Чоршанба, 24.04.2024, 23:16
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 1 » “Бизнинг пулларимиз— бизникиларга!"
10:33
“Бизнинг пулларимиз— бизникиларга!"

“Россиядаги меҳнат муҳожирлари ватанларига қайтиб кетсин!” 

“Россиядаги меҳнат муҳожирлари ватанларига қайтиб кетсин!” Ана шу талаблар билан, бош вазир Путин раҳбарлигидаги “Единая Россия” партиясининг ёшлар қаноти 1 ноябр куни норозилик акцияси ўтказади.

Ёшлар қаноти вакиллари хорижлик меҳнат муҳожирлари россияликларнинг ишларини олиб қўяётганидан, россияликлар эса ишсиз қолаётганидан шикоят қилмоқдалар.

“Единая Россия” партиясининг “Молодая гвардия” ёшлар қаноти ўз интернет сайтида 1 ноябрда ўтказиладиган кўча акциялари ҳақида хабар тарқатган. Унда айтилишича, улар 2009 йилдан бошлаб хорижлик меҳнат муҳожирлари учун Россия чегаралари ёпилишини талаб қиладилар. Озодлик радиосига берган интервьюсида, “Молодая гвардия” Марказий штабининг бошлиғи ўринбосари Андрей Татаринов ҳам буни тасдиқлади:

“Биз келаси йилдан бошлаб меҳнат муҳожирлари учун квоталарнинг икки бараварга оширилганига норозилик билдирамиз. Бугунги молиявий инқироз Россияга ҳам таъсир қилди, жуда кўп иш ўринлари қисқарди. Биз ўз пулларимизни ўзга давлат иқтисодиётига эмас, балки ўз ватандошларимизга, уларнинг оиласига беришимиз керак. Шунинг учун ҳам биз Федерал муҳожирлик хизматидан хорижлик меҳнат муҳожирлари квотасини максимал даражада қисқартиришни ва улар ўрнини россиялик ишчилар билан тўлдиришни талаб қиламиз”, дейди Андрей Татаринов.

Озодлик: Сизлар хорижлик меҳнат муҳожирлари учун Россия чегаралари умуман ёпилишини талаб қиляпсизларми?

“Биз чегарaларнинг меҳнат муҳожирлари учун бутунлай ёпилиши ёки бошқа кескин чоралар тарафдори эмасмиз. Биз энг аввало ўз ватандошларимизнинг иш ва маош билан таъминланиши тарафдоримиз”, дейди Андрей Татаринов.

Россия Бош Вазири Владимир Путин “Единая Россия” партиясининг раисидир. Хўш, бу ҳаракатларингиз партия раҳбарияти билан келишилганми, сўраймиз Андрей Татариновдан:

“Партия раҳбарияти бизнинг ташаббусимизни қўллаб-қувватлашини баён қилди”.

Озодлик: Владимир Путиннинг шахсан ўзичи?

“Бу саволингизга мен жавоб беролмайман. Бу ўринсиз савол”.

Москвалик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Елена Буртинанинг айтишича, бундай акцияларнинг тагида гап кўп:

“Менимча улар, дунёдаги молиявий инқирознинг Россия меҳнат бозорига қандай таъсир қилишини ўзлари ҳам яхши билмайди. Бу ёшлар қаноти ана шу ниқоб остида ўзларининг ксенофобия, бошқа миллатларни ёқтирмаслик кайфиятларини изҳор қилмоқчи, шекилли”, дейди Елена Буртина.

Унинг фикрича, бугунги Россия иқтисодиётини хорижлик меҳнат муҳожирларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

“Чунки Россия иқтисодиётида хорижлик меҳнат муҳожирларининг жуда катта кучидан фойдаланилади”, дейди Елена Буртина.

Москвада ишлаб қайтган Саиданинг сўзларига кўра, хорижлик меҳнат муҳожирларисиз Россия иқтисодиёти узоққа боролмайди.

“Сабаби мен ишлаган жойларда қурилишда ҳам, автомойкада ҳам, магазинда ҳам бирорта рус ишламас эди. Улар бунақа ишларни ўзларига нисбатан ҳақорат деб билишган. Гастарбайтерлар кетса, Россияда иш тўхтайди. Улар қилаëтган ишларни бирорта россиялик қилмайди. Қор қоплаган майдонларни бирорта рус чиқиб тозаламайди. Ароқ ичиб йўлнинг четида думалаб ëтиш улар учун прилично”.

Москвадаги металл конструкциялар заводида ишлайдиган ўзбекистонлик Жўрақулнинг айтишича, завод ишчиларининг 70 фоизи хорижлик меҳнат муҳожирларидир.

“Агар улар ишдан бўшатилса, заводнинг тўхтаб қолиши 100 фоиз. Кейин Россияда яна инқироз бошланади. Ўзининг халқи ҳаëтда ишламайди”.

Москвалик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев фикрича, аслида бундай норозилик акцияларининг илҳомчилари Кремлнинг ўзидан бўлади:

“Одамнинг ичидаги тилига чиқади деган ибора бор халқимизда. Аслида буларнинг ўрта осиëликларга ва рус бўлмаган одамларга ўзларининг кескинлик муносабатини кўрсатиш мақсади бор эди ва секин асталик билан кўрсата бошлади булар. Ҳозирги фикрни ишлаб чиққанлар Путиннинг ëшлари. Уларга бундай фикрни Кремл берган. Шунинг учун ҳам бунга ажабланмаслик керак”, дейди инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Баҳром Ҳамроев
Просмотров: 742 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей