Пайшанба, 14.11.2024, 21:54
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 9 » “Фарғона.Ру” сайтида чоп этилган хабар Болгария жамоатчилиги орасида катта шов-шув кўтариб юборди
02:52
“Фарғона.Ру” сайтида чоп этилган хабар Болгария жамоатчилиги орасида катта шов-шув кўтариб юборди

“Фарғона.Ру” сайтида чоп этилган хабар Болгария жамоатчилиги орасида катта шов-шув кўтариб юборди

08.12.2008 Фарғона.Ру

“Фарғона.Ру” сайтида Болгария президенти Георгий Пирвановнинг Ўзбекистон қўриқхонасида халқаро Қизил китобга киритилган архар қўйини овлагани ҳақидаги мақола Болгария жамоатчилигида катта шов-шув кштариб юборди. Урганчлик штатсиз мухбиримиз Сергей Наумовнинг хабари бир неча кундан бери Болгариядаги янгиликлар оқимининг энг юқори поғоналарини эгаллаб келмоқда.

Георгий Пырванов
Болгария президенти Георгий Пирванов

Болгарияда интернет-ОАВ шу мавзудаги хабарларни чоп этган хабар ва мақолалардан баъзиларининг сарлавҳалари қуйида келтирилган (болгар ва инглиз тилларида): «Bulgaria President Shot Protected Wild Animal During Uzbekistan Visit» (Novinite) София янгиликлар агентлиги); «Първанов демонстрира навици от времето на Живков и Кубадински» (Газета Дневник); «Ловни приключения за Първанов в Централна Азия» (Капитал интернет-нашри); «Предсмъртно писмо от архарския козел» (Kafene.info веб-сайти).

Болгария Интернети фойдаланувчилари “аксилпрезидентчилик” ҳаракатда алоҳида фаолият кўрсатдилар. Facebook веб-ҳамжамиятининг “Президент – браконьер!” гуруҳига бир неча кун ичида беш юз кишидан ортиқ киши ёзилиб қўйди.

“Президентимиз Пирвановнинг Нурота қўриқхонасида ёввойи қўйни овлагани Болгарияда катта жанжалга сабаб бўлди”, - дея маълум қилди “Фарғона.Ру” ахборот агентлигига Болгария биотурфалик жамғармасининг координатори Стефан Аврамов (Stefan Avramov). – “Келгуси ҳафтада резонанс бундан ҳам кучайиб кетиши мумкин, негаки, Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатлари экологик ва табиатни қўриқлаш ташкилотлари ҳам бу ҳодисанинг муҳокамасига қўшиладилар”.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон расмийлари вазиятни шарҳламай жим турибдилар. Болгарялик фаоллар Болгария президенти раҳбари матбуот хизматининг жуда мўъжаз бўлган жавобини олдилар. Қаттиқ қўриқланадиган ҳудудда архарнинг қотиллигида айбловларга ўзларини оқлагандек бўлиб, мутасаддилар “Ўзбекистонга ташрифнинг бошидан охиригача болгариялик етакчини Ўбекистон бош вазири кузатиб борган” дея ёзибдилар.

ОАВ хабар беришларича, мухолифатдаги “Демократлар кучли Болгария учун” сиёсий партиянинг вакиллари мамлакат президентининг “вахшиёна ҳаракатларидан” қаттиқ ғазабга келганлар. Улар қўриқланадиган ёввойи ҳайвонларни ўлдириш жиноят каби эътироф этилишини ва беш йилгача озодликдан маҳрум этиш ёки 1000 дан 5 минг еврогача бўлган миқдорда жаримага тортилиши ва келтирилган зарарни қоплаш билан жазоланишини эслатдилар.

Келгуси ҳафтада “Фарғона.Ру” таҳририяти бу мавзуга қайтади ва жанжалнинг ривожланиши ҳақида ўқувчиларга ҳикоя қилиб беради
Просмотров: 1362 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей