Чоршанба, 24.04.2024, 06:28
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 26 » Дадахон Ҳасан ҳақоратга муносибми?
00:08
Дадахон Ҳасан ҳақоратга муносибми?

Дадахон Ҳасан ҳақоратга муносибми?

Ўзбек мухолифатининг кўзга кўринган забардас вакили, “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиси, таниқли ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасаннинг “Эрк” партияси етакчиси Муҳаммад Солиҳ жанобларига қарата ёзган очиқ ва жиддий танқидлари кейинги пайтларда турли баҳсу мунозараларга сабаб бўлмоқда. Баъзи оғзига кучи етмаган, шу миллат ва ватан эрки, озодлиги йўлида бир чўпни бир жойдан иккинчи жойга олиб қўймаган миллатдошларимиз “Понауз.инфо” сайтида Дадахон Ҳасан шаънига куракда турмас, туҳмат ва буҳтонлиги очиқ кўриниб турган ҳақоратли гапларни ёзишдан истиҳола қилишмаяпти Ўз қўшиқлари билан бутун миллатимиз сиёсий онгини уйғотган ва шу муқаддас йўлда ҳамон курашиб келаётган севимли ҳофизимиз шаънига билдирилаётган бу каби ҳақоратлар албатта кўпчиликни ранжитган ва таажжубга солаётган бўлса эҳтимол.
Бу каби ҳақоратлар билан Дадахон Ҳасаннинг халқимиз ичидаги нуфузи пасайиб қоладими ёки ҳақоратчилар ҳимоя қилаётган Солиҳ жанобларининг обрў эътибори ошадими? Умуман олганда бу каби тарафкашлик ва тош отишларнинг халқимиз ва мамлакатимиз учун қандай фойдаси ёки зарари бор?
Биз шу каби саволларга жавоб беришларини сўраб барча мухолифат намояндалари ва демократик кайфиятдаги миллатдошларимизга мурожаат қилмоқчимиз. Тарафма тараф бўлиб олиб бир биримизга тош отиш мавриди эмас, келинг, очиқ минбарда ўз сўзингизни айтинг. У “Эрк” аъзосими, “Бирлик” фаолими, ёки Демократик Ўзбекистон Конгресси вакилими, “Бирдамлик”чи ёки “Уйғон Ўзбекистон” ҳаракати одамими, марҳамат, бу борада ўз сўзингизни айтишга тортинманг. Зеро ҳақиқат баҳсларда туғилади.

“Янги Дунё” сиз учун очиқ минбардир!

Фикр ва мулоҳаза қилиб кўришингиз учун Дадахон Ҳасан мақоласини қуйида келтирмоқдамиз.

(Мақолани ўқиш учун қуйидаги линкни босинг).

dadaxon-hasan

Просмотров: 938 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей