Муҳожирлар
ўз иш
ҳақларини
талаб
қилмоқдалар
Россиянинг
Екатеринбург
шаҳрида уч
ойлик
маошлари
тўланишини
талаб
қилган 250 дан ортиқ
меҳнат
муҳожири иш
ташлаш
эълон қилганлар.
Муҳожирларнинг
аксари
тожикистонликлар,
улар
орасида
Ўзбекистон
ва
Қирғизистон
фуқаролари
ҳам бор.
Улар
Россияда
қонуний
ишлаш
рухсатномасига
эга
эканликларини
айтишади.
Муҳожирлар
қарийб бир
ҳафтадан
буён қурилиши
битмаган
иншоот
ҳудудида
гулхан ёқиб
ўтиришипти.
"Биз
ўзимизнинг
муаммомизга
эътибор қаратиш
мақсадида
гулхан
ёқаяпмиз ва
очиқ ҳавода
ухлаяпмиз.
Биз қурилиш
жойидан
кетмаяпмиз.
Иш берувчи
шу ерда бизга
овқат
бераяпти",
деб айтган
Би-би-сига
қурувчилар
бригадири
Авазбек
Валасбеков.
Муҳожирларнинг
айтишларича,
СКА деб номланган
қурилиш
ширкати
улардан 11
миллион рубл(қарийб
409 минг АҚШ
доллари)
миқдорида
қарздор
бўлган.
Иш
берувчиларга
кўра,
иқтисодий
инқироз
туфайли
буюртмачи
иш ҳақларини
тўлолмаяпти.
Муҳожирлар
прокуратурага
мурожаат
этганлар,
прокуратура
қарздор
ширкат
фаолиятини
текшириб
чиққан ва
марказий
осиёлик меҳнат
муҳожирлари
маошлари
тўланиши
лозим деган
қарор
чиқарган.
Акс
ҳолда жиноий
иш
қўзғатилиши
маълум
қилинган.
Айни
пайтда
Россия
шаҳарларида
меҳнат муҳожирларининг
иш берувч
ширкатлар
томонидан
алданиши
ҳоллари
тез-тез
учраб туради,
дея хабар
қилади
мухбиримиз.
Кузатувчиларнинг
фикрларича,
Россияда молиявий
инқироз
кучаяётган
ҳозирги
пайтда
Екатеринбургдаги
сингари норозилик
чиқишлари
сони ортади.
|