Жума, 19.04.2024, 01:29
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 3 » Мамадали Маҳмудов - ўз орзуларини ёзган ёзувчи
22:54
Мамадали Маҳмудов - ўз орзуларини ёзган ёзувчи

Мамадали Маҳмудов - ўз орзуларини ёзган ёзувчи

Филипп Фризон

 

Ўлмас қоялар" асарини французчага ўгириш ғояси нимада? Би-би-си ушбу савол билан таржимон Филипп Фризонга мурожаат қилди.

 

Филипп Фризон: Бунинг тарихи узун. Талабалик йилларим бир сенегаллик ёзувчи Шайх Ҳамидакуннинг "Улкан саргузашт" асарини ўқиганман. Унда анъанавий Сенегал мусулмон маданияти ва ғарбона турмуш тарзи учрашуви тасвирланганди. Бу менга катта таъсир қилди ва Марказий Осиёни ўрганиш жараёнида шоир Ёдгор Обидни учратдим. У менга Мамадали Маҳмудовнинг "Ўлмас қоялар"ини ўқишни маслаҳат берди. Бу ўз пайтида аксилмустамлакачилик руҳида ёзилган ягона асар эди. Асарни ўқир эканман, буни французчага ўгиришим кераклигини ҳис этдим.

 

Би-би-си: Ёзувчининг бошқа асарларини ўқиганмисиз?

 

Филипп Фризон: "Ўлмас қоялар"ни ҳам икки йил изладим ва охири Истанбулдаги тадқиқотчилар орқали топдим. Мен унинг бошқа асарларини ҳам ўқишни истардим. Аммо уларни қаердан топишни билмайман. Ўзбек ёзувчи-шоирларининг асарларини топиш жуда қийин. Мен, шунингдек, Абдулла Қаҳҳор ҳикояларини, Абдулла Қодирийнинг "Ўтган кунлар" романини ва Алишер Навоий ғазалларини ўзбекчада ўқиганман. Аммо афсуски, академик доиралардан ташқарида Ўзбек адабиёти ҳақида жуда кам билишади.

 

Би-би-си: Мана сиз Мамадали Маҳмудов асарини таржима қилгансиз. Сиз уни ким деб биласиз, ёзувчими, сиёсатчими ёки диссидентми?

 

Филипп Фризон: Мен учун у ўз орзуларини ёзган ёзувчи. У Буюк Туркистонни орзу қилган ўзбеклардан бири. У диссидент эмас, сиёсатчи ҳам эмас.Унинг китоби ўзбекона ҳаёт тарзини, Жиззахнинг гўзал табиатини тасвирлайди. Мен уни фақат ёзувчи деб биламан, холос.

 

Би-би-си: Сиз яна бошқа бирон ўзбекча асарларни французчага ўгириш ҳақида ўйлаганмисиз?

 

Филипп Фризон: Мен Абдулла Қаҳҳор ҳикояларини таржима қилишни истардим. Чунки ғарбона ёзиш услубига яқин асарларни топиш даркор бўлади. "Ўлмас қоялар"ни ўқиганда, масалан, воқеаларнинг ривожланиб бориши жуда тушунарли. Акс ҳолда мана бу ўзбек асари зўр деб таржима қилсанг, фрацузлар уни жуда қийин асар, деб топишлари мумкин. Биласизми, ўзбекларда асосий адабиёт, бу шеъриятдадир. Мана, масалан, Алишер Навоийнинг жуда бой меросини олайлик. Мен Нодирабегим ва Рауф Парфини ҳам ўзбекчада ўқиганман. Аммо уларни қанчалик жон-дилим билан ўқиган эсам-да, таржима қилиш ўта мушкулллигини хам биламан.
Просмотров: 941 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей