Жума, 29.03.2024, 09:56
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Декабр » 1 » Ишсизлар сони купаймокда
18:11
Ишсизлар сони купаймокда

Ишсизлар сони купаймокда

Жорий йилнинг 6 октябрида Узбекистон Республикаси приезидентининг 3077 сонли фармони чикди. Шу фармон асосида бош Вазир имзоси билан Вилоят хокимликларига хат келган. Бизга келган маълумотларга кура ушбу хатда фермер хужаликларини 50 % кискартириш курсатилган Бу курсатма махаллий рахбарларга жуда кул келди. “Саллани ол” дейишса каллани кушиб олувчи рахбарлар енг шимаришиб дархол ишга киришдилар.Туман хокимликларига Вилоят хокимлигидан хеч бир рахбар тасдикламаган, на кун, на ой, на йил курсатилмаган хат юборилган ва шу хат асосида туман хокимликлари хохлаганларича иш тутишмокда.

Фермерларнинг ер майдонига, утган йилги курсаткичларига, техника билан таъминланганлигига, давлат ташкилотларидан кариздорлигига мутлока эътибор беришмаяпти. Оддий килиб айтганда хулу курук баробар ёнмокда.Узбекона бир макол бор “ Каловини топсанг кор хам ёнади” дейишади.

Шу каловни топганларгина хокимликлар билан келишган холда кичик ер майдони булсада катта ер майдонларини кушиб олишмокда.Каловини тополмаган фермерларни эса хар йили пахта, галла, пилла планларини бажариб техникалари бекаму куст булсада факатгига шу йил сув йуклиги окибатида давлат планини бажаролмаганлиги учун ер майдонларини бошка фермерга кушиб беришга мажбур килишмокда.

Жиззах вилоятида 8832 та фермер мавжуд. Улардан 50% кискарса 4416 та фермер кискартирилади.Бундан куриниб турибдики 4416 фермер, хар бир фермерда 3 киши ишласа 13248 жами 17664 киши ишсиз колди . Хар бир фермерда 3 та оила рузгорини тебратаяпти деб олсак бир оилада уртача 4 киши мавжуд булса демак хар бир фермер 12 кишини бокаётган эди. 4416 фермер эса 13248 та оилани 52992 та одамларни бокаётган эди. Ерларини топширган фермерларни яна бир муаммо кийнамокда.

Бу эса карздорлик.Ерни кушиб олган фермерлар ерни топширган фермерларнинг факатгина 2009 йил хосили учун сарфланган харажатларинигина олишмокда.Колган карздорликлари эса фермернинг мол мулкига каратилган.

Бу холат эса яна анча кунгилсизликларни кетириб чикаради. Яъни фермерларнинг купчилигида катта карздорликлар бор. Бу карздорликлар давлат таъминот ташкилотлари томонидан берилаётган махсулотлар жумладан ёкилги, минерал угит,уруглик дон, уруглик чигит каби махсулотларнинг кимматлиги фермер сотаётган пахта ва галланинг давлатга сотиш нархи арзонлигидан келиб чикган.

Оддий килиб айтганда фермернинг ердан олаётган фойдаси ерга сарфлаган харажатини копламаяпти Жиззах вилоятининг барча туманларида бу харакат кетмокда.Биз бу холни факатгина Жиззах вилояти микиёсидагина мисол келтирдик.Агарда Республика микиёсида олсакчи ? Унда юкорида курсатиб утган сонлар анча йириклашади.Фармон эса битта.
Бобожон.

Просмотров: 926 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей