Душанба, 20.09.2021, 08:26
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 1 » МАСЛАҲАТГА НЕ ЕТСИН
18:36
МАСЛАҲАТГА НЕ ЕТСИН

МАСЛАҲАТГА НЕ ЕТСИН

Абулкосим Мамарасулов

Зарбдор туманида “Зулайхо” фермер хўжалиги ўз мавқеига эга. 1994 йилдан бери фаолият курсатади. Хамиша пахта, галла, пилла давлат режалари ва топширикларини, контрактация шартномаларини бажариб келади.

Президентимиз И. Каримовнинг фермер хужаликларини йириклаштириш хакидаги фармойишида фермер хужаликларини ёпиш жараёнида уларнинг уч йиллик молиявий ва иктисодий фаолиятини куриб чикишни, курсаткичлари энг ёмон фермерлардан биринчи навбатда ер ижара шартномасини бекор килиб, ерни туман хокимлиги захирасига кайтариб олиш кераклиги тугрисида уктирилган. “Зулайхо” ф.х. 2006, 2007 йиллари пахта, галла ва пилла шартномаларини бажарган. 2008 йили хам пилла шартномаси бажарилган. Галла шартномаси 79%, пахта топшириш шартномаси эса 65% га бажарилган. П. Умурзоков СФУ (сувдан фойдаланувчилар уюшмаси) даги 26 фермер хужаликлари орасида бу энг яхши курсаткичлардан бири. Зеро сув танкислиги, устига устак, бу уюшмада барча ерлар насос оркали сув ичиши, насос эса электр энергияси эвазига юриши, электр энергияси эса тинмай ўчиб, даланинг бир маромда сув ичиши мутлако мумкин эмаслиги, бу эса охир-окибат дала хосилдорлигига таъсир килиши тайин.

Шулардан келиб чикиб, П.Умурзоков СФУ рахбари Баходир Бегимкулов барча 26 фермерни йиғиб, ариза топширишларини, хужаликда энди энг ками 80 гектарли фермерлар тузилажагини, айтган.

“Зулайхо” ф.х.нинг 30 га сувли ери бор эди.

- Мен ерни топшириш хакида ариза бермайман, - деган “Зулайхо” ф.х. рахбари Зулайхо Саттарова. Зулайхо Саттарова 1984-89 йиллари 583-Бинокор сайлов округидан СССР Олий Советига депутат булган.

- Унда мана бу фермерларни кушиб олинг, - дея Б. Бегимкулов ута колок, сув бормайдиган фермерларнинг ерини курсатган.

З.Саттарова бу таклифни хам рад этган.
- Ё кушиб олинг, ё ерни топширинг, - деган Баходир Бегимкулов.
- Ана сенга ер керак булса, - дея Зулайхо Саттарова аччиқ қилиб, когоз –калам олиб, ерни кимга топшириш хакида ариза ёзай, - деб сураган.
Б. Бегимкулов айтиб турган, З. Саттарова ёзган:

“Зарбдор тумани хокими Ўскан Азимовга

Менинг фермер хужалигимга тегишли ерни туман хокимлиги захирасига кайтариб олишингизни сурайман.
Ф.И.О. Имзо”.
- Ана булди. Энди мухрни босинг, - деган Б. Бегимкулов.

- Мухр машинада колиб кетибди, - дея Зулайхо Саттарова аризани олиб, уз машинасига, туман хокимлиги “стоянка”сига келади. Келганча, миясига уради: “Умрим шу ерда утди. Ўтяпти. Ҳамиша давлат режаларини биринчи навбатга қўйиб, бажариб келдим. Фермер хўжалигим иқтисодан бақувват бўлса. 50 ёшга етганда менга нисбатан ҳурмат шу бўлдими? Мен ерни буткул топшириш ҳақида ариза ёздимку! Бу аризани топширсам, бўлди, индамай уйга кетаверишим, ердан ажрашим керак. Ҳолбуки, 1 гектар ўзим экиб кўкартирган боғим, 1 гектар теракзорим, барча шароитлари муҳайё дала шийпоним бор. 1987 йилдан бери аввал бригадир, кейин фермер сифатида бир ерда ишлаб, шу шийпонга эгалик қилиб келаётганим учун шийпоннинг полларигача ҳануз сақланиб қолган. Теварак-атрофдаги бошқа бирон шийпонда бунақа эмас. Демак, шуларнинг ҳаммасидан ажрайман. Аризани топширдимми, мен ҳеч кимман.

Энди нима қилсам экан?” Шундай кайфиятда Зулайҳо Саттарова менга телефон қилиб, маслаҳат сўради. Мен аризани топширмасдан, тез менинг ҳузуримга келишини тайинладим.
Зулайхо Саттарова аризани топширмай, менга келди. Мен унга Президентимиз И.Каримовнинг фармойиши нимадан иборат эканини, у ерда ҳеч қанақа 80 гектар ҳақида гап йўқлигини, фақат ф.х ери 10 гектардан кам бўлмаслик кераклигини, жойларда ишчи комиссияси тузилиб, ф.х.лар ахволи обдон ўрганилиши, шунга қараб хулоса чиқарилиши кераклиги тўғрисида тушунча бердим.

З. Саттаровани шундан кейинги уч кун мобайнида Б. Бегимқулов чақирди. Милиция билан, туман ҳокими билан қўрқитмоқчи бўлди. Шундан сўнг мен Б. Бегимқуловга қўнғироқ қилиб, у нотўғри йўл тутаётганини, Президент фармойишида у айтган нарсалар йўқлигини, агар шу тарзда тазйиқ ўтказишни давом эттираверадиган бўлса, мен унинг ўзи устидан судга мурожаат қилишим мумкинлигини тушунтирдим. Ниҳоят тўртинчи куни Б. Бегимқулов З. Саттаровани туман ҳокими Ўскан Азимов кутаётганини хабар қилди.
З. Саттаровани туман ҳокими ҳақиқатан ҳам яхши кайфиятда кутиб олиб, “туман ҳудудидаги хоҳлаган ерингизни айтинг, қўшиб бераман.

Ҳеч бўлмаса битта ерни қўшиб олинг. Қўшиб олмасангиз иложи йўқ”, дея айтган. Қабулхонада З. Саттаровани Б. Бегимқулов кутиб турган экан. Суҳбат мазмунини билгандан сўнг 15 га сувли ерга эга бўлган “Шароф-1 ф.х. ерини қўшиб олишни таклиф қилган. З. Саттарова менга телефон қилиб, маслахат сўради. “Шароф-1″ ф.х. 2008 йили ғалла, пилла режасини бажарган саноқли уч фермернинг бири. Пахта планини 86 % га етказган. Ери ҳам яхши эканини билар эдим. “Ушбу ерни қўшиб олган ютқазмайди”, дедим.
Ҳозир “Зулайҳо” ф.х. “Шароф-1″ ф.х. ерини қўшиб олиб, жами сувли ерини 45 гектарга етказди.

Просмотров: 1125 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей