Шанба, 27.04.2024, 01:58
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 25 » 'АҚШдаги мусулмон хайрия жамғармаси террорни молиялаган'
21:00
'АҚШдаги мусулмон хайрия жамғармаси террорни молиялаган'

'АҚШдаги мусулмон хайрия жамғармаси террорни молиялаган'

  Америкадаги энг йирик мусулмон хайрия жамғармаларидан бўлган ташкилот ва унинг собиқ аъзолари терроризмни молиялашда айбдор деб топилганлар.

 

Техасда жойлашган "Holy Land" - "Муқаддас Замин" жамғармаси Фаластиннинг "Ҳамас" ташкилотига 12 миллион АҚШ миқдорида ёрдам берганликда айбдор топилган.

 

Ушбу ҳукм ҳакамлар ҳайъати томонидан саккиз кунлик маҳкама сўнггида чиқарилган.

 

Ушбу маҳкама 2001 йил сентябридаги ҳужумлардан кейин терроризмни молиявий қўллаб-қувватлаш айбловлари янграган энг йирик маҳкамадир.

 

Мусулмон хайрия жамғармасининг икки собиқ раҳбари Ҳасан Элаший ва Шукри Абу Бакр 69 модда бўйича, хусусан ноқонуний пулларни қонунийлаштириш ва молиявий фирибгарликда айбдор деб топилганлар.

 

Жамғармадан Муфид Абдулқодир ва Абдураҳмон Одиҳга фитна уюштириш билан боғлиқ уч айблов, Муҳаммад Эл-Мезайинга террорчилик ташкилотини дастаклаш мақсадида фитна уюштириш айби қўйилган.

 

Жамғармани бирор бир зўравонлик ҳаракатларини амалга оширишда айбламадилар, аммо улар етказиб берган молиявий ёрдам "Ҳамас" ҳаракатини қўллаб-қувватлашга сарфланганлиги айтилди.

 

Умуман "Муқаддас Замин" ташкилоти 32 бандда айбдор деб топилган, бироқ ҳали маҳкаманинг якуний қарори эълон қилингани йўқ.

 

Хайрия жамғармаси аъзолари ўзларига қўйилган айбларни тан олмаганлар.

 

Улар ҳукм устидан шикоят қилмоқчи эканликларини маълум қилганлар.

 

Айбланувчилардан бири Ҳасан Элашийнинг қизи Нур, унинг отаси инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадидаги ҳаракатлари туфайли жазоланаётганлигини айтган.

 

Фаластиндаги "Ҳамас" ташкилотини Қўшма Штатлар 1995 йил террорчи гуруҳ деб эълон қилган, бу эса гуруҳнинг ноқонунийлигини англатади.

 

Айблов хулосасига кўра, "Ҳамас" қатор хайрия ташкилотларини назорат қилган, улар 1995 йилдан 2001 йилгача "Ҳамас"га 12,4 миллион доллар юборганлар.

 

Хайрия жамғармаси ўзларининг мақсади фақатгина инсонпарварлик ёрдамини етказиш эканлигини урғуламоқдалар.

 

Жамғармани маҳкамада ҳимоя қилган ҳимоячи Нэнси Холландер ҳам Би-би-си билан суҳбатда жамғарма Фаластин, Ғарбий соҳил, Ғазо бўлгаси, Чеченистон, Босния ва бошқа ерлардаги етимлар ва муҳтож оилаларга ёрдам бериб келганлигини айтди.

 

Жамғарманинг беш ҳомийси 2001 йил сентябр ҳужумларини амалга оширган террорчи гуруҳга ҳам маблағ беришда айблангандилар.

 

Шундан кейин "Муқаддас Замин" жамғармасининг банкдаги ҳисоблари музлатилган, жамғарманинг ўзи ёпиб қўйилганди.

Просмотров: 776 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей