Жума, 26.04.2024, 12:17
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 28 » Швеция пойтахтида депортацияга қарши норозилик намоиши ўтказилди.
00:06
Швеция пойтахтида депортацияга қарши норозилик намоиши ўтказилди.

Швеция пойтахтида депортацияга қарши норозилик намоиши ўтказилди.

2008 йил 24 ноябр куни соат 10.00 дан 11.00 гача  Швеция қироллиги пойтахти Стокгольм шаҳрида бир гурух  ўзбек мухожирлари, хукук  химоячилари ва “Бирдамлик” харакати Европа булими аъзолари Россия Федерациясининг Швециядаги элчихонаси биноси олдида норозилик пикетини  ўтказишди.

Пикетчилар қўлида Абдуллажон Исаков ва Абдумутталиб Каримовлар  депорт килинмасин ва Узбекистонга кайтиш ўлим ёки қамоқ дегани” каби плакатлар бор эди.

 Намоишчилар томонидан ёзилган мурожатнома пикет охирида элчихона  почта кутисига ташланди. Намоиш полиция назорати остида ўтказилди. Намоишчилар  Миграция  идораси томон йул олишди.

Соат 11:00да Солнедаги Миграцият идораси биноси олдида Ўзбекистонга депортация қилишни тўхтатишни талаб қилиб навбатдаги намоиш бошланди.  Намоиш бошлангандан бироз вақт ўтиб миграция ходимлари  намошчиларга ёнига чиқишди.  Ҳуқуқ химоячилари халқаро жамияти раиси Мухиддин Курбонов ва “Бирдамлик” харакати раиси ўринбосари Аваз Фаезовни ичкарига мулокат утказишга таклиф килишди. Миграция идорасида 4 та қабул қилиш бўлими бўлиб, 1 бўлим бошлиғи билан   45 минут мулокат утказилди.  Айрим масалалар келишиб олинди. Мурожаатномада номи қайд этилган 9 кишини аризаси ва шахсини тасдиқловчи хужатлари Ҳуқуқ химоячилари халқаро жамияти томонидан қабул қилиниб, ўрганиб чиқилилиши, шу ариза ва хужжатлар асосида Ҳуқуқ химоячилари халқаро жамияти ўз хулосасини баён этиб ишни қайта кўриб чиқишлари учун, хар бир киши учун алохида алохида тавсиянома ёзиб Дак Бўнке бошчилигидаги 3 бўлимга топширишга келиб олинди.

Депортга тушган Ўзбекистонлик фуқаролар ишини қайта кўриб чиқишлари учун, Ҳуқуқ химоячилари халқаро жамияти томонидан хар бир киши учун алохида алохида ёзилган тавсияномаларни  узоғи билан бир хақта ичида Миграция идорасига топширишга келишиб олинди.

Норозилик намоиши муносабати билан  Миграция хизматига ёзилган мурожаатнома жаноб Касра Сулмус топширилди.

Намоишчилар ишни қайта кўриб чиқилишига эришилганлиги учун очлик эълон қилишмади ва намоишни муддатсиз давом эттириш мақсадида келган намоишчилар хам 11:00да бошланган намоишни тўхтатишди ва сот 13:30да хамма ўз яшаш жойларига қайтиб кетишди.

Просмотров: 995 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей