хусниддин Иватов, ЕРК партияси Стокголм шахри бўйича раиси Маруф Абдугаффаровлар иштирокида ўтказилди. Журналистлардан Ўзбек журналисти Юсуф Расулов ва Россия ал-явм РТТВ мухбири Абдел Мунем Салемлар  намоий иштировчиларидан интервюлар олишди. Озодлик радиоси мухбири Нодира телефон орқали боғланиб жамият раиси Мухиддин Қурбоновдан интервю олди. ,
Просмотров: 1079 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей