Пайшанба, 18.04.2024, 17:21
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 31 » "Ўтюраклар клуби" раҳбари Мўътабар Тожибоева
20:07
"Ўтюраклар клуби" раҳбари Мўътабар Тожибоева

"Ўтюраклар клуби" раҳбари Мўътабар Тожибоева

Ўзбекистондаги норасмий инсон ҳуқуқлари ташкилоти - "Ўтюраклар клуби" раҳбари Мўътабар Тожибоева Андижон воқеалари учун масъул деб кўрилган ўзбек мулозимларига қарши Оврўпо Иттифоқи ўрнатган виза чекловининг бекор қилинишини қўллаб-қувватлашини айтган.

 

Мўътабар Тожибоева 2005 йил Андижон ҳодисаларидан сўнг, Дублинга - инсон ҳуқуқлари мавзуидаги халқаро анжуманга жўнаб кетиш олдидан ҳибсга олинганди.

 

2006 йил майида маҳкама Мўътабар Тожибоевани фирибгарлик, товламачилик ва таъмагирлик сингари ўн олти
бандда айбдор деб топиб, саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм этган эди.

 

Унинг ўзи ва маҳаллий, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу ҳукмни қоралашган.

 

Тошкентдаги аёллар қамоқхонасида сақланган Мўътабар Тожибоеванинг соғлигидан хавотир пайдо бўлган, у шу йилнинг бошларида жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган.

 

Тожибоева хоним 2 июнда озодликка чиқарилган эди.

 

Шу кунларда у даволаниш учун Олмонияга борган.

 

Оврўпо Иттифоқи ўтган ҳафта олган қарорини Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари борасида эришилган тараққиёт, жумладан, бир қатор инсон ҳуқуқлари фаолларининг озод этилиши туфайли дея изоҳлаган эди.

 

Мўътабар Тожибоеванинг ишонишича, Оврўпо Иттифоқи мулоқотлар йўли билангина Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларига оид вазиятни яхшилаш мумкин.

 

Мўътабар Тожибоева: Мен бу жазо чораларининг бекор қилинишига бир томондан қўшиламан. Қамоқхонадан чиққан кунимдан буён диалог олиб борилиши, Ўзбекистон ҳукумати мансабдорлари билан фақатгина диалог орқалигина бирор бир ижобий натижага эришиш мумкинлигини айтиб келганман.

 

Би-би-си: Бундай фикрга келишингизга нима сабаб бўлган?

 

Мўътабар Тожибоева: Менинг бундай фикрга келишимга сабаб - ўзимнинг мисолимда оладиган бўлсам, шу санкциялар қанчалар кучайтирилгани сари менга нисбатан қўлланилаётган қийноқлар ҳайвоний даражага етган. Улар ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан қўрқишмайди. Энди қарангки, қачон шу диалог томон қадам қўйилгандан кейин - тиббий операция қилинган пайтимда улар жуда меҳрибонлик билан муносабатда бўлишди. Буни мен айнан диалогнинг сабаби деб ўйлайман.

 

Би-би-си: Бошқа тарафдан Сизни ва бошқа бир неча фаолларни озод қилишди-ю, лекин яна бошқа инсон ҳуқуқлари, мухолифат фаолларини қамоққа ташлашди. Бу диалоглар бўлганига қарамасдан вазият ўзгармаганини англатмайдими?

 

Мўътабар Тожибоева: Биласизми, Мўътабар Тожибоева қамоқдан чиқарилди ва Европа давлатларига саёҳат учун рухсат берилди, дегани Ўзбекистонда сиёсий вазият ўзгарди, демократия учун қадам қўйилди, дегани эмас. Энг ачинарлиси, мана менинг озод қилинишим, Европа давлатларига чиқишим ҳамда бошқа инсон ҳуқуқи ҳимоячиларининг озод қилиниши Ўзбекистон ҳукуматини Европа Иттифоқи давлатларига, бутун дунё ҳамжамиятига "мана бизда, Ўзбекистонда демократия бор, мана демократия сари қадам қўйдик", деган мақсадда гўё бир "реклама товари"дек бўлиб қолдик, деб айтсам бўлади. Ўзбекистон ҳукумати бизни реклама қилиш билан банд. Қанийди, Ўзбекистондаги вазият енгиллашса, мен умрбод "реклама товар"и бўлиб хизмат қилишга рози бўлардим.

 

Би-би-си: Демак, Ўзбекистонда вазият ўзгармаган, шундайми?

 

Мўътабар Тожибоева: Ўзгармаган. Биз жуда ичкари ўрмон ичида, чакалакзорлар орасида, ҳаммадан узоқда бехабар қолиб кетган қабила вакилларига ўхшаймиз. Ачинарлиси, бизнинг қабилаларимиз бошлиқлари қабиладошларини ривожланган ҳолатга келишига тўсқинлик қилиб келадилар.

 

Би-би-си: Сиз ўзингизни ўзингиз рад этмаяпсизми? Яъни, Ўзбекистон билан диалоглар бошлангани билан Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармаяпти, аксинча вазият ёмон...

 

Мўътабар Тожибоева: Вазият ёмон. Мен диалог албатта бугун ёки эртага мева беради, деб айтолмайман. Лекин қамоқхоналардаги фикрдошларимизга нисбатан қўлланилаётган қийноқлар тўхтатилса ҳам биз улар учун анча енгиллик яратган бўлар эдик. Биз, "диалог сари қадам қўйилди, бўлди энди Ўзбекистонда ижобий ўзгариш бўлади", деб "бўш қўл билан" қараб ўтирмаймиз. Биз албатта курашни давом эттирамиз

Просмотров: 1030 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей