Жума, 29.03.2024, 09:41
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 3 » Ўзбекистондаги судялар қадри учун эмас, қорни учун йиғлайди
02:24
Ўзбекистондаги судялар қадри учун эмас, қорни учун йиғлайди

Ўзбекистондаги судялар қадри учун эмас, қорни учун йиғлайди

Бир қатор халқаро ташкилотларда яни Уруш ва тинчликни ёритиш институти, озодлик радиоси ва Америка овози радиоларида ишлаган мустаққил журналист, Инсон Ҳуқуқлари Халқаро жамияти Қорақалпоғистон республикаси бўйича раиси Солижон Абдурахмоновни хеч қандай айбсиз 10 йилга қамоқ жазосига хукм қилиниши “ақилли судянинг ахмоқона хукми” холос, яни Ўзини ақилли деб хисоблаган ва одилона хукм чиқардим деб ўйлаган судянинг ахмоқ эканлигига далолатдир.

“Мазлум” Инсон Ҳуқуқлари Жамияти раиси Азам Турғуновни 23 октябр куни Қорақалпоғистоннинг Амударё туман суди томонидан  10 йил муддатга қамоқ жазосига маҳкум қилингани хам жуда ачинарли хол.

Бундай юқоридан берилган буйруққа асосан хукм чиқарувчи судялар албатта жавобгарликка тортилиши лозим.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё вилояти бўйича раиси Аъзамжон Фармонов 2006йил 15 июнда Янгиер шахар суди хукмига биноан 9 йилга озодликдан махрум қилинган. Жаслиқдаги УЯ 64/71 қамоқхонасида сақланиши хам яхшилик аломати эмас. Бу қамоқхонада кўпгина махбуслар   ўлдирилганлиги боис боса келмас номини олган. Аъзамжон Фармоновнинг Жаслиқ қамоқхонасидаги ахволи хам бизга номалум.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё вилояти Мизообод тумани бўйича раиси Алишер Караманов 2006йил 15 июнда яни Аъзамжон Фармонов билан бир кунда қамоққа олинган ва бир ерда яни Янгиер шахар суди хукмига биноан бир хил муддатга яни 9 йилга озодликдан махрум қилинган. Лекин жаслиқжа эмас Қаршидаги УЯ 64/49 қамоқхонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Самарқанд вилояти Иштихон тумани бўйича раиси Норбой Холжигитов 2005 йилнинг июнь ойида қамоққа олинган ва Самарқанд район суди томонидан 10 йилга озодликдан махрум қилинган.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятиаъзоси Саттор Ирзаев 2005 йилнинг июнь ойида қамоққа олинган ва Самарқанд район суди томонидан 6 йилга озодликдан махрум қилинган.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Хабибулло Акпулатов 2005 йилнинг июнь ойида қамоққа олинган ва Самарқанд район суди томонидан 6 йилга озодликдан махрум қилинган

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Насим Исаков 2005 йилнинг 27 октябрида қамоққа олинган ва Жиззах шахар суди томонидан 8 йилга озодликдан махрум қилинган ва хозирда Ташкентдаги УЯ 64 / 3 қамоқхонасида сақланмоқда

 


 
Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси ва мустаққил журналист Джамшид Каримов президент Ислама Каримовнинг жияни 2006 йил22 сентябр куни Жиззах шахар суди томонидан 3 йилга жиннихонада сақлашга хукм қилинган.

 Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Йўлдош Расулов 2007 йил  апрел ойида қамоққа олинган ва Қашқадарё суди томонидан10 йилга озодликдан махрум қилинган.

 

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти аъзоси Зафар Рахимов 2007 йил  ойида қамоққа олинган ва Қашқадарё суди томонидан 6 йилга озодликдан махрум қилинган


"Эзгулик"
Инсон Ҳуқуқлари Жамияти Ангрен туман бўлими раиси Абдурасул Худойназаров 2005 йил июл ойида қамоққа олинган ва Ангрен шахар суди томонидан 6 йил қамоқ жазосига хукм қилинган.

 
Хуқуқ химоячиси, шоир Юсуф Жума ва унинг ўғли Бабур  2007йил 22 декабрда Ташкентда қамоққа олинган ва 2008йилнинг 15 апрелида  суд хукмига билан 5 йилга озодликдан махрум қилинган.

 
 Юсуф Джуманинг ўғли Машраб 2007йил  4 декабрда қамоққа олинган ва 3 йилга озодликдан махрум қилинган. 2008 йил 17 март куни Бухоро вилояти, Жондор туман суди томонидан қамоқ муддатини 3 йилдан 4 йилга узайтирган. Хозирги кунларда қамоқхонадан қочган деган миш миш тарқатилган ва хозирда уни ўлдириб юборишган бўлиши мумкин деган тахминлар бор. 

 

Хуқуқ химоячиларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти Фрот Лайннинг 2006 йилги мукофоти совриндори таниниқли хуқуқ химоячиси Ахмаджон Мадмаровни бир ўғли қамоқда ўлдирилган ва хозирда 2 ўғли ва 2 невараси Абдулахат Мадмаров, Абдулла Мадмаров, Aбдусамад Мадмаров ва Хамидулла Мадмаровлар бугунги кунда қамоқда қолмоқда ва қийноқларга солинмоқда.

 

Ёдгор Турлибеков, Умида Ниязова, Саиджахон Зайнобиддинов, Мўътабар Тожибоева, Дилмурод Мухиддинов, ва Мамаражаб Назаровларни озод қилинганидан  хурсандчилигимизни чеки йўқ, лекин уларнинг  нохақдан қамалиши ва инсон тоқат қилмайдиган даража қийноқларга солингани, яни жисмоний ва рухий азоб берганликлари учун  ноинсоний фел атворга эга бўлган куч ишлатар тизим вакилларини албатта жавобгарликга тортилишини талаб қилишимиз лозим деб хисоблайман. Буни Ўзбекистон судларидан талаб қилишни имкони йўқ, чунки Ўзбекистондаги суд тизими аллақачон ижроя тизимига айланиб бўлган. Юқоридан берилган буйруқни бажаришади холос, яни фалончини қамашинг керак деса шундай хукм чиқаришдан бошқа чораси қолмайди бечора судяларни. Буйруқни бажармаса ишдан бўшаб оладиган маошидан қуруқ қолишидан қўрқади бечора судя. Хулласи калом Ўзбекистондаги судялар қадри учун эмас, қорни учун йиғлайдиган бўлиб қолишган. Бундай холатда  халқаро судларга муроаат қилишиимиз лозим бўлади. Мен шахсан Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси сифатида бирорта хам ҳуқуқ ҳимоячисини нохақдан судланишини ва қийноқларга солинишини истамаган холда ҳуқуқ ҳимоячисини нохақ айблаган ва қийноқларга солган куч ишлатар тизими ходимларини жавобгаликга тортишга эришишимиз керак деб хисоблайман. Хозирда қамоқда қолаётган хуқуқ химоячиларини озод қилиш ва жавобгар шахларни жазога тортиш масаласида изланишлар олиб боряпмиз.

Мухиддин Курбанов

Ҳуқуқ Ҳимоячилари Халқаро Жамияти раиси

 

Просмотров: 1014 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей