Пайшанба, 18.04.2024, 15:26
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 9 » Динни иcлоx қилишни орзу қилувчиларга яна бир жавоб.
13:03
Динни иcлоx қилишни орзу қилувчиларга яна бир жавоб.
Динни иcлоx қилишни орзу қилувчиларга яна бир жавоб.

Динга янгилик киритиш харомдир. Чунки дин Аллох таолонинг Расули (с.а.в) орқали кўрсатган йўриғидир.
Шунинг учун хам Расули Акрам соллаллоху алайхи васаллам мархамат қиладиларки: « Динда янги пайдо бўлган нарсадан четланинглар, хар қандай янги пайдо қилинган нарса бид´ат, хар бир бид´ат залолатдир».Расули Акрам [С.А.В] шундаи деидилар. Бизнинг динимизга унда бўлмаган нарсани ким булсада қушса,қаитарилади [ИМОМ МУСЛИМ].
Умматим 73 фирқага булиниб кетади, улардан бири жаннатидир ,72 си жаханнамидир [72 фирқа хаммаси кофир емасдир буларнинг ичида куфурга тушмаган инсонлар бор булар абадий жаханнамда қолмайдилар . Лекин бу фирқалардан кофир булганлар ,барча кофирлар каби абадий жаханнамликдир.] Имом Ал Бухорийдан ривоят қилинган жаннат хабарини олганлар АХЛИ СУННАТ ВАЛ ЖАМОАТДИР. Ахли Суннат Вал жамоат илмини ўрганаилик. Яни Аллохнинг китоби ва Расулуллохнинг{С.А.В] суннатларини урганиб ,уларга амал қилиб , фарзанларимизни ушбу йўлда тарбия қилсак бидат балосидан қутиламиз. Динимизни ислох қилмоқчи булганлар еса Гулханийнинг Тошбақа ва чаён масалидаги чаёнга ўхшаб халокатга учраб кетадилар, чунки Аллох субхана ва таъло бизга берган ислом дини шунчалик муккамалки одам зоти бу динни ислох қила олмаиди.
«Дин – қотиб қолган ва турғунликда», дейдиганларга биз: ислом хеч қачон турғунлик ва қотиб қолганлик дини бўлмаган, аксинча доимо ривойланишдаги ғоялар, фикрлар ва тараққиёт дини бўлган, буни Қур´они карим оятлари ўн тўрт аср муқаддан исботлаб қўйган:
«Айтинг: «Ерда айланиб (Аллох) давставвал қандай қилиб яратганини кўринглар» (Анкабут сураси. 20-оят)
«Енди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин! У (эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан отлиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!» (Ториқ сураси, 5-7-оятлар)

«Ахир улар туянинг қандай яратилганига, осмоннинг қандай кўтариб қўйилганига, тоғларнинг қандай тикланганига ва ернинг қандай ёйиб-текислаб қўйилганига (ибрат назари билан) боқмайдиларми?!» (Ғошия сураси, 7-20-оятлар)
«Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди» (Назият сураси. 30-оят) .
Инсоннинг ва хайвоннинг яратилишини, тоғлар ва ер қатламлари, осмон ва сайёраларнинг яратилишини кузатиб уларнинг мавжудлигини исботлаб турибди. Хозирги пайтда ма´даншунослик ва фалақиёт, анатомия ва физика, биология ва гинекология гизга керакли нарсалар ана шулардир. Ер юзини кезиб, маълумотлар тўплаш, тадқиқ этиш, ўрганиш, англаш ва коинотнинг яратилишини қандай бошланганини шу тариқа кафш этиш шунинг учун хам керак. Буларнинг хаммаси хозир биз билан тадрийийлик (эволюция)дир. Ва биз хато қилишдан қўрқмаслигимиз керак, чунки ислом мехнат қилиб ва хатога йўл қўйганга битта ажр, мукофот берса, мехнат қилиб ўз мақсадига еришганга икки баравар кўп мукофот беради. «Бизда дин хукмрон бўлгани учун Оврупадан орқада қолганмиз, худосизлик туфайли Оврупа илгарилаб кетган», деган гаплар мутлақо асосиз. Тўғрисини айтганда, биз динимиз даъватидан, йўлидан чекинганлигимиз учун орқада қолиб кетдик. Мусулмонлар диннинг амр- фармонларига чинакамига бўйсунулган пайтларида катта тарақиётга эришганлар. Кўрфаздан Уммонгача бўлган ислом империяси бор еди. Ўшанда дунёга донғи кетган олимлар бор еди. Улуғ қомусий олим, тиббиётга улкан хисса қўшган Абу Али Ибн Сино, файласуф Ибн Рушд, Риёзатчи Ибн Хайсам, инсоншунос Ибн Нафис, кимёгар Жобир ибн Хаййонлар диндор эдилар, лекин Аллохга ишониш уларнинг олим бўлиб етишувларига ва илм-фанда буюк кашфиётлар ўйлаб топишларига тўсқинлик қилмади. Бутун инсоният ўшанда Шарқ донишмандлиги хазинаси аталмиш улкан уммондан тўла бахраманд бўларди, Фалакиёт, физика, риёзият, тилшунослик сохасидаги жуда кўп терминлар Оврўпага араб тилидан қўчирилган.
Ғарб шарқдан худосизлиги туфайли ўзиб кетгани йўқ, балки тарақиётга интилиш, озодликка эришиш туфайли, фаннинг турли сохаларидаги ихтиролар, саноатдаги кашфиётлар хисобига олдинга кетиб қолди.
Манбалар:
-Қурони карим,
-“Динда саволим бор” Мовароуннахр нашриёти, Тошкент 2005 йил.
2- китоб, 16-17 бетлар.

Мақола муаллифи Рофиқ Ғоний. "Ватандош" электрон сахифаси тахририят аъзоси
(Аллох бу бродаримиздан дин йўлидаги қайғу ва ташвишлари учун Ўзи розий бўлсин ажир ва савобларини улуғ қилсин!)
Просмотров: 1247 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей