Пайшанба, 14.11.2024, 21:51
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 25 » Ўшда оммавий тартибсизликлар бўйича маҳкама бошланди
21:23
Ўшда оммавий тартибсизликлар бўйича маҳкама бошланди

Ўшда оммавий тартибсизликлар бўйича маҳкама бошланди

Ўш вилоят маҳкамасида Рамазон Ҳайити куни юз берган оммавий тартибсизликларда айбланаётган 32 киши устидан маҳкама жараёни бошланган.

Улар Новқат шаҳрида оммавий тартибсизликларни уюштириш ва иштирок этиш, вояга етмаганларни жиноят содир этишга жалб қилиш, мулкка атайлаб шикаст етказиш, ҳокимият вакилига зўравонлик қилиш каби бандларда айбланмоқдалар.

 

Ўшда ҳуқуқ-тартибот тизимлари кучайтирилган хавфсизлик чораларини кўрган.

 

Тонгдан Ўш вилоят маҳкамаси жойлашган кўча тўсиб қўйилган.

 

Бу ерда 200 га яқин одам тўпланган.

 

Расмийлар суд ҳамма учун очиқ, дейишларига қарамасдан, жараённи ёритиш учун фақат икки давлат телеканали ҳамда бир расмий Бишкекка яқин хусусий телеширкатга рухсат берилган.

 

Ҳар бир айбланувчининг бир қариндоши залга киритилган, кўпчилик норози ҳолда кўчада қолган.

 

Халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда аксар оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам киритилмаган.

 

Кузатувчилар 32 нафар айбланувчи устидан тергов ўта қисқа муддатда якунлангани ва иш судга оширилганига эътибор берадилар.

 

Маҳаллий мутахассислар назарида маҳкама узоққа чўзилмайди.

 

Давлат идоралари диндорлар чиқишини ҳукумат бошқарувига тажовуз, дея баҳолаган.

 

Расмийлар, "Ҳизбут-таҳрир" фирқаси диний байрамлар ўтказишни рўкач қилиб, аслида партияни ташвиқ қилишни мақсад этган, дейдилар.

 

Ташаббускор гуруҳ деб айтилган мусулмонлар гуруҳи 1 октябр куни Рамазон Ҳайити тантаналарини шаҳар истироҳат боғида ўтказишни сўраб, маҳаллий давлат тизимларига ариза берган.

 

Аризада аҳолига ош тарқатиш ҳамда лотерея ўйинини ўтказиш режаси маълум қилинган.

 

Аммо маҳаллий давлат тизимлари ушбу тадбирлар учун шаҳар стадионини тавсия этган.

 

Лекин ташаббускор гуруҳ бу таклифга қулоқ тутмаган ва тўрт мингга яқин одамни таклифномалар билан шаҳар боғига чақирган.

 

Боғда навбатчиликда бўлган милиция ходимлари сиқиб чиқарилганлар ва одамларнинг бир гуруҳи туман давлат маъмурияти биноси томон йўл олганлар.

 

Бу ерда музокарага чиққан туман ҳокими томон тош отилган ва тошбўрон пайтида маҳаллий давлат идорасининг ойналари чил-парчин бўлган.

 

Оқибатда ўнга яқин инсон жароҳат олгани айтилади, келтирилган зиён 100 минг Қирғизистон сўмига баҳоланган

Просмотров: 867 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей