Пайшанба, 14.11.2024, 22:06
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 6 » CPJ: 'Қамоқдаги онлайн журналистлар сони ошган'
23:02
CPJ: 'Қамоқдаги онлайн журналистлар сони ошган'

CPJ: 'Қамоқдаги онлайн журналистлар сони ошган'

Жаҳон бўйлаб қамоққа ташланаётган журналистлар орасида интернетда мақолалар чоп этувчи журналистлар сони ошган.

 Бу ҳақда Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ўзининг янги йиллик ҳисоботида маълум қилган.

 Ҳисоботга кўра, шу йилнинг ўзида 125 журналист қамоққа олинган, улардан 56 нафари интернет орқали хабар берувчи ҳамда интернетда кундалик юритувчи журналистлар, яъни блоггерлардир.

 Бу қора рўйхатда Ўзбекистон ҳам етакчи ўринлардан бири, бешинчи ўринни эгаллаган.

 Интернет технологияси бутун дунёда тараққий топишда давом этар экан, бу билан бир вақтда ана шу технологиядан фойдаланиб интернетда мақолалар чоп этаётган журналистлар жаҳоннинг турли режимлари томонидан нишонга олиниши ҳоллари ошган.

 125 журналистдан 56 таси интернетда хабар ёзувчи мухбирлар, 53 нафари эса газета ва журналлар мухбирлари, муҳаррирлар ҳамда фотографлар, қолганлари эса телевидение ва радио журналистлари ҳамда ҳужжатли фильмлар муаллифларидир.

 

10 йилдирки Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг йиллик рўйхатида Хитой биринчи ўринни эгаллайди.

 

Журналистларни қамоққа тиқиш пойгасида Хитой ортида Куба, Бирма, Эритрея ва Ўзбекистон туради.

 

Ҳисоботга кўра, Хитойда 2008 йилда турмага ташланган 28 журналистдан 24 нафари интернетда мақолалар чоп этишган.

 

Улардан бири интернетда ўз кундалигини юритувчи журналист, яъни блоггер Ху Жиа, у уч ярим йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

 

Куба 21 нафар ёзувчи ва муҳаррирларни панжара ортига ташлаган, Бирма эса 14 нафарини, улардан беш нафари "Наргиз" тўфони ҳақида интернетда хабар беришга уринишганди.

 

Журналистларни Ҳимоя қилиш қўмитаси раҳбари Жоул Саймонга кўра, интернет журналистикаси матбуотни, одамларнинг ўзаро мулоқот қилиш йўлларини ўзгартириб юборган, шундай экан интернет журналистларининг янги авлоди турли репрессив тузумларнинг эътибор марказига тушган.

 

"Ва бу тузумлар интернет журналистларига қарши ўз ҳужумларини фаол амалга оширишмоқда", дейди Жоул Саймон.

 

'Журналистларни қамоққа тиқиш пойгасида Ўзбекистон бешинчи'

 

Ўзбекистонда олти журналист қамоқда, дейди қўмита ўз ҳисоботида.

 

Мухолифатдаги "Эрк" рўзномасини нашр этгани ва тарқатгани учун Муҳаммад Бекжон ва Юсуф Рўзимуродов 14 ва 15 йиллик қамоқ жазоларига ҳукм этилган, дейилади ҳисоботда.

 

Муҳаммад Бекжон соғлигидан хавотирлар билдирилгани, Юсуф Рўзимуродовнинг эса қаердалиги ёхуд унинг соғлиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслиги айтилади.

 

"Ҳуррият" рўзномасида чоп этган мақолалари қораловчилар томонидан диний экстремистик гуруҳга алоқадорлик далили сифатида келтирилган Ғайрат Михлибоевни 2003 йилда 6 ярим йилга қамашган, орадан уч йил ўтиб, журналистга яна 6 йиллик қамоқ жазоси белгиланган, деб ёзади Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси.

 

Гўё маҳаллий солиқ мулозимлари ва жамоа хўжалиги бошқарувини гўё ҳақоратлагани учун "Поп Тонги" рўзномаси муҳаррири ва "Қишлоқ ҳаёти" рўзномасининг мухбири Ортиқали Намозов маблағни ноқонуний ўзлаштиришда айбланиб, беш ярим йилга қамалган.

 

2006 йил сентябрида ғойиб бўлганидан кейин дўстлари Президент Ислом Каримовнинг жияни Жамшид Каримовни Самарқанддаги руҳий шифохонада топганлар, ҳукумат расмийлари унинг ғайриихтиёрий ихоталанишига етаклаган маҳкама тергови ҳақида бирор бир хабар беришдан бош тортадилар, мустақил экспертларнинг Каримовни текширишларига рухсат бермайдилар, дейилади тарқатилган хабарларда.

 

2008 йил 10 октябрида Солижон Абдураҳмонов гиҳёванд моддаларни сақлашда айбланиб, 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, ҳибснинг биринчи куниданоқ Абдураҳмонов ўзига қўйилган айбловларга қарши чиққан, ўзининг танқидий мақолалари учун милиция гиёҳванд моддаларни ташлаб қўйганини айтган.

 

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ўзбекистонлик журналистларни озод этишни сўраб мамлакат раҳбариятига мурожаат этганини маълум қилган.

Просмотров: 853 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей