Пайшанба, 25.04.2024, 22:40
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 31 » ФАТФ: Ўзбекистонда пул ювиш ва терроризм молиялаштирилиши хавфи сақланиб қолмоқда
20:22
ФАТФ: Ўзбекистонда пул ювиш ва терроризм молиялаштирилиши хавфи сақланиб қолмоқда

ФАТФ: Ўзбекистонда пул ювиш ва терроризм молиялаштирилиши хавфи сақланиб қолмоқда

 

Парижда жойлашган пул маблағларини қайта ювишга қарши курашувчи халқаро гуруҳ – ФАТФ Ўзбекистонда пул ювиш ва мамлакатда терроризм молиялаштирилиши хавфи сақланиб қолаётганидан хавотир билдирди.

 

ФАТФ экспертлари гуруҳи Ўзбекистон миллий қонунчилиги ва ҳуқуқий меъёрлар қўллаш амалиёти ушбу халқаро ташкилотнинг тавсияларига мос келмаслиги ҳақида гапирмоқда.

 

Ташкилот хулосасига кўра, Ўзбекистонда пул ювиш ва мамлакатда терроризм молиялаштирилиши хавфи юқорилигича қолмоқда.

 

ФАТФ Ўзбекистон президентининг халқаро молия тизимини издан чиқариш учун жиддий омил саналувчи пулларни ювишга ҳамда мамлакатда терроризмни молиялаштиришга қарши тартибни амалда бекор қилувчи бир қатор фармонларидан ташвишга тушганини маълум қилганди.

 

Бир йил олдин ФАТФ Ўзбекистонни пул маблағларини ювишга ҳамда мамлакатда терроризмни молиялаштиришга қарши тартибни қайта тиклашга ва Евроосиё гуруҳи билан жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши жаҳон стандартларига мос келувчи тартибни қайта тиклашга чақирганди.

 

ФАТФ 2008 йил февраль ойида ўзининг аъзоларига мурожааат қилиб барча мамлакат ва ҳудудларни ўзининг молиявий ташкилотларига мижозларини кучайтирилган тартибда текширилаётган пайтда Ўзбекистонда пул маблағларини ювишга ҳамда мамлакатда терроризмни молиялаштиришга қарши тартибнинг нуқсонларини эътиборга олишга чақирди ва бу борада қатор тавсияларни ишлаб чиққан.

 

ФАТФ ташкилотини пул ювиш ва терроризм молияланиши хавфи бор давлат сифатида Ўзбекистон доҳил Туркманистон ва Эрон ҳам ҳавотирга солмоқда ва бу давлатларни ҳам такшкилот лозим қонуний чораларни кўришга чақирган.

 

Просмотров: 878 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей