Жума, 26.04.2024, 19:53
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 28 » 'Энг қақшатқич ҳужумлар'
00:18
'Энг қақшатқич ҳужумлар'

 'Энг қақшатқич ҳужумлар'

Ҳиндистон Бош вазири Манмоҳан Сингх Мумбай ҳужумларига маъсулларни тутиш учун "нимаики лозим бўлса", ҳаммасини қилишга сўз берган.

 Унинг айтишича, жиноятчиларнинг қароргоҳлари "мамлакатдан ташқарида" ва Ҳиндистон ўзини нишонга олаётган жангариларга бошпана берадиган "қўшнилари"га тоқат қилмайди.

 Қуроллилар шаҳар бўйлаб қатор иншоотларга қарши қатор мувофиқлаштирилган ҳужумлар уюштиришган.

 Оқибатда 101 киши ҳаётдан кўз юмган, 300дан ортиқ инсон тан жароҳати олган.

 Отишмалар маҳаллий вақт билан чоршанба куни кечқурун маҳалий вақт билан 11 да бошланган.

 Ҳужумчилар нафақат ўқотар қуроллар, балки қўл бомбаларини ҳам ишлатишган.

 Ҳиндистоннинг молиявий пойтахти саналмиш Мумбай бўйлаб бир вақтнинг ўзида уюштирилган ҳужумларда асосан сайёҳлар ва бизнес марказлари нишонга олинган.

 Жумладан, иккита энг ҳашаматли меҳмонхона - "Тож Маҳал" ва "Оберой Трайдент", шунингдек, Мумбайнинг асосий темир йул бекати, марказий шифохона ва ресторанга ҳужум уюштирилган.

 Гувоҳларнинг айтишларича, ҳужумчилар хориж фуқаролари, хусусан, Америка ва Британия паспортига эга бўлганларни қидиришган.

 Ҳиндистон хавфсизлик кучлари Мумбайда қуроллилар томонидан ишғол этилган икки меҳмонхона ва яҳудийлар маркази устидан тўла назоратни қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

 Мумбай бўйлаб юз берган ҳужумларда юздан ортиқ одам ҳалок бўлган. Полиция бошлиғига кўра, "Оберой Трайдент" меҳмонхонасида ҳануз гаровга олинганлар бор.

 Расмийлар тўрт ҳужумчи ҳалок этилгани ва яна тўққиз шахс ҳибсга олинганини айтишмоқда.

 Отишмаларда Мумбай шаҳар терроризмга қарши кураш бошқармасининг бошлиғи ҳалок бўлган.

 'Энг қақшатқич ҳужумлар'

 Ҳиндистон телевидениеси Мумбайдаги террор хужумларини мамлакат тарихидаги "энг қақшатқич ҳужумлар" деб тасвирлаган.

 Аммо, Ҳиндистон бу миқёсдаги қонли ҳужумларга биринчи марта саҳна бўлаётгани йўқ.

 2006 йилда Мумбай темир йўл тизими осонлик билан ҳужумга тутилганди.

 Ўшанда поезд ва темир йўл бекатларида содир этилган ҳужумларда 200га яқин одам ҳалок этилганди.

 Сўнги ҳужумлар ўтган йиллардагига нисбатан анча яхши ишлаб чиқилгани билан яққол ажралиб турибди.

 Энг диққатни тортадиган нуқта ҳужумларда асосан хориж фуқаролари, маҳаллий ишбилармонлар ва давлат мулозимлари жам бўладиган жойларнинг нишон сифатида танланганидир.

 Ҳужумларда одамларни гаровга олиниши ҳам янги ва хавотирли ривожланишдир.

 Гарчанд масъулиятни ҳозиргача номаълум “Деккан Мужоҳиддин” гуруҳи олган эсада, ҳужумлар ортида аниқ ким тургани ноаниқ.

 Ҳужумларни уюштирган қуроллилар телевизион каналлардан бири билан алоқага чиқиб, Ҳиндистонда ҳибсга олинган қуролдошларини озод этилишини талаб қилдилар.

 Деккан жанубий Ҳиндистондаги минтақа номи. Исботланмаган хабарларга қараганда Деккан Мужоҳиддин Ҳиндистон Мужоҳидлари ташкилотидан ажралиб чиққан бир гуруҳдир.

 “Ҳиндистон Мужоҳидлари” ташкилоти ўтмишда Ҳиндистонда содир этилган ҳужумларни ўз зиммасига олганди.

 Бу галги ҳужумлар Ҳиндистон назорати остидаги Жамму ва Кашмир Штатида минтақавий сайловлар бўлиб ўтаётган бир пайтга тўғри келмоқда.

 Сўнгги икки йилда Ҳиндистон расмийлари ўхшаш ҳужумлар учун асосан Исломий экстремистларни айблаб келади.

 Ҳукумат хусусан фаолияти ман қилинган Ҳиндистон Талабалари Исломий Ҳаракатига алоҳида урғу беради.

 Ҳиндистон расмийлари ҳаракатни Жанубий Осиёдаги Исломий қуролли гуруҳлар, билан алоқаси борликда айблайди.

 Ушбу гуруҳларнинг баъзилари Ал Қоида билан алоқаси борлиги айтилади. Аммо Ҳиндистон ҳуқуқ тартибот органлари ҳужумчиларни тутиш ва маҳкамага тортиш бўйича жўяли натижаларга эришгани йўқ.

 Мумбайдаги ҳодисалар ҳам Ҳиндистоннинг терроризмга қарши курашиш салоҳиятини савол остига қўяди

Просмотров: 805 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей