Пайшанба, 14.11.2024, 21:52
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 20 » қароқчилар кемасини чўктириб юборган.
20:47
қароқчилар кемасини чўктириб юборган.
Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флотидан маълум қилишларича, Аммон султонлиги қирғоқларида патрул хизматини ўтаётган ҳарбий кема қароқчилар кемасини чўктириб юборган. 

Бу ҳодиса юзасидан Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флоти баёнот тарқатган.

 

Баёнотда айтилишича, Адан кўрфазида қароқчилар ихтиёрида бўлган энг йирик кема Ҳиндистоннинг "Табар" ҳарбий кемасининг тўхташ ва кемани текшириш талабига бўйсунмаган ва ўт очган.

 

Адан кўрфази Қизил денгизни Ҳинд уммони билан боғлайдиган жаҳоннинг энг тиғиз кема қатнови амалга ошириладиган жой ҳисобланади.

 

Денгиз қароқчилиги муаммоси қатор мамлакатларни Адан кўрфазида патрул хизматини йўлга қўйишга мажбур қилган, улар орасида Ҳиндистон ҳам бор.

 

Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флотидан хабар қилишларича, "Табар" кемаси Аммон соҳилларидан 528 чақирим жануби-ғарбда қароқчи кема билан йўлиққан.

 

Қароқчилар қўлларида автомат қуроллар ва гранатомётлар бўлган, тўхташ талаб қилинганида, "агар яқинлашадиган бўлса, ҳарбий кемани портлатиб юбориш" билан таҳдид қилишган.

 

Бироздан кейин "Табар" кемасини қароқчилар ўққа тутганлар, ҳарбий кема бунга жавобан ўт очганида кемада портлаш юз берган.

 

Шундан кейин қароқчилар кемаси чўкиб кетди, дейилади ҳинд ҳарбийлари баёнотида.

 

"Эҳтимол кемада бўлган қурол-яроғ портлаб кетган", дейилади баёнотда.

 

Шундан кейин қароқчилар икки катерда қочишга уринишган, ҳинд денгизчилари улар изидан тушиб, бир қайиқни бў топишган, иккинчиси қочиб қутулишга улгурган.

 

"Табар" Адан кўрфазида 23 октябрдан буён патрул хизматини ўтаяпти, у 35 кеманинг қароқчилар тўлиб-тошган сувлардан хавфсиз ўтиб олишини таъминлаган", дейилади Ҳиндистон ҳарбий-денгиз флоти баёнотида.

 

Бир кун илгари Сомали қирғоқларида Саудия Арабистонининг 2 миллион баррел нефт ортилган кемаси қўлга олинган, бу шу пайтгача қароқчилар қўлга олган энг йирик кема бўлган.

Просмотров: 857 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей