Пайшанба, 25.04.2024, 19:07
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Ноябр » 1 » Екатеринбург шаҳрида ўзбекистонлик 25 ёшли йигитни ўлдиришда айбланаётган тўрт ўсмир жиноий иши маҳкамага оширилган.
08:40
Екатеринбург шаҳрида ўзбекистонлик 25 ёшли йигитни ўлдиришда айбланаётган тўрт ўсмир жиноий иши маҳкамага оширилган.

  Екатеринбург шаҳрида ўзбекистонлик 25 ёшли йигитни ўлдиришда айбланаётган тўрт ўсмир жиноий иши маҳкамага оширилган. 

Свердловск вилояти прокуратураси тарқатган хабарга кўра, 2007 йилнинг ноябр ойида ёшлари 15 дан 17 гача бўлган тўрт ўсмир Ўзбекистон фуқаросини аввал қаттиқ калтаклашган, кейин пичоқлашган.

 

Ўзбекистонлик йигит ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмган, у Екатеринбург шаҳрида такси ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

 

Прокуратура расмийларининг билдиришларича, ҳужум уюштирган ёшлар миллатчи тақирбош ҳаракат аъзоларидан бўлганлар.

 

Қотилликни содир этган ёшлар жорий йилнинг январида қўлга олинганлар.

 

Уларнинг бирига қотиллик ва миллий низо асосида жиноят содир этиш айби қўйилган, қолган учтаси инсонни калтаклашда айбланмоқда.

 

Айни пайтда Москва милицияси икки кун олдин пойтахт жануби-шарқида пичоқлаб ўлдирилган 23 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилганини маълум қилган.

 

Ҳуқуқ-тартибот органлари ушбу ҳодиса бўйича тергов бошланганини хабар қилганлар.

 

Россия расмийларининг ирқчилик кайфиятларига қарши кескин чора кўрилаётгани борасидаги баёнотларига қарамасдан, малакатда славян қиёфасига мос бўлмаган инсонларни таҳқирлаш, калтаклаш ва ўлдириш ҳоллари ошиб бораётгани айтилади.

 

Россияда ирқчилик жиноятларини ўрганувчи "Сова мониторинг маркази"дан Галина Кожевникованинг айтишича, Россияда славян қиёфасида бўлмаган кишиларни ўлдириш ва калтаклаш ҳоллари деярли ҳар куни учрайди.

 

"Фақат ўтган ой давомида миллатчилар дастидан 27 киши зарар кўрган, уларнинг 5 нафари ҳужум оқибатида ҳалок бўлган. Бу фақат ҳисобга олинган ва аниқланганлари. Охирги пайтларда миллатчи йўналишдаги гуруҳлар содир этган жиноятларини маиший, мисол учун ўғирлик ёки ғорат ниқоби остида қилинганига ишонтиришга уринмоқдалар. Қўлга тушган тақдирда улар маҳкамада миллий низо учун эмас, балки талон-тарож қилишда айбдор этиладилар. Лекин миллатчиларнинг асл мақсадлари славян қиёфасига мос бўлмаганларга нафрат ва зиён етказишдир. Уларнинг кўпчилиги “келгиндилар рус халқини хўрлашмоқда ва руслар ҳисобида бойлик орттиришмоқда”, деган айрим матбуот сафсаталарига ишонган ёшлар", - дейди Галина Кожевникова.

 

Ўз навбатда Россия раҳбарияти мамлакатда ксенофобия, яъни ирқчилик жиноятлари юқори даражага кўтарилган деган айбловларни рад этишади.

 

Расмийлар билдиришича, Россиядаги ирқчилик кўлами, бошқа мамлакатлар, жумладан, Оврўпа мамлакатларидагидан баланд эмас.

 

Галина Кожевникованинг фикрича, Россия ҳокимияти жамиятда ирқчилик кайфиятини пасайтириш йўлида жиддий чора-тадбирлар кўрмаса, мамлакат хатарли йўлга бурилиши мумкин.

 

"Ушбу муаммо бўйича ҳукумат жиддий бош қотирмас экан, токи мактаб, ўқув юртлари дастурлари қайта кўриб чиқилмас экан, то жамиятни ҳарбийлаштиришдан бош тортилмас экан, вазият ўзгармайди", - дейди Галина Кожевникова.

 

4 ноябр куни Россияда "Халқ бирлиги" байрами нишонланади, шу куни рус миллатчилари Россия шаҳарларда "Рус марши"ни уюштиражакларини маълум қилишган.

 

Ҳуқуқ ҳимоячилари ирқчилик асосида содир этилган қатор кетма-кет жиноятлар миллатчи гуруҳларнинг "Рус марши" намойишига боғлиқ эканлигига ишора этишади.

Просмотров: 852 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей