Шанба, 20.04.2024, 02:20
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 20 » Мўътабар Тожибоева Женевага халқаро мукофотни олиш учун борган
21:18
Мўътабар Тожибоева Женевага халқаро мукофотни олиш учун борган
Парижда Франция расмийлари билан учрашувдан кейин Мўътабар Тожибоева Женевага халқаро мукофотни олиш учун борган. 

19 ноябр куни таниқли инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева Франция Ташқи ишлар вазири Бернар Кушнер ва Франциянинг инсон ҳуқуқлари бўйича давлат котиби Рама Йаде билан учрашган.

 

Пайшанба куни Женевадаги машҳур "Ариана" музейида Мўътабар Тожибоевага халқаро "Мартин Энналс" мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтган.

 

Мукофотни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Наванетем Пиллей хоним топширган.

 

Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоллари аввал ҳам кўплаб мукофотларга лойиқ кўрилганлар, аммо Мўътабар Тожибоева "Мартин Энналс" мукофотини олаётган ва бу каби юқори даражада тақдирланаётган ўзбекистонлик илк ҳуқуқ фаолидир.

 

Дунёдаги ўнта йирик инсон ҳуқуқлари ташкилотлари таъсис этган нуфузли мукофотнинг ҳуқуқ фаолига берилиши шу йил 15 майида, Мўътабар Тожибоева қамоқдалигида эълон қилинганди.

 

Мукофот таъсисчилари унинг жасорати учун, қамоққа ташлангани ва қийноқларга қарамасдан, ҳақиқатни айтишдан тўхтамагани ва бутун умр оддий одамларга ёрдам бериб келганини таъкидлашган.

 

Ўзбек ҳукумати Андижон қирғинидан сўнг жиноий айблар билан саккиз йилга маҳкум этилган Мўътабар Тожибоевани озод этиш борасида халқаро босимлар остида қолди.

 

Мўътабар Тожибоева шу йил 2 июнида шартли равишда қамоқдан озод этилганди.

 

Шартли деганини Ўзбекистонда жим юриш, ортиқ инсон ҳуқуқлари билан шуғулланмаслик деб тушуниш керак.

 

Аммо Мўътабар Тожибоева жим тургани йўқ ва қамоқдан озод этилган илк дақиқаларданоқ у ердаги қийноқлар, даҳшатлар ҳақида гапириб келаяпти.

 

У Ўзбекистон қамоқхоналарини қийноқлар ороли, деб атаган.

Просмотров: 888 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей