Пайшанба, 18.04.2024, 16:23
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 25 » '2025 йилга бориб АҚШнинг жаҳондаги устунлиги тугайди'
21:28
'2025 йилга бориб АҚШнинг жаҳондаги устунлиги тугайди'

'2025 йилга бориб АҚШнинг жаҳондаги устунлиги тугайди'

 

Келаси 20 йил ичида Американинг дунёдаги ҳокими мутлақлиги тугайди, дейилади АҚШ Миллий Истиҳборот Кенгаши эълон қилган янги ҳисоботда.

Ҳисоботга кўра, Вашингтоннинг иқтисоди, ҳарбий ва сиёсий куч-қудрати ҳамда дунёдаги таъсири сусайиши жадаллашади.

 

Миллий Истиҳборот Кенгашининг башорат қилишича, 2025 йилга бориб дунёдаги озиқ-овқат ва сув заҳиралари камаяди ҳамда жаҳон таҳликали жойга айланади.

 

Миллий Истиҳборот Кенгаши башорат қилишича, ҳозир дунё бошидан кечираётган молиявий инқироз жаҳон иқтисодидаги йирик ўзгаришларга асос солувчи омил бўлади.

 

Американинг доллари дунёнинг етакчи валютаси сифатидаги ролини йўқота бориб, бошқа бир неча валюталар билан тенглаша боради.

 

Ҳисоботга кўра, Америка давлат сифатида қудратлилардан бўлиб қолса-да, умумий салмоғи Хитой ва Ҳиндистонга кўра заифроқ бўлади, Эрон каби давлат билан таъсир учун мусобақалашишига тўғри келади.

 

Миллий Истиҳборот Кенгаши башоратича, Оврўпо Иттифоқининг ичидаги тортишувлар эса иқтисодий потенциални дипломатик ва ё ҳарбий кучга айлантириш йўлида тўсиқ бўлиб, иттифоқни оқсоқ, лекин улкан ўйинчига айлантиради.

 

Шунингдек, ҳисобот иқлим ўзгариши ва табиий заҳиралар танқислиги можароларни келтириб чиқарувчи омилга айланиши ҳақида огоҳлантиради.

 

Жаҳонда ҳар жиҳатдан инқирозга учраган давлатларнинг сони кўпайиб, халқаро ташкилотлар учун анчайин катта ва мушкул вазифаларни келтириб чиқаради.

 

Бир қутбли дунё ниҳояси

 

Би-би-си шарҳловчиси Жонатан Маркуснинг ёзишича, ушбу ҳисобот АҚШ коллектив онгининг қараши бўлганлиги туфайли эътиборга лойиқдир.

 

"Бу ҳисобот келажак башорати эмас, жорий воқеликка асосланган хисоб-китобдир", дейди Би-би-си таҳлилчиси.

 

Шўролар Иттифоқининг қулаши билан юзага келган АҚШ ягона ўта қудратли давлат бўлган бир қутбли вазият ўз ниҳоясига етмоқда.

 

Ҳозирги иқтисодий инқироз ва ёки Хитойнинг тўхтовсиз ривожланиши бунга ягона сабаблар эмас, балки АҚШнинг ўз қадамлари ҳам бунга туртки бермоқда.

 

Ироқ ишғоли Америка ҳарбий машинасининг камчиликларини ошкор этибгина қолмай, ғарб демократиясини буткул бошқа жамиятга тадбиқ этишнинг муаммоларини ҳам намоён этди.

 

Янги сайланган президент Барак Обама ҳам қисқа давом этган бир қутбли дунё энди мавжуд эмаслигини тан олмоқда.

 

Лекин кўринишича, иқтисодий заиф АҚШ ҳали анча йил тенги йўқ дипломатик ўйинчи бўлиб қолаверади.

 

Ҳисоботда кўп нарса жаҳон раҳбарларининг қадамлари ва қабул қиладиган қарорларига боғлиқ бўлиши айтиб ўтилган.

 

Лекин АҚШ истиҳборот башоратлари ўтмишда ҳамиша ҳам тўғри бўлиб чиқавермаган.

Просмотров: 870 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей