Якшанба, 26.09.2021, 14:34
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 29 » Таиландда норози намойиши
08:40
Таиландда норози намойиши
Таиландда норози намойиши

  Жаноб Сомчай ўз ҳукуматининг демократик сайловлар натижасида ҳокимиятга келганини айтган, истеъфога чиқишдан бош тортган ва ҳукумат Бангкок аэропортини эгаллаб турган мухолифат намойишчиларига қарши чораларни муҳокама қилиш учун тўпланишини билдирди.

  У ойлаб давом этаётган аксилҳукумат намойишлари Таиландга катта зарар етказаётганини айтган.

  Аввалроқ Таиланд армияси раҳбари генерал Анупонг Паочинда ҳукуматни парламентни тарқатиб юбориш ва янги сайловларни ўтказишга чақирган.

  Генерал Анупонг ўзининг баёноти давлат тўнтаришини англатмаслигини маълум қилган.

  Бироқ намойишларнинг ташкилотчиси бўлиб келаётган Демократия учун Халқ иттифоқи деб номланган мухолифат вакиллари аэропорт биносидан чиқиб кетмасликларини айтишган.

  Генерал Анупонг Бош вазир Сомчай Вонгсаватни истеъфога чиқишга чақирган.

  Генерал Анупонгнинг айтишича, янги сайловлар мамлакатда давом этаётган сиёсий тангликни ҳал этишнинг ягона йўлидир.

  Матбуот анжуманида гапира туриб, у одамларга танлов берилиши керак деди, бироқ бу давлат тўнтариши эмас, дея урғулади.

  Таиланд ҳукумати ҳали ҳам тўла ваколатга эга, бироқ сайловларни зудлик билан ўтказишнинг иложи йўқ.

  Сайловларни ташкил этишга камида икки ой зарур, бунинг устига сайлов ортидан Таиланднинг кескин бўлинган сиёсий муҳитида ижобий ечим топилишига кафолат йўқ, деб ёзади Би-би-си мухбири Квентин Соммервил Бангкокдан.

  Аксилҳукумат намойишчилар аэропортни сешанба куни эгаллаб олишган, улар Перудан, Осиё-Тинч уммони иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига ъзо мамлакатлар раҳбарлари саммитидан қайтаётган Бош вазир Сомчай Вонгсаватни шу ерда кутиб олишга қарор қилганлар.

  Бироқ бош вазир учоғи бошқа аэропортга қўнган.

  Намойиш парвозларни издан чиқарган, ўн минглаб сайёҳлар учоқларга чиқа олишмаяпти.

  2006 йилда собиқ бош вазир Таксин Шинаватра ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштирганидан кейин қудратдан кетказилган, ўшандан буён Таиландда сиёсий вазият боши берк кўчага кириб қолган.

  2007 йил охирида янги сайловлар ўтказилган, барибир ҳукуматга жаноб Таксиннинг иттифоқчилари келиши инқирозни бартарф этолгани йўқ.

  Мухолифат бир неча ойдан буён ўтказиб келаётган муддатсиз аксилҳукумат намойишлари Бош вазир Сомчай Вонгсаватни ўз идорасини тарк этиши, ҳукумат фаолиятини Бангкок аэропортидан юритишига мажбур қилган.

  Демократия учун Халқ иттифоқи жаноб Сомчай истеъфосидан кейингина музокараларга розилик беришини билдирган.

  Мухолифатга кўра, ҳукумат қоррупция ботқоғига ботган ва Таиланд монархиясига душмандир.

  Намойишчилар аэропортга озиқ-овқат ва кўрпа-тўшаклар келтиришган.

Просмотров: 636 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей