Жума, 26.04.2024, 06:56
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 5 » Москва ҳамда бошқа бир неча шаҳарларда зўравонликлар кузатилган.
20:37
Москва ҳамда бошқа бир неча шаҳарларда зўравонликлар кузатилган.

Россияда Миллий бирдамлик куни нишонланар экан, мамлакат пойтахти Москва ҳамда бошқа бир неча шаҳарларда зўравонликлар кузатилган. 

 Москва милицияси шаҳарда миллатчилик юришини режалаштирган 200 нафардан зиёд инсонни ҳибсга олган.

 Ноқонуний муҳожирликка қарши ҳаракат аъзолари Арбат ёнида тўпланган, Қизил Майдонга юриш қилмоқчи бўлганлар.

 Милиция намойишчиларни тарқатган, улардан айримлари ҳибсга олинган.

 "Рус марши" деб аталган айни тадбир сўнгги уч йил ичида Миллий бирдамлик кунини нишонлаш учун ташкил этилади.

 Бироқ бу сафар айни амалиёт Россия шаҳарларида маън этилган.

 Санкт-Петербург, Чита, Красноярск, Новосибирск ва Владивосток шаҳарларида ҳам миллатчилар тақиқланганига қарамасдан юриш уюштирганлар.

 Санкт-Петербург шаҳри, Сибир ва Узоқ Шарқда ҳам намойишчилар ҳибсга олинганлар.

 Милиция Москва яқинида маҳаллий ёшлар билан қофқозлик муҳожирлар ўртасида келиб чиққан тўқнашувда камида етти киши жароҳатланганини маълум қилган.

 Расмийлар рухсат берган ҳукуматпараст ташкилотларнинг намойишларида бутун Россия бўйлаб минглаб кишилар иштирок этганлар.

 Москва расмийларига кўра, "Ягона Россия" партияси фаоллари, "Ёш гвардия" ва "Наши" ёшлар ташкилоти уюштирган тадбирларда қарийб беш минг киши иштирок этган.

 Миллий бирдамлик куни биринчи марта 2005 йилда Владимир Путин президентлиги даврида нишонланган.

 Миллий бирдамлик куни 7 ноябр коммунистлар инқилоби байрамини ўзгартириш мақсадида ташкил этилганди.

 Бироқ бу кунни миллатчилар Марказий Осиё ва Қофқоздан Россияга пул топиш мақсадида борган муҳожирларга қарши чиқишлар кунига айлантиришди.

 Мамлакат ҳуқуқ ҳимоячилари Миллий бирдамлик куни Россиядаги аксар ирқчи ташкилотларнинг фаоллашишига туртки бўлаётганини айтади.

 Инсон ҳуқуқлари ташкилотларига кўра, шу йил бошидан буён юздан зиёд хорижлик ирқчилик ҳужумлари қурбони бўлишган.

 Бу қурбонларнинг энг кўпи ўзбекистонликлардир

Просмотров: 866 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей