Пайшанба, 25.04.2024, 22:36
Мой сайт
Главная Регистрация Вход
Приветствую Вас, Гость · RSS
Статистика

 
Главная » 2008 » Октябрь » 30 » САМАРҚАНДДА ҚОНУН БОШҚАМИ ?
23:48
САМАРҚАНДДА ҚОНУН БОШҚАМИ ?
САМАРҚАНДДА  ҚОНУН  БОШҚАМИ ?
  Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси қабул қилинганлигининг 60 йиллиги арафасида!
ОТ АВТОРА: На руки поступила стопка доументов о бездействиях и незаконных действиях неко-торых ответственных лиц прокуратуры и УВД Самаркандского вилоята.

Мне очень хорошо известно о прававом положении этого вилоята. 2004-2005 годах мною было опубликовано ряд статей о противозаконных действиях должностных лиц в некоторых районах Самаркандского вилоята. На основании этих статей в ходе раследоваения 1-зам.хокима Джамбай-ского района; начальник РУВД; председатели двух колхозов были освобождены от занимаемой должности. И некоторые осуждены. Однако наказав 3-4 правонарушителей трудно остановить эту болезнь. Так как основа этой болезни в самом регионе!

Ознакомившись документами, еще раз убедился о правильности вышеуказанного суждения. Исходя из этого пришёл к выводу, что остановить её можно только при содействии международ-ной общественности. Поэтому посчитал нужным представить данные из имеющихся документов.

 Это статья о злоупотреблении должности, где затронуты должностные лица суда и прокура-туры Самаркандского вилоята. В ней говорится, о необоснованно предъявленном особо тяжком обвинении по  отношению жителя с. «Саричашма» Джамбайского района Самаркандского вилоята Икраму ЯКУБОВу, которого осудили к 17 годам лишения свободы.

Чтобы заставить его взять на себя вину, они прибегли немыслемым,противозаконным пыткам: сначала избили, затем отца и четверых родственников посадили  в КПЗ. После безрезультатной попытки, решили привести мать-Хуршиды БОБОМУРАДОВОЙ инвалида второй группы!

Следователь Асрор ВАЛИЕВ, чтобы доказать виновность Икрама, запятнал его нижнее бельё кровью потерпевшего.

На первой стадии допроса, следователь Толмас МАМАТОВ, не признавая адвокатов Икрама, провел следствие при участии адвокатов с фальшивыми ордерами, работающих для своего блага.

Хотелось бы, чтобы международная общественность и друзья имеющие непосредственную связь с организациями по защите прав человека, оказали помощь Икраму Якубову, отбывающего наказание, вынесенного на основании необосновенного обвинения.

В том числе, надеюсь, что дело осужденного И. Якубова,  будет включено в годовой отчет по делам Защиты прав человека.

1-МАҚОЛА:  ҚИЙНОҚЛАР   ОСТИДА    ҚЎЙИЛГАН   АЙБЛОВ

Қўлимга бир даста ҳужжат келди. Унда Самарқанд вилоят прокуратураси ва ИИББ тизимидаги айрим масъулларнинг ғайриқонуний ҳаракатлари ва ҳаракатсизликлари ҳақида сўз юритилганди.

Мен бу вилоят ҳуқуқий соҳалар тизимидаги “об-ҳаво”ни анча яхши биламан. 2004-2005 йиллар айнан Самарқанд вилояти айрим туманларидаги масъулларнинг ғайриқонуний қилмишлари мавзусида туркум мақолалар чоп эттиргандим. Мақолалар юзасидан олиб борилган суриштирувлар натижасида Жомбой туман ҳокими 1-ўринбосари, ИИБ бошлиғи, 2 та ширкат хўжалиги раислари ишдан олинган, айримлари судланганди. Бироқ туман миқёсидаги 3-4 нафар қонунбузар мутасаддини жазолаш билан барча иллат-ларга чек қўйиш мушкул. Зеро, ИЛЛАТНИНГ АСОСИ-ВИЛОЯТ МИҚЁСИДА! Ҳужжатларни кўриб чиқиб, юқоридаги фикрнинг тўғрилигига яна бир карра ишонч ҳосил қилдим. Ва бу иллатлар фақат жаҳон жа-моатчилигининг аралашуви билангина барҳам топиши мумкин деган хулосага келдим. Шу сабаб алоҳида мақола ёзмадим, мавжуд ҳужжатлар матнини имловий таҳрир қилиб, айрим ўринларини матн мазмунига таъсир этмаган ҳолда қисқартириб, муҳтарам муштарийлар эътиборига ҳавола этишликни лозим топдим.

1. АДВОКАТНИНГ  ҲИМОЯ  НУТҚИДАН

Бир неча кун давомида ЎзР ЖК 97-моддаси 2-қисми “ж” банди ва 267-моддаси 3-қисми “в” банди билан айбланиб, судланаётган менинг ҳимоямда бўлган Икром Якубовга нисбатан қўзғатилган “Жиноий иш” материаллари кўриб чиқилди.

2006 йил 11 май куни Жомбой тумани “Саричашма қишлоғи” ҳудудида содир этилган қотиллик жино-яти бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Самарқанд вилояти Жомбой тумани прокуратураси терговчиси Толмас Маматов ва Самарқанд вилояти  прокуратураси терговчиси Асрор Валиев томонларидан ЎзР ЖПК, Ўзбекистон Олий суди Пленуми қарорлари ва Республика Бош Прокурори буйруқлари талабларига зид равишда олиб борилган. Жумладан:

Жомбой тумани прокуратураси терговчиси Т. Маматовга 2006 йил 15 май куни мен ва адвокат Р. Тў-лаганов томонидан судланувчи И. Якубовни ҳимоя қилиш юзасидан ордерлар тақдим этилишига қара-масдан, терговчи Т. Маматов амалдаги қонунларга хилоф тарзда ҳамда ўз ваколатини суи-истеъмол қилган ҳолда, “Ишонч” адвокатлик фирмаси адвокати И. Мамаражабовни ноқонуний тарз-да ҳимоячи сифатида И.Якубовни гумонланувчи сифатида сўроқ қилиш жараёнига таклиф этган. “Ишонч” адвокатлик фирмаси томонидан 2006 йил 13 май кунги рўйхатдан ўтказилган ва 2006 йил 13 май санаси билан тақдим этилган № 165-рақамли адвокатлик ордери “15 май” санасига ўзгартирилиб сохталашти-рилган ҳолда жиноий иш материалларига қўшилган. Терговчи Т.Маматов И.Яқубовнинг оиласи моддий томондан тўлиқ таъминланганлигини билса-да, давлат манфаатларига зарар етказган ҳолда, давлат ҳисобидан ҳимоячи жалб этган. Қотиллик содир этилган жойни текшириш учун терговчи Т.Маматов томонидан 2006 йил 16 май куни ташкиллаштирилган тергов ҳаракати ўтказиш жараёни ҳам қонунга зид равишда олиб борилиб, ЎзР ЖПК 102-, 133-моддалари талаблари қўпол равишда бузилган. Кўрсатувларни ҳодиса содир бўлган жойда текшириб бўлингандан сўнг адвокат Р.Тўлаганов судланувчи И.Яқубовдан «Воқеа жойига неча маротаба чиққансиз?» деб сўраганда, И.Яқубов воқеа жойига Жомбой туман ИИБ ходимлари томонидан икки маротаба олиб чиқилгани, ходимлар эса, И.Яқубовга қотиллик жинояти қандай содир этилганлигини кўрсатиб беришганлиги ҳақида кўрсатма берган. Ушбу ҳолатларни биз видео тасвирда ҳам кўришимиз  мумкин. Судланувчи И.Яқубовнинг мазкур кўрсатмаси суд мажлисида гувоҳ Солиев Ҳусан томонидан ҳам ўз тасдиғини топган. Жомбой туман ИИБ ходимлари И.Яқубовни қонунга зид равишда 2006 йил 14-15 май кунлари воқеа жойига олиб чиққанлигини Солиев Ҳусандан ташқари «Саричашма» қишлоғида истиқомат қилувчи Аминова Саодат ва Тожинор исмли аёллар ҳам кўришган. Бу ҳақда мен суд мажлисида гувоҳ юзасидан сўроқ қилинишликларини сўраб илтимоснома киритганман. Шунингдек, судланувчи И.Яқубовнинг Жомбой туман ИИБ бўлими ходимлари томонидан 2006 йил 14-15 май кунлари ноқонуний тарзда воқеа жойига олиб чиқилганлиги ҳолати бўйича иштирокчи милиция ходимлари аниқланмаган. Ушбу ҳолатга дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида аниқлик киритилмаган ва қонуний баҳо берилмаган.

Терговчи Т.Маматов ЎзР ЖПКнинг 49-моддаси талабларини атайлаб қўпол разишда бузиб, ўз вако-латини суиистеъмол қилган ҳолда мен ва адвокат Р.Тўлагановга ҳимоямизда бўлган судланувчи И.Яқубов билан учрашишга бир неча кун мобайнида тўсқинлик қилиб келган. Бу ҳақда Жомбой туман прокурори Д.Саидқуловга мурожаат этган бўлсак-да, лекин туман прокурори томонидан ҳеч қандай чора кўрилмаган. Бунинг оқибатида судланувчи И.Яқубовнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилган. Бундан ташқари терговчи Т.Маматов 2006 йил 19 май куни турли баҳоналар қилиб, судланувчи И.Яқубов билан учрашишга рухсат бермади. Кеч соат 18 ларда терговчи Т.Маматов яна ўз мансабини суиистеъмол қилган ҳолда давлат ҳисобидан “Муслимбек” адвокатлик фирмаси адвокати М.Алланазаровни тергов ҳаракат-ларида иштирок этишлик учун таклиф этганлиги, унинг иштирокида судланувчи И.Яқубовга нисбатан шу куни айб эълон қилганлиги,  туман прокурори Д.Саидқулов қамоққа олиш ҳақида санкция берганлиги ва жиноят иши Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилганлигини судланувчи И.Яқубов унинг ихтиёрида эмаслигини важ қилиб, судланувчи И.Яқубов билан учрашишга рухсат беришдан бош тортган.

Эргашев Ориф, Зокиров Фирдавс ва Маматқулов Умид туман прокуратурасида жамоатчи ёрдамчи сифатида ишлаб келганликларига қарамай, туман прокуратураси терговчиси Т.Маматов уларни жиноят ишида мавжуд бўлган баённомаларда холис сифатида жалб этган. Бундан ташқари Т.Маматов Самарқанд вилоят прокуратураси ҳузуридаги Солиқ ва валютага қарши курашиш департаменти ходими Б.Сайда-лиевни холис сифатида иштирок эттирган. Натижада терговчи Т.Маматов томонидан ЎзР ЖПК 73-модда талаблари қўпол равишда бузилган.

Воқеа жойи кўздан кечирилганда экспертлар томонидан машина излари олинган бўлса-да, лекин бу ашёвий далилТ.Маматов томонидан йўқ қилиб юборилган. Машина излари воқеа жойидан ҳақиқатдан ҳам олинганлиги судда гувоҳ кўрсатуви ва воқеа жойида олинган видео тасвирда ҳам ўз тасдиғини топган.

Терговчи Т.Маматов Ўролов Обид, Рустамов Аслиддин, Назаров Ғофур, Сариев Элёр, Ўроқова Дил-рабо, Жўрашев Зоир, Шононов Тошмамат, Ўролов Шодмонқул, Ишқуватов Анвар, Нажмиддинов Амир-қул, Умаров Камолитдин, Қосимов Абдукарим, Ўроқов Икромни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиб, гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш баённомаларидаги сана “13” рақами билан сохталаштирилиб, ручка ёрдамида ўзгартирилган.

Мазкур жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиси Асрор Валиев томонидан ҳам қонунни қўпол равишда бузиб олиб борилган.

Чунончи, қотиллик қуроли деб эътироф этиб келинган пичоқ юзасидан И.Яқубов иштирокида таниб олиш ҳаракатлари ўтказилмаган. Самарқанд вилоят Жомбой туман прокуратураси томонидан 2006 йил 12 май куни Жомбой туман “Саричашма” қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Боймуродовга тегишли томорқадан ифлосланган эркаклар кийими, костюм, жемпер, тугма ва қумқоғоз (наждачка) топилган. Воқеа жойида олинган ашёлар Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиси А.Валиев томонидан мақбул ашёвий далил сифатида тан олиш ҳақида қарор қабул қилган бўлса-да, лекин тергов жараёнида қайд этиб ўтилган нарсаларнинг кимга тегишлилиги ва улардаги доғларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида судга оид биологик экспертизалар ўтказилмаган. Тергов жараёнида Ш.Боймуродов томор-қасидан топилган кийимлар юзасидан Ш.Боймуродов гувоҳ сифатида сўроқ қилинмаган ва ушбу кийим-лар кимга тегишлилиги юзасидан тергов қидирув ишлари олиб борилмаган. Ҳозирги кунга қадар ушбу кийимлар кимга тегишлилиги ва унинг жиноят ишига қандай дахлдорлиги номаълум бўлиб қолмоқда.

Ундан ташқари қотиллик жинояти содир этилган жойдан бирмунча узоқликда тупроқда топилган қон доғлари бўйича судга оид биологик экспертиза тайинланмаган. Ушбу қоннинг келиб чиқиш сабаблари тергов жараёнида аниқланмаган. Ваҳоланки, Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиси А.Валиев ушбу нарсаларни мақбул ашёвий далил сифатида тан олиш ҳақида қарор қабул қилган. Терговчи А.Валиевнинг ушбу камчиликлари суд жараёнида қисман бартараф этилган.

Жиноят иши Самарқанд вилоят прокуратурасига 2006 йил 19 май куни юборилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришлик терговчи А.Валиевга юклатилган бўлса-да, лекин терговчи А.Валиев 3 ой мобайнида бирон марта ҳам менинг иштирокимда ҳимоямда бўлган судланувчи И.Яқубовни сўроқ қилмаган. Ваҳо-ланки, мен бир неча бор вилоят прокуратурасига келган пайтимда терговчи А.Валиев турли баҳоналар қилиб, тергов ҳаракатларини ўтказмаган. 2006 йил 17 август куни Самарқанд вилоят ИИББ вақтинча ушлаб туриш изолятори(ВУТИ)да судланувчи И.Яқубов билан учрашган пайтимда ВУТИ бошлиғи Х.Алиев билан суҳбатлашганимда, маҳбус И.Яқубовни қамоқда ушлаб туриш муддати ўтиб кетганлигига қарамай, А.Валиев томонидан қамоқда ушлаб туриш муддатини узайтириш ҳақида ҳеч қандай ҳужжат тақдим этилмаганлиги маълум бўлди. (Бу ҳақда тегишли тартибда мен томонимдан ВУТИдан маълумот-нома олинган!) Лекин  терговчи А.Валиев ўз ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда гўёки, 2006 йил 12 август куни судланувчи И.Яқубовни «Боғишамол” адвокатлик ҳайъати адвокати А.Мусурмонов иштиро-кида айбланувчи тариқасида сўроқ қилинганлиги ҳақида сохта процессуал ҳужжат, яъни баённома расмийлаштирган. “Боғишамол” адвокатлик ҳайъати адвокати А.Мусурмонов терговчи А.Валиев томони-дан қабул қилинган 2006 йил 12 августдаги давлат ҳисобидан ҳимоячи тайинлаш ҳақида қарорга асосан тергов ҳаракатларида иштирок этишга жалб этилганлиги ҳақида сохта маълумот киритилган. Мазкур қарорда терговчи А.Валиев сохта маълумотлар киритиб, яъни И.Яқубовнинг қариндошлари моддий томондан қийналаётганликлари сабабли давлат ҳисобидан адвокатга ҳақ тўлаш тайинланган. Бунинг нати-жасида давлат мулки А.Валиев томонидан талон-тарож қилишга йўл қўйилган. Ваҳоланки, И.Яқубовнинг ота-онаси моддий имконияти бўлганлиги терговчи А.Валиевга маълум эди. Суд  жараёнида 2006 йил 12 август куни Самарқанд вилоят ИИБ ВУТИда терговчи А.Валиев томонидан таклиф қилинган ҳимоячи бўлмаганлиги ўз тасдиғини топди. Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиси А.Валиев ўз мансабини суиистеъмол қилишни давом эттирган ҳолда 2006 йил 12 август куни ЎзР ЖК 241-моддаси 1-қисми билан айбланаётган фуқаро А.Пўлатов терговдан қочиб юрганлиги ҳақида сохта маълумот асосида ишнинг унга нисбатан қисми жиноят ишидан ажратиб олиб, А.Пўлатовга қидирув эълон қилган. Лекин А.Валиев айб-ланувчи А.Пўлатовни қидириб топишлик учун тегишли ҳужжатларни ички ишлар органларига юборма-ган. Судда А.Пўлатов гувоҳ тариқасида сўроқ қилинганида, у ҳеч қаерга қочиб кетмаганлиги, терговга бир неча бор келганда терговчи А.Валиев ҳар гал баҳоналар қилиб, унга нисбатан тергов ҳаракати ўтказмаган-лиги ҳақида кўрсатма берган ва ушбу кўрсатма гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган А.Валиев томонидан ҳам қисман тасдиқланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, А.Валиев томонидан 2006 йил 16 августдан сўнг олиб борилган барча тергов ҳаракатларини ноқонуний деб топишингизни ва судланувчи И.Яқубов 2006 йил 17 август кунидан бошлаб ҳибсда ноқонуний ушлаб турилган, деб баҳолашингизни сўрайман.

Дастлабки тергов жараёнида судланувчи И.Яқубовнинг қотиллик жиноятини содир этганлиги ҳақида-ги кўрсатмаси ички ишлар органлари томонидан қўрқитиш,тазйиқ ўтказиш ва қийноқлар асосида олинган. Бунга асос қилиб Жомбой туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан сохта ҳужжатлар расмийлаш-тириш орқали Икром Яқубовнинг отаси Муртазо Яқубовни, қариндошлари: амакиси Сайидқул Яқубовни, амакисининг ўғли Акмал Пўлатовни, аммасининг ўғли Қодиров Шералини майда безориликда айблаб, ЖИБ Жомбой туман суди томонидан маъмурий жазо белгиланиб, Жомбой туман ИИБ ҳибсхоналарида ноқону-ний равишда ушлаб турилганликларини ва 2006 йилнинг 12-13 май кунлари уларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судланганликларини кўрсатиш кифоя.(Бир вақтнинг ўзида 6 нафар қариндош яна тур-ли ҳудудларда туриб безорилик ҳаракатини содир этиши ақлга сиғмайдиган ҳолат!)  Ҳозирда мазкур маъмурий қарорлар кассация тартибида Самарқанд вилоят суди томонидан кўрилиб, бекор қилиниб, қайта суриштирувга юборилган.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Жомбой туман прокуратураси катта терговчиси Т.Маматов ва Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиси А.Валиев ЎзР ЖПК талаблари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги “Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 17-сонли қарори; 2004 йил 24 сентябрдаги «Далиллар мақбуллигига оид жиноят-процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги 12-сонли қарори ва 2004 йил 24 сентябрдаги «Қасддан одам ўлдиришга оид ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 13-сонли қарорлари талабларини  қўпол равишда бузишган.

Шунга кўра Жомбой туман прокуратураси катта терговчиси Т.Маматов ва Самарқанд вилоят прокура-тураси терговчиси А.Валиевга  ЎзР ЖК 205-моддаси ва 209-моддалари билан жиноий иш қўзғатишингиз-ни сўрайман.

ЎзР ЖПК 419-моддаси талабига кўра суд мажлисида тўлдириш имкони бўлмаган ҳолатлар мавжуд-лиги ... сабабли мазкур жиноят ишини қайта терговга юборишингизни сўрайман.                                                                                  

Ҳасан  МАҲБУБОВ, “EVINGO” адвокатлик фирмаси адвокати.

                                               2. МУРТАЗО АКАНИНГ      АРИЗАСИ

2006 йил 11 май куни бизнинг қишлоғимизда мудҳиш воқеа содир бўлди. Қўшни қишлоқда истиқомат қилувчи Эгамназаров Баҳрилло исмли йигитни қишлоғимиз ҳудудида пичоқлаб кетишган эди. Ушбу жиноятда ўғлим Яқубов Икромни гумондор қилиб, 2006 йил 12 май куни Жомбой туман ички ишлар бўлими бошлиғи Б.Раҳматов шахсан ўзи уйимдан ўзининг хизмат машинасида 1-2 соатга деб олиб кетди. Шундан кейин уни бошқа олиб келишгани йўқ. Эртасига эса, яъни 2006 йил 13 май куни мени, укам Яқубов Сайидқулни, акамнинг ўғли Пўлатов Акмални, аммамнинг ўғли Қодиров Шерали ва турмуш ўртоғим Бобомуродова Хуршидани Жомбой туман ички ишлар бўлимига турли баҳоналар билан чақириб қамаб қўйишди. Турмуш ўртоғимдан бўлак барчамизга, шунингдек, ўғлим Яқубов Икромга сохта ҳужжатлар расмийлаштиришиб, маъмурий иш очишди ва жиноят ишлари бўйича Жомбой туман суди томонидан мендан бошқа, яъни Яқубов Икром, Яқубов Сайидқул, Қодиров Шерали ва Пўлатов Акмалга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 183-моддасига кўра турли муддатларга ноқонуний равишда маъмурий қамоқ жазоси белгиланди. Ўғлим Яқубов Икромни қўрқитиб, уриб, “уйдагилар ва қариндошларингнинг ҳаммасини қамаймиз”, деб тазйиқ ўтказишиб, қотиллик жиноятини содир этишни бўйнига олишга мажбур этишди. 2006 йил 15 май куни мен Тошкент шаҳридан адвокатлар Р.Тўлаганов ва Х.Махбубовни ўғлим Икром Яқубовнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун адвокат сифатида ёлладим. Шу куни улар қотиллик жинояти бўйича тергов ҳаракатини олиб борган Жомбой туман прокуратураси терговчиси Толмас Маматовга учрашишиб, ордерларини тақдим этишди. Т.Маматов адвокатларга 2006 йил 16 май куни келишларини айтди. 2006 йил 16 май куни терговчи Т.Маматов менинг розилигимсиз ўзининг таниши бўлган адвокатни давлат ҳисобидан терговга таклиф этиб, унинг иштирокида ўғлим Икром Яқубовни гумонланувчи тариқасида сўроқ қилган. Кейинчалик судда маълум бўлишича, бу адвокат номига берилган ордердаги маълумотлар сохталаштирилган. Т.Маматов ўз мансабини суиистеъмол қилиб, адвокат Р.Тўлаганов ва Х.Махбубовни ўғлим билан учра-шишга рухсат бермади. Ҳаттоки, 2006 йил 19 майда терговчи Толмас Маматов ўғлимга нисбатан Ўзбекистон ЖК 97-моддаси тегишли қисмлари билан айб эълон қилган куни ҳам мен таклиф этган адво-катларни алдаб, ўғлим билан учраштирмасдан, турли баҳоналар қилиб, ўзига таниш адвокат иштирокида сўроқ қилган ва туман прокурори Д.Саидқуловдан қамоққа олиш ҳақида санкция олган. Жомбой туман прокурори Д.Саидқулов қўл остидаги терговчиси Т.Маматовнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатларидан хабардор бўлса-да, ҳеч қандай чора кўрмади. Шундан сўнг  турмуш ўртоғим Х. Бобомуродова билан Бош прокурор номига, Ўзбекистон ИИВга ушбу қонунбузарликлар бўйича шикоят аризалари билан мурожаат этишга мажбур бўлдик. Жомбой туман прокурори Д.Саидқулов, туман прокуратураси терговчиси Т.Маматов ва Жомбой туман ИИБ ходимларининг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари юзасидан чора кўришлик ҳақидаги барча аризаларимиз 2006 йилнинг май ойида Самарқанд вилоят прокуратурасига юборилган бўлса-да, лекин биз аризаларимизга  Самарқанд вилоят прокуроридан жавоб хатлари олганимиз йўқ. Ҳат-токи, аризаларимиз бўйича бизни чақиришгани ҳам йўқ. Жиноят иши 2006 йил 19 май куни Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиси Асрор Валиевга топширилди. Жиноят иши бўйича эндиликда адолатли тергов олиб борилса керак деб ўйлаган эдик, аммо адашган эканмиз. Самарқанд вилоят прокуратураси терговчиси А.Валиев ўз мансабидан фойдаланиб, ўғлимга тазйиқ ўтказиш йўли билан бир неча марта адвокат Р.Тўлаганов ва Х.Махбубовдан воз кечишни талаб қилган. Бу ҳақда ўғлим Бош прокуратурага ариза ёзган бўлса-да, ҳозирги кунга қадар жавоб хати олингани йўқ. Терговчи А.Валиев 2006 йил 22 августгача тергов олиб борган бўлса-да, ўғлимни бирон марта адвокатлар иштирокида сўроқ қилгани йўқ.

Менинг ҳозирда Самарқанд вилояти судлов ва  прокуратураси идораларига нисбатан мутлақо ишончим қолмади. Уларнинг адолатли ва қонуний тергов ҳаракатлари олиб боришларига ишонмайман. Аризамда кўрсатилган барча важлар фақат Республика Бош прокуратураси томонидан тўлиқ текшириб чиқилишини, жиноят ишини ноқонуний олиб борган  прокуратура ҳамда Жомбой туман ички ишлар бўлими ходимларига нисбатан тегишли чоралар кўрилишини  сўрайман.          Муртазо  ЯҚУБОВ.

3. БУГУНГИ КУНДАГИ АҲВОЛ

Юқоридаги матнлар 2007 йил май ойида битилган. Шундан бери орадан ўтган вақт ичида Жомбой тума-ни прокуратураси терговчи Толмас МАМАТОВ ўз вазифасидан четлатилди. Жамоатчи ходим бўлиб фао-лият юритиб, иш материалларида эса, холислик қилувчи шахслардан фақат Умид Маматқуловгина проку-ратурада ишлаб турибди. Туман прокурори яқиндагина бошқа туманга прокурор этиб тайинланди. ИИБ бошлиғи ҳам ўзгарган. Ишни биринчи босқич судида кўрган Жомбой тумани ЖИБ суди раиси А. ШАРИ-ПОВ ҳам, апелляция босқичида кўрган ЖИБ вилоят суди судьяси С.ДОНИЯРОВ ҳам лавозимдан четла-тилдилар. Бироқ тўлиқ асослантирилмаган айблов билан судланиб, 17 йилга озодликдан маҳрум этилган Икром ЯҚУБОВ жиноий иши шу кунга қадар тегишли тартибда қайта кўриб чиқилгани йўқ!.

Шу ўринда савол туғилиши табиий: ИКРОМНИ ҚАЙ УСУЛДА АЙБГА ИҚРОР ҚИЛДИРДИЛАР?

Унга қийноқларнинг энг тубан усули қўлланилган. Яъни, аввал калтакланган, шунда ҳам иқрор-лик билдирмагач, отаси ва яқин қариндошларини сохта айблов билан қамоққа олиб, Икромга кўр-сатишган. Бунга қўшимча равишда онаси-2-гуруҳ ногирони Хуршида БОБОМУРОДОВАни вилоят ИИББ тергов бўлинмасига олиб келиб, тунги соат иккида Икромга унинг йиғлаб ўтирган ҳолатини кўрсатганлар. Шундан сўнггина 16 май куни маҳбус иқрорлик билдиришга мажбур бўлган. Бу ўринда изоҳга ҳожат бўлмаса керак!

Икромнинг отаси (Икром қамоққа олинган илк кунларда сохта айблов билан маъмурий жавобгарликка тортилган) Муртазо ака ўз аризасида: “Менинг ҳозирда Самарқанд вилояти судлов ва  прокуратура-си идораларига нисбатан мутлақо ишончим қолмади”-деб таъкидлайди. Менимча, бу борада мамла-кат миқёсидаги ҳуқуқий маҳкамалардан ҳам қонуний ёндошувни кутиш мумкин эмас. Чунки ҳозиргача вилоятдан бошлаб Республикадаги энг олий маҳкамагача бир неча қайтадан шикоят, ариза, илтимоснома-лар йўлланган. Бироқ бу битиклар “ўрганиб, чора кўришлик учун” вилоятдаги мутасаддиларга ҳавола этилаверган.                           4. АЙБГА   ИҚРОР   ҚИЛДИРИШ    УСУЛЛАРИ  ҲАҚИДА

Юқорида Икром Ёқубовни айбга иқрор қилдиришлик учун унга нисбатан ғайриқонуний услублар қўл-ланганлигини эътироф этдик. Эътирофимиз қуруқ иддао бўлиб қолмаслиги учун қисқача аниқ мисоллар келтириб ўтишлик мақсадга мувофиқ кўринди.

Аслида Икромнинг ўзи ҳам туман ИИБга олиб кетилгач,(12 май 2006 йил) “Ҳуқуқбузарлик содир қил-ганликда гумонланиб” ҳибс этилган.

Айнан ўша куни ва эртасига Икромнинг яқин қариндошлари: отаси Муртазо Яқубов, амакилари Саид-қул Яқубов, Акмал Пўлатов, аммасининг ўғли Шерали Қодиров ҳам ҳибс этилиб, уларга нисбатан “Маъ-мурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида” иш қўзғатилган. Уларнинг айбини исботлаш учун жабрланувчи сифа-тида фуқаролар Г. Хусаинова, Қ. Раҳмонова, И.Ортиқов, Т.Мирзаевадан “Тушунтириш хати” олинган.

Энди қуйидаги жиҳатга эътибор берсак: “Тушунтириш хати”да яшаш манзили кўрсатилган  жабрла-нувчилардан Қ.Раҳмонова ва Т.Мирзаева исмли шахслар кўрсатилган манзилда яшамаслиги Тойлоқ тума-ни “Яланғоч” маҳалласи ҳамда Жомбой тумани “Галакапа” маҳалла қўмиталарининг маълумотлари билан тасдиқланган.Суд жараёнларида ҳам жабрланувчилар ўрнида “Тушунтириш хати”гина иштирок этган.

Яна бир жабрланувчи шахс-Г.Хусаинова Жомбой шаҳридаги “Истиқлол” ошхонасининг раҳбари бў-либ, ошхона ИИБга яқин ва ИИБда вақтинча тутиб турилувчи маҳбусларни овқат билан таъминлайди. Жабрланувчи И.Ортиқов эса, Жомбой туманидаги маҳаллалардан бирида посбон, яъни фаолият жиҳати-дан туман ички ишлар бўлимига тобе!

Мазкур ғайриқонуний айбловлар хусусида келтирилган шикоятлар анча вақт “бор отангга, бор онанг-га” қилинди. Охир ”дўппи тор келгач”, ЎзР МЖтКнинг 36-моддаси 1-банди (муддати ўтиб кетганлик) ва 271-моддаси 7-банди (муддати ўтиб кетган ишни кўрмасдан тугатишлик) асосида ҳал қилув қарори чиқарилди. Қойил, а!

Юқорида келтирилган воқелик юзасидан ҳам қилинаётган шикоятлар ОҚИБАТСИЗ қолдирилмоқда. Сабаби оддий, яъни Икромнинг “Маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун” айбланиб, жавобгарликка тортилган яқин қариндошларини маъмурий жавобгарликдан оқлаб, суд қарорларини бекор қилишлик ҳозирда тўлиқ исботланмаган юзаки айблов билан 17 йилга озодликдан маҳрум этилган Икром Ёқубовга оид жиноят ишининг қайта кўриб чиқилишига асос бўлади. Буни мазкур ишга алоқадор ҳуқуқшуносларнинг ҳеч бири қўлламаслиги аниқ!

 Шу нуқтаи назардан ҳам мазкур ҳолат бўйича ж

Просмотров: 1478 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Copyright MyCorp © 2024
Архив записей