Владикавказ ҳокими Виталий Караевни исломий жангарилар ҳалок этишган.
Россиянинг Қофқоз минтақасидаги исёнкор
гуруҳларга алоқадор вебсаҳифасининг хабар қилишича, Шимолий Осетия пойтахти
Владикавказ ҳокими Виталий Караевни исломий жангарилар ҳалок этишган.
Ҳоким Виталий Караев чоршанба куни снайпер
воситасида амалга оширилган ҳужумда ҳаётдан кўз юмганди.
Мутахассисларга кўра, кичик сондаги
экстремистлар гуруҳи аксар мусулмонлар истиқомад қилувчи минтақада Исломий
давлат барпо этиш учун кураш олиб бормоқда.
Исёнкорларнинг вебсаҳифага жўнатилган
баёнотда айтишларича, "Оллоҳ"нинг душмани деб таърифланган шахс қатл қилинган.
Хусусан, улар ҳокимни шаҳарда исломий
либос кийган аёлларни таҳқирлашга йўл қўйиб берганликда
айблашган.
Ой бошларида Владикавказ шаҳридаги автобус
худкуш ҳужумчи томонидан нишонга олинган ва мазкур ҳужум аёл киши томонидан
амалга оширилгани тахмин этилганди.
Ҳодиса 12 кишининг умрига зомин бўлганди.
Шунингдек, исёнкорлар ўзларини Шимолий Осетиядан эканларини
очиқлашган.
Минтақада асосан насронийлар истиқомад
қилади, аммо катта сонли мусулмон озчиликка ҳам эга.
Агар исёнкорларнинг даъволари тўғри бўлса,
бу Исломий экстремистлар ўз "жиҳод"ларини Шимолий Қофқоз минтақаси бўйлаб
кенгайтираётганларига яна бир ишорадир.
Бироқ, Владикавказ маъмурияти
исёнкорларнинг иддаоларини бемаъни дея рад этишган. Уларга кўра, жангарилар кўп
ҳолларда мутлақо алоқалари бўлмаган ҳужумлар маъсуллигини зиммаларига олиб
чиқишади.
|