Якшанба, 26.09.2021, 14:13
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 5 » Америка Қўшма Штатлари тарихида буюк бир сана
20:17
Америка Қўшма Штатлари тарихида буюк бир сана

Америка Қўшма Штатлари тарихида буюк бир сана

 

Бугун 5 ноябрь 2008й. Америка Қўшма Штатлари давлати тарихида буюк ва тарихий бир кун бўлди. Отаси кениялик (Африка), онаси канзаслик(АҚШ) бўлган Барак 1961 йил 4 августда Ҳонолулуда (Гавайи ороли, 1959 йил 21 августдан бошлаб АҚШнинг энг шарқий ва сўнгги орол штати) туғилган.

 

 

 

Бу куннинг буюклиги ва тарихийлигини сабаби шундаки, Барак Обмама АҚШ тарихида биринчи қора танли президентдир. Бу кун АҚШ давлати ва халқи учун кескин бир бурилиш нўқтасидир.

Кўплаб расистик ва консерватив кучлар қаршилишига қарамасдан, сайлов жараёнида аввал партиядош рақиби Хиллари Клинтон билан кескин сиёсий кураш, кейин эса президентликка консерватив партия номзоди бўлган Маккейн билан ундан ҳам кескинроқ курашларда ғолиб чиққан Барак Обама яна бир бор АҚШнинг ҳақиқатан ҳам Имкониятлар  диёри эканлигини исбот қилди.

 

Дунёда барча соҳаларда етакчи бўлган бу давлатга Барак Обамадек ёш ва ғайратли сиёсатчининиг президент бўлиши бутун дунёдаги демократ кучлар учун ҳам яхши бир аломатдир.

 

Ҳозиргача мен унинг фақат бир соҳадаги сиёсатини қўллай олмайман. У ҳам бўлса шуки, Б.Обама Ироқдан АҚШ қўшинларини аста секин чиқариш ҳақида суйлар экан у айни пайтда бу кучларни Ватанга эмас, Афғонистонга кўчиришни таклиф қилмоқда.

 

Бу демак, 30 йилдан ортиқ уруш холатида бўлган Афғонистон халқи яна неча ўн йиллар уруш гирдобида қолади деганидир.  Бу ерда қандайдир янги, тинчликка асосланган стратегия уйлаб топиш ва уни секин аста амалга ошириш Марказий Осиё халқдари ва дунё учун ҳам мўхим бир масаладир.

Ҳар ҳолда Барак Обаманинг ўткир фикрлаш қобилияти бу масалада ҳам унинг ниҳоят тўғри фикрларга келишига умид уйғотади.

 

АҚШнинг янги президенти Барак Обаманинг энг асосий вазифаларидан бири  бу унинг ўз атрофига кучли маслакдошларини тўплашидир. Сиёсатда кўпинча ўз атрофига кучли команда тўплай олган одамгина ҳақиқий буюкликка кўтарила олади ва инсоният тарихида қоладиган улкан амалиётларни қила олади. 

Мен АҚШнинг 44 президенти жаноб Барак Обамага улкан муваффақиятлар тилаб қоламан.

Қуйида Барак Обаманинг ҳаёти ва сиёсат пиллапояларидан кўтарилиши ҳақида қисқа бир фильм: http://wwwc.aftonbladet.se/ljudbildspel/barackobama3/ 

 

Ҳазратқул Худойберди

www.geocities.com/stopstateterror

 

http://upload.wikimedia.org/wikipedia/commons/9/9d/Barack_Obama.jpg

Просмотров: 823 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2021
Архив записей